Бугун sayyod.com сайтида "Рахматинг шуми реппер" номи остида мақола чоп
этилди .
Ушбу мақолада " Рэперларга "Ўзбекконцерт"дан фестиваль ва имтиёзли лицензиялар
Бироқ рэперлардан рахмат ўрнига эътироз ва талаблар ёғилди...
Авваллари бундай имконни дараги бўлмасди...
Ўзи рэпга бизда эхтиёж қай ахволда? " - деган савол ўртага ташланди . Буниси майли , кейинги гаплари сал ғалати миннатдек туюлди .
"Шунча харакат қилиб репперлар учун тадбир уюштирдик , лекин уларга Туркистон саройи ёки Локомотив боғи керак экан . Шохрух ва Шахриёрдан кейин бирортанг хит трек чиқара олдингми " мазмунида пост қолдирилган .
Шохрух ва Шахриёр хит қўшиқ чиқарган тўғри , лекин ўша хит қўшиқлар нимани эвазига "Хит" бўлди?!
Минус муаллифи бошқа , текстни умуман бошқа инсон ёзган , Шохрух ва Шахриёрдан барча шароитларга эга студияда яхши ижро холос. Пиарни эса сайт ва каналларда соққа эвазига ишлашди . Сўнги йилларда хит чиқмадими ? Сиз шу Шоубизнес билан безанган сайтингизда фақат пули бор қўшиқчиларни кўтариб , Сариқ Шахзода ёки шунга ўхшаш халқ кулгусига қолган инсонлар билан « хафта нишони» лойихасини ўтказганингиздан кейин бу реперлардан хит чиқдими йўқми халқ қаердан билади?
Майли , хит умуман чиқмади дейлик , унда нега хар бир ёш телефон плейлистида кўчада оғир мехнат қилиб , пул ортириб оддий студияда томоғ қирган ер ости реп вакилларининг треклари бор ? Бу хит эмасда-а? .
Нега литцензиясиз хам трек жойласа бўладиган сайт ва каналлар топ 10 талик 8таси Реп йўналишида куйланган қўшиқлар ?
Яхшиям википедия бор , Реп йўналишларини Copy+Paste қилиб жойлашингиз учун .
Юлдуз Усмонова билан салгина хамкорлик қилдингиз қайтиб ўзини позитциясига чиқиб олганида дарров видео қилиб "Мен сариқ прессаман , унутманг" дегандиз . Энди Узреп учун битта тадбир ўтказиб дарров юзга солишми ?
Ўзи сайтингизни мақсади шов-шув марказида бўлиш-ку , шунақа ишларга бош бўлмасангиз сиз нима учун керак тағо.
Ёдингиздан чиқарманг , Узбекконцерт қарашадими йўқми , литцензия беришадими йўқми ёшлар реп эшитаверади !
"Қурбоқадан қўрқдингми , тошбоқадан қўрқдингми" каби сиз Хит қилиб берган тароналарни вақти Нарния томонга қараб кетган )
https://t.me/joinchat/AAAAAEd1DV-c_DFRWoULUw