КАДРОВИКЛАР


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq



Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Ҳурматли ҳамкасблар!
Юртимизда уйғониш, яшариш, янгиланиш айёми – Наврўзи олам нафаси уфуриб турибди. Халқимиз ушбу қутлуғ шодиёнани ҳар йили ўзгача шукуҳ ва кайфият билан қарши олади. Аллоҳга шукурки, она-юртимиз тинч, мамлакатимиз обод. Ана шундай озод юртнинг обод манзилларида эса сизу биз  азалий айём – Наврўзи оламни зўр қувонч ва катта  хурсандчиликлар ила қарши олмоқдамиз.
Ушбу фурсатдан фойдаланиб Сизларни янгиланиш ва ёшариш айёми бўлмиш Наврўз умумхалқ байрами билан муборакбод этамиз. Юртимиз равнақи ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида амалга ошираётган эзгу ишларингизда омад ёр бўлсин!
Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!


Oʻqituvchi attestatsiyada ishtirok etmasa nima boʻladi?

Hukumat qarori bilan tasdiqlangan nizomda attestatsiyada uzrli yoki uzrsiz sabablarga asosan ishtirok etmaganlik uchun koʻriladigan choralar belgilab qoʻyilgan.

✅ Pedagoglar attestatsiyada uzrli sababga (vaqtincha mehnatga qobiliyatsizligi, davlat yoki jamoat vazifalarini bajarganligi, respublika va xalqaro musobaqalarda ishtirok etganligi, vaqtincha xorijiy mamlakatda safarda boʻlganligi, yaqin qarindoshining vafoti, vakolatli davlat organi yoki taʼlim tashkilotlari rahbarlarining maʼlumotnomasida koʻrsatilgan boshqa asoslarga) koʻra kelmagan boʻlsa, ularning attestatsiyasi boshqa muddatga koʻchiriladi.

Pedagog kadr uzrsiz sababga koʻra attestatsiyada ishtirok etmagan boʻlsa, u attestatsiyadan oʻtmagan hisoblanadi hamda uning tegishli malaka toifasi (lavozimi) bir pogʻona tushiriladi.

❗️Uzrsiz sababga koʻra attestatsiyada ishtirok etmagan mutaxassis (oliy maʼlumotli oʻqituvchi) lavozimidagi pedagog kadr attestatsiyadan oʻtmagan hisoblanadi hamda ish beruvchi xodimning malakasi yetarli boʻlmaganligi sababli u bilan tuzilgan mehnat shartnomasini mehnat toʻgʻrisidagi qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda bekor qilish huquqiga ega.




#ЭЪЛОН
Бугун соат 20-00 да Аҳоли Бандлиги тўғрисидаги қонун ҳақида гаплашамиз.




Азиз ва муҳтарама аёллар, онахонлар ва опа-сингилларимиз!
Барчангизни баҳорнинг илк байрами, 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбдан муборакбод этаман. Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга тинчлик-осойишталик, дастурхонингизга қут-барака, ўзингизга эса оддий АЁЛЛИК БАХТИни тилаб қоламан! Илоҳим ҳар бир кунингиз байрам, ҳар бир онингиз баҳор бўлсин! Доимо баҳор гулларидай чиройли, нафис, гўзал ва бетакрор бўлишингиз тилакдошиман!


Энди фуқаролик судларида ҳам давлат ҳисобидан адвокат олсангиз бўлади.

Фуқаролик процессуал кодексининг 67-моддаси қуйидаги мазмунда 4 ва 5-қисмлари билан тўлдирилди:

«Суд даъвогарнинг ёки жавобгарнинг илтимосига кўра, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатнинг иштирок этишини таъминлаш чораларини кўриши шарт.

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокат жалб этиладиган пайтга қадар суд ишнинг муҳокамасини кейинга қолдиради. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатни жалб қилишда адвокатнинг ишда иштирок этиши тасдиқланган пайтдан эътиборан унга ишга киришиш учун камида 4 соат вақт берилиши керак».

