Гулистон тумани Бахмал маҳалласида жойлашган 10-умумий ўрта таълим мактаби учун 120 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Бундан чамаси 25 йилча муқаддам барпо этилган мактаб биноси 192 ўқувчига мўлжалланган эди. Табиийки, аҳоли ҳам кўпайди. Мактаб ўқувчилари сони қарийб икки бараварга ошди. Бу эса таълимни икки навбатда ташкил этишга олиб келди. Янги бинога шу муаммога ечим деб қараш ҳам мумкин.
Дарвоқе, янги ўқув биноси инвестиция дастури доирасида 1 миллиард 470 миллион сўм миқдоридаги маблағ эвазига қурилди. Унда ўқувчиларнинг сифатли билим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган.
Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram