ГЎЗАЛ ШЕЪРЛАР. dan repost
Ўзигдан ўзгаси дўст бўлмас экан.
Дилдан чиқмаган сўз, сўз бўлмас экан
Бировнинг ниқоби юз бўлмас экан
Хар кимга ишониб айтмагин дардинг
Ўзингдан ўзгаси, дўст бўлмас экан.
Хар кун эшитса хам ширин сухбатинг
Кимлардир ортингдан қилар ғийбатинг
Бўлса хам юзлаб,минглаб улфатинг
Ўзинингдан ўзгаси дўст бўлмас экан.
Кимдир интиқ кутар ширин сўзингни
Кимдир хушламайди балки ўзингни
Гохо оғритарлар билмай дилингни
Ўзингдан ўзгаси, дўст бўлмас экан.
Айрим хақиқатлар ёлғон бўлармиш
Умидсиз кўнгилга армон тўлармиш
Хар ким экканини ўзи ўрармиш
Ўзингдан ўзгаси, дўст бўлмас экан.
Бошинга иш тушса қочгувчилар кўп
Сўз билан захрини сочгувчилар кўп
Ўзгани ўзингдек ўйлаверма кўп
Ўзингдан ўзгаси, дўст бўлмас экан.
Майли осмон бўлгин, булут бўлиб уч
Кўнгил умонини ,сохилини қуч
Бир кун мадор қочиб ,кетганида куч
Ортиқча айтарли сўз бўлмас экан
Ўзингдан ўзгаси, дўст бўлмас экан.
Барчиной Комолхўжаевна.
Дилдан чиқмаган сўз, сўз бўлмас экан
Бировнинг ниқоби юз бўлмас экан
Хар кимга ишониб айтмагин дардинг
Ўзингдан ўзгаси, дўст бўлмас экан.
Хар кун эшитса хам ширин сухбатинг
Кимлардир ортингдан қилар ғийбатинг
Бўлса хам юзлаб,минглаб улфатинг
Ўзинингдан ўзгаси дўст бўлмас экан.
Кимдир интиқ кутар ширин сўзингни
Кимдир хушламайди балки ўзингни
Гохо оғритарлар билмай дилингни
Ўзингдан ўзгаси, дўст бўлмас экан.
Айрим хақиқатлар ёлғон бўлармиш
Умидсиз кўнгилга армон тўлармиш
Хар ким экканини ўзи ўрармиш
Ўзингдан ўзгаси, дўст бўлмас экан.
Бошинга иш тушса қочгувчилар кўп
Сўз билан захрини сочгувчилар кўп
Ўзгани ўзингдек ўйлаверма кўп
Ўзингдан ўзгаси, дўст бўлмас экан.
Майли осмон бўлгин, булут бўлиб уч
Кўнгил умонини ,сохилини қуч
Бир кун мадор қочиб ,кетганида куч
Ортиқча айтарли сўз бўлмас экан
Ўзингдан ўзгаси, дўст бўлмас экан.
Барчиной Комолхўжаевна.