Яъни, агар кам таъминланган фуқаро суд давомида давлат ҳисобидан адвокат таъминлаб беришни сўраб илтимоснома киритса, фуқаролик суди судьяси бу фуқаро учун бепул адвокат жалб қилиши шарт бўляпти.

Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли қонуни билан киритилган бу ўзгаришлар, 2024 йил 28 февралдан кучга кирди.


#ЭЪЛОНЁШЛАР.

Муҳтарам Президентимиз томонидан Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш каби муҳим вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида 2024 йилни мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан янги лойиҳамиз ишга туширилди.

16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларимиз ўзларини қизиқтирган юридик тусдаги саволларни @yurida_bot га йўллашлари ва бепул, қонунчилик ҳужжатларига асосланган тушунтириш олишлари мумкин.


UzA | Tezkor xabarlar dan repost
#PREZIDENT_FARMONI

2024-yil 1-martdan boshlab:

➖ mahalla, ta’lim muassasalari,
korxona va tashkilotlar tizimida mukofot jamg‘armasi 600 million so‘m miqdorida xorijiy tillar (“Ibrat farzandlari”) bo‘yicha tanlovlar, kibersport musobaqalari va “Zakovat” intellektual o‘yinlari yuqori saviyada tashkil etiladi.

Kanalga ulanish:
🏫 @uzauz


UzA | Tezkor xabarlar dan repost
#PREZIDENT_FARMONI

2024-yil 1-martdan boshlab:

➖alohida ishlash talab etiladigan, shuningdek, iste’dodli va iqtidorli yoshlar Mahallalarda yoshlar bilan ishlash masalalarini muvofiqlashtirish bo‘yicha respublika komissiyasi qarori bilan “Yoshlar balansi” asosida vazirlik va idoralar, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, davlat ishtirokidagi korxona va tashkilotlar hamda oliy ta’lim tashkilotlari rahbarlariga biriktirilsin.

Bunda mazkur rahbarlar:

➖har oyda kamida bir marotaba o‘zlariga biriktirilgan yoshlar bilan uchrashib, ularning muammolarini hal qilish va salohiyatini yuzaga chiqarish, ularni talab yuqori bo‘lgan kasb-hunarga o‘qitish orqali bandligini ta’minlash, hayotda o‘z o‘rnini topishi, shuningdek, huquqiy ongi va madaniyatini yuksaltirishga har tomonlama ko‘maklashib borsin;

➖o‘zlariga biriktirilgan yoshlar muammolarini hal qilish va salohiyatini yuzaga chiqarish uchun tegishli tashkilotning byudjetdan tashqari mablag‘lari va qonunchilik bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan zarur mablag‘larni Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilanadigan tartib asosida yo‘naltirishga ruxsat etilsin.

Kanalga ulanish:
🏫 @uzauz


Севара Закирова dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўриндошик асосида ишлаётган ходимларга декрет таътили бериладими?

Эксперт, Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ушбу саволга жавоб берди.






YURISTKADR dan repost
#sud_kazusi

Ходим таътилга ариза ёзиб, жавобини кутмасдан таътилга кетиб қолди...

Ходим бўлим бошлиғига унга 10 кун иш ҳақи сақланмаган таътил кераклигини айтди. Бўлим бошлиғи кадрга мурожаат қилиши кераклигини тушунтирди. Ходим шунда иш ҳақи сақланмаган таътилга чиқиш ҳақида ариза ёздида, аризани кадрга бериб, бир нусхасига “олдим” деб имзо қўйдириб, кадр ҳай-хай дегунича уйига кетиб қолди. Эртаси куни ҳам, индин ҳам ишга келмади.

Натижада ходим МК 161-модда иккинчи қисм 5-банди билан ишдан бўшатилди. Сабаби, бир кун давомида 4 соатдан ортиқ вақт ишда бўлмаслик ташкилот Ички меҳнат тартиби қоидаларида меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузилиши сифатида кўрсатилган эди.

