Мишарий Ал Афасий бин Рашид dan repost
"НИМА ДЕЙМИЗ?"
Харомдан кўз узолмасдан қараябмиз,
Уялмай дил гунохини санаябмиз.
Фурсат етиб биродарлар айтингчи биз,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
Бировларнинг луқмасидан тотиб ҳар кун,
Fийбат деган ботқоқларга ботиб ҳар кун.
Номахрамнинг ишратида ётиб ҳар кун,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
Ношукрлик қиламиз дард тутганида,
Хадик йўқ тил харом луқма ютганида.
Умр они поёнига етганида,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
Минг баробар қайтар кимки ёвлик қилса,
Ачинмаймиз гунохлари бағр тилса.
Жон топширмоқ фурсати ҳам етиб келса,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
Ибодатга бир зум вақтлар ажратилмай,
Қўллардан ҳеч тушмай қолди шароб-у, май.
Бош деворга текканида йиғлай-йиғлай,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
Кўнгил ичи ёмонликка тўлиб бўлди,
Яхшиликнинг ғунчалари сўлиб бўлди.
Бўғзим аччиқ ёшим ила дардга тўлди,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
Қалблардан шарт шайтон уйин юлолмасак,
Ўзга дўстга яхши ният тилолмасак.
"Мусулмонман" деб, яхшилик қилолмасак,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
Чин дўстларни сотдик рангин пуллар учун,
Ёрни алдаб кетдик ёлғон хурлар учун.
Қайда қолди дўстим айтинг иймон кучи,
Нима деймиз Оллохимнинг хузурида?
Яхши бўлар қалб кўлидан иймон тутса,
Дилни барча қайғу, алам дард унутса.
Биродарлар оҳиратнинг вақти етса,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
© Муслим АЛИ
•┈•┈•┈•┈•❁☀️❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
T.me/QOBILQORII
Харомдан кўз узолмасдан қараябмиз,
Уялмай дил гунохини санаябмиз.
Фурсат етиб биродарлар айтингчи биз,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
Бировларнинг луқмасидан тотиб ҳар кун,
Fийбат деган ботқоқларга ботиб ҳар кун.
Номахрамнинг ишратида ётиб ҳар кун,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
Ношукрлик қиламиз дард тутганида,
Хадик йўқ тил харом луқма ютганида.
Умр они поёнига етганида,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
Минг баробар қайтар кимки ёвлик қилса,
Ачинмаймиз гунохлари бағр тилса.
Жон топширмоқ фурсати ҳам етиб келса,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
Ибодатга бир зум вақтлар ажратилмай,
Қўллардан ҳеч тушмай қолди шароб-у, май.
Бош деворга текканида йиғлай-йиғлай,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
Кўнгил ичи ёмонликка тўлиб бўлди,
Яхшиликнинг ғунчалари сўлиб бўлди.
Бўғзим аччиқ ёшим ила дардга тўлди,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
Қалблардан шарт шайтон уйин юлолмасак,
Ўзга дўстга яхши ният тилолмасак.
"Мусулмонман" деб, яхшилик қилолмасак,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
Чин дўстларни сотдик рангин пуллар учун,
Ёрни алдаб кетдик ёлғон хурлар учун.
Қайда қолди дўстим айтинг иймон кучи,
Нима деймиз Оллохимнинг хузурида?
Яхши бўлар қалб кўлидан иймон тутса,
Дилни барча қайғу, алам дард унутса.
Биродарлар оҳиратнинг вақти етса,
Нима деймиз Оллоҳимнинг хузурида?
© Муслим АЛИ
•┈•┈•┈•┈•❁☀️❁•┈•┈•┈•┈•
Каналимизга уланинг👇
T.me/QOBILQORII