Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ЮРАГИМ...
Менинг юрагимнинг бир чети синиқ,
Сабр парчасидан ямаб қўйганман.
Тикилган кўзлари кўролмас аниқ,
Кераксиз матохдек олиб қўйганман !
Ётибди, жисмимнинг бир чеккасида,
Чандиқ юзларини кўрсатолмайди.
Гоҳ нолиб қўяди, тун кечасида,
Синган бўлагини кўтаролмайди !
Жимгина мўлтирар, бир сўз айтолмас,
Қўрқади чилпарчин бўлиб кетишдан.
Афсус, ўз холига энди қайтолмас,
Кетиши осонроқ, ўзга қайтишдан !
Кун сайин ямоқ ҳам сўтилиб борар,
Йиртилар, игналар санчилган жойи.
Оҳ бағрим, сабрингдан қонлар тўкилар,
Қуриб бораяпди жисмимнинг лойи !
Гул Баҳор
@sheriat_olami
Менинг юрагимнинг бир чети синиқ,
Сабр парчасидан ямаб қўйганман.
Тикилган кўзлари кўролмас аниқ,
Кераксиз матохдек олиб қўйганман !
Ётибди, жисмимнинг бир чеккасида,
Чандиқ юзларини кўрсатолмайди.
Гоҳ нолиб қўяди, тун кечасида,
Синган бўлагини кўтаролмайди !
Жимгина мўлтирар, бир сўз айтолмас,
Қўрқади чилпарчин бўлиб кетишдан.
Афсус, ўз холига энди қайтолмас,
Кетиши осонроқ, ўзга қайтишдан !
Кун сайин ямоқ ҳам сўтилиб борар,
Йиртилар, игналар санчилган жойи.
Оҳ бағрим, сабрингдан қонлар тўкилар,
Қуриб бораяпди жисмимнинг лойи !
Гул Баҳор
@sheriat_olami