Кейин нима бўлди? Топдингиз, ходим судга берди. Судда у иш ҳақи сақланмаган таътилга кетганлиги, қўлида таътилга кетиш ҳақидаги аризанинг бир нусхаси борлиги ва унга кадрлар бўлими бошлиғи “бир нусхасини олдим” деб имзо қўйганлигини билдирди. Қўлидаги ҳужжатларни судга тақдим этиб, уни ишга тиклашни ва иш берувчидан моддий-маънавий зарарларни ундириб беришни сўради.

У бўлди, бу бўлди, 3 та суд мажлисидан кейин суд иши якунига етди. Суд ходимнинг ишга тиклаш ҳақидаги даъвосини рад қилди. Хўш, нимага?

Сабаби, Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 ноябрдаги "Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 26-сон қарори 38-бандига асосан иш берувчининг рухсатисиз ўзбошимчалик билан таътилга кетиш ёхуд ўзбошимчалик билан дам олиш кунлари (отгул)дан фойдаланиш ҳам узрсиз сабабларга кўра ишда бўлмаслик ҳисобланади.


Ҳақиқатдан ҳам, ходим иш ҳақи сақланмаган таътилга ариза ёзган, лекин бу ариза юзасидан таътилга кетишига иш берувчи розилик бермаган. Ходим эса, иш берувчининг расмий муносабатини ва руҳсатини кутмасдан туриб ўзбошимчалик билан таътилга кетиб қолган.

Қолаверса, МКнинг 241-моддаси биринчи қисмида ҳам бекордан-бекорга “ходимнинг ёзма аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин бўлиб, унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади” дейилмаган.

Яъни, ходим иш ҳақи сақланмаган таътилга кетар экан, унинг муддати иш берувчи билан келишилиши шарт эди. Лекин, бу ишда ходим мазкур қоидага ҳам риоя қилмаган.

Демак, суднинг қарори тўғри бўлган.

👉@yuristkadr


Жуда яхши ва керакли мақола бўлибди 👍👍👍
👇👇👇👇👇


Каналимиз орқали Сизга фаолиятингизда энг керакли маълумотларни ёзма, аудио ва видео кўринишларда бериб борамиз, каналимиздаги маълумотлардан бошқалар ҳам фойдаланишига ҳиссангизни қўшиш, уларга ҳам ёрдамимиз тегишига ҳиссадор бўлиш учун қуйидаги ҳаволани дўстларингиз ва ҳамкасбларингизга юборинг
👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Sherzodbek78


Ходимни таътилдан неча марта чақириб олиш мумкин

«Ходим март ойида таътилга чиқди, бироқ кўп ўтмай ускуна бузилиб қолди ва фақат шу ходим ускунани тузата олиши сабабли уни таътилдан чақириб олишга тўғри келди. Апрелда у дам олиш учун таътилга кетди ва вазият тақозоси билан уни яна таътилдан чақириб олишди. Ҳозир учинчи марта таътилнинг қолган қисми тақдим қилинган. Яна ишга чақириб олишга тўғри келиб қолмасин деган хавотирдамиз... Таътилдан чақириб олиш бўйича қандайдир чекловлар мавжудми?».

– Йўқ, амалдаги қонун ҳужжатларида меҳнат таътилидан чақириб олишлар сони чекланмаган. Бироқ учта муҳим шарт мавжуд.

1. Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади МК 232-м..

Иш берувчи ишлаб чиқариш зарурати туфайли ўз ташаббусига кўра ходимни таътилдан чақириб олиши мумкин эмас. Фақат – ходимга таътилдан чақириб олишни таклиф қила олади (бошқача айтганда, ишга чиқишини сўрайди). Ходим бунга рози бўлган тақдирдагина чақириб олишни расмийлаштириш мумкин.

2. Таътилни қисмларга бўлишда иш берувчи ходимга таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаган муддатни тақдим қилиши лозим МК 231-м..

Масалан, ходимда – давомийлиги йигирма бир календарь кундан иборат меҳнат таътили мавжуд. Уч кундан кейин ишлаб чиқариш зарурати туфайли уни таътилдан чақириб олишди. Таътилнинг ўн саккиз календарь куни қолди, ушбу таътилдан у кейинроқ фойдаланишни давом эттирган. Бироқ тўрт кун ўтиб у яна ишга чақириб олинган.

Шу тариқа, ходимнинг ҳисобида фақат таътилнинг ўн тўрт куни қолган. Энди уни яна таътилдан чақириб олиш мумкин эмас. Унда фақат таътилнинг бўлинмайдиган қисми – ўн тўрт календарь кун қолган.

Бошқа мисол: ходимга йигирма беш календарь кун давомийликдаги – 2 июнга қадар таътил расмийлаштирилган. Бироқ 10 июнь куни ушбу таътил берилган иш йили тугайди. Мазкур ҳолатда ходимни таътилдан чақириб олиш тўғри бўлмайди, сабаби иш йили якунига қадар ходим ўн тўрт кунлик мажбурий таътилдан фойдаланишга улгурмайди МК 230-м. 2-қ..

3. Ноқулай меҳнат шароитларидаги МК 481-м. ва ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги иш учун МК 483-м. ҳар йилги қўшимча таътиллардан ушбу таътиллар берилган иш йили давомида қатъий равишда фойдаланилиши шарт

Фақат жорий иш йили мобайнида уларни қисмларга бўлиш мумкин. Ушбу таътилларни кейинги иш йилига кўчириш мумкин эмас.

Шунинг учун таркибига қўшимча таътиллар ҳам киритилган меҳнат таътилидан чақириб олаётганда, ходим улардан жорий иш йили давомида фойдаланиши лозимлигини унутманг. Ходим иш йили тугагунига қадар улардан фойдалана олиш-олмаслигини дарҳол ҳисоблаб кўринг.

Хулоса:

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда таътилдан чақириб олишлар сонини чеклашни тавсия қиламиз. Бунинг устига, меҳнат таътиллари дам олиш ва иш қобилиятини тиклаш учун берилади МК 216-м.. Ходим ушбу даврда шаҳардан ва республикадан ташқарига кетган бўлиши, даволанишни режалаштириши мумкин.

«Ноёб мутахассис» – ҳар доим катта хавф, нима бўлишини аввалдан айтиш қийин. Шунинг учун бу битта штат бирлиги эмас, балки камида иккита бўлиши мақсадга мувофиқдир. Таътиллар жадвалини тузиш босқичида бекор туриб қолиш ва бошқа ишлаб чиқариш муаммоларининг олдини олиш учун ушбу ходимларнинг ўзаро алмашинувини назарда тутинг.



Валерия ЛЯНДРЕС,

«Норма» эксперти

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист, «Норма» эксперти


Меҳнат таътилидан чақириб олиш мумкин бўлмаган ходимлар тоифаси

Меҳнат кодексининг 232-моддасига мувофиқ ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади. Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда ёки кейинги иш йилида берилиши керак. Бунинг учун Меҳнат кодексининг 230 ва 231-моддаларининг таътилни кўчириш ҳамда қисмларга бўлиш тўғрисидаги талаблари бажарилиши лозим.

Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олиш умуман тақиқланган ходимларнинг айрим тоифалари мавжуд. Булар:

ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар МК 418-м. 3-қ.;
ҳомиладор аёллар МК 400-м. 2-қ.;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимлар МК 429-м. 3-қ.;
меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар МК 232-м. 2-қ.. Бундай ишлар рўйхати 11.03.1997 й. 133-сон ВМҚга 8-илова билан белгиланган.
Ҳеч қандай ҳолат бундай ходимларни меҳнат таътилидан чақириб олишнинг қонуний сабаби бўла олмайди, ҳатто ходимнинг ўзи чақириб олишни талаб қилса ҳамда тегишли ариза топширган бўлса ҳам. Иш берувчи бундай аризани қондириш ҳуқуқига эга эмас, чунки бу билан у қонун билан таққослаганда ходимнинг аҳволини ёмонлаштиради. Меҳнат қонунчилигини бузганлик учун ходим эмас, балки иш берувчи жавобгар бўлади. Таътилдан чақириб олишга йўл қўйган иш берувчининг айбдор мансабдор шахси МЖТКнинг 49-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Агар юқоридаги рўйхатдаги ходим бир вақтнинг ўзида таътилдан тўлиқ фойдаланишни истамаса, уни қисмларга бўлиши мумкин. Аммо ходим ва иш берувчи таътил бошланишидан олдин бу борада ўзаро келишиб олишлари керак бўлади, бу уни тақдим қилиш тўғрисидаги буйруқда акс эттирилади МК 231-м..

Таътилнинг ҳеч бўлмаганда бир қисми ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаслиги керак.

Аммо бу ерда таътилнинг бир қисмини кейинги иш йилига кўчириш билан боғлиқ ўзига хос жиҳатлар мавжуд. Хусусан, ўн саккиз ёшга тўлмаган, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходим ҳар йилги меҳнат таътилидан у тақдим қилинаётган жорий иш йилида тўлиқ фойдаланиши керак МК 230-м. 3-қ..

Шунинг учун ходим ва иш берувчи таътилни қисмларга бўлишга келишиб олган тақдирда ҳам, ходим таътилнинг ушбу қисмларини кейинги иш йилига кўчирмасдан, ундан жорий иш йилида фойдаланиши керак. Худди шу тартиб ноқулай меҳнат МК 481-м. ҳамда ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги МК 483-м. иш учун қўшимча таътилларга ҳам тегишли.


#Тест Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси тарафлар келишувига кўра икки ойдан кейин ҳам бекор қилиниши мумкинми?
So‘rovnoma
  •   Келишувда белгиланган бўлса мумкин.
  •   келишувда фақат шу келишув тузилган кунидан бекор қилиш кўрсатилади
  •   фақат 14 кунлик муддат келишилади.
213 ta ovoz


HR ADLIYA (rasmiy kanal)🇺🇿 dan repost
#savolimbor

❓Бизнинг тармоқ келишувимизда ходимларга яқин қариндошлари вафот этиши муносабати билан 3 календар кунидан иборат ижтиомий таътил бериш назарда тутилган. Биз ўз жамоа шартномамизга 5 календар кун сифатида киритгандик, меҳнат инспектори бу мумкин эмас деяпти, шу тўғрими? (Фарғона вилояти, Бувайда туманидан савол)

©️Саволга жавоб Фарғона шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Шерзод Толибов томонидан берилди.

❌Бу тўғри эмас! фикримизни қуйидаги нормалар билан асослантирамиз:
👉Меҳнат кодексининг 14-моддаси 3-қисмида “ички ҳужжатларда ходимлар учун уларга нисбатан амал қилиши татбиқ этиладиган жамоа келишувларида белгиланганига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари назарда тутилиши мумкин” дейилган.
👉Шу билан бирга, МКнинг 68-моддасида Жамоа шартномасида қуйидаги шартлар бўлмаслиги кераклиги белгиланган:
➖ходимларнинг ҳолатини мазкур ходимларга татбиқ этиладиган қонунчиликка ёки жамоа келишувларига нисбатан ёмонлаштирадиган;
➖меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш ҳақидаги талабларни бузадиган;
➖мажбурий меҳнатни тақиқлаш тўғрисидаги талабларни бузадиган;
➖ички даражада ҳал этилиши мумкин бўлган масалалардан ташқарига чиқадиган.
👉Агар жамоа шартномасида ушбу модданинг 1-қисмида назарда тутилган шартлар бўлса, бундай шартлар ҳақиқий эмасдир. Жамоа шартномаси айрим шартларининг ҳақиқий эмаслиги жамоа шартномасининг умуман ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлмайди.

⚠️Хулоса қилсак! Жамоа шартномасига киритиладиган шартлар ходимларнинг ҳолатини жамоа келишувларига нисбатан ёмонлаштирадиган ҳолатлар йўқ ва аксинча, жамоа келишувларига нисбатан ходимларга кўпроқ кафолатлар ва имтиёзлар белгиланса бу ҳеч қанақасига ноқонуний деб ҳисобланмайди.

https://t.me/hradliya

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.