Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда қалбнинг кўплаб турларини зикр этган. Улар:▫️1. Салим қалб – Аллоҳга ихлос қилувчи, турли разолатлардан пок қалб.
"Ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса, мустасно", Шуаро сураси, 89-оят.▫️2. Муниб қалб – доимо Аллоҳга қайтувчи, Унга тавба қилувчи, юзланувчи қалб.
"Роҳмандан ғойибона қўрққан ва қайтувчи қалб ила келган кимсага", Қоф сураси, 33-оят.
▫️3. Важил қалб – солиҳ амалларини Аллоҳ қабул қилмай қолишидан қўрқувчи қалб.
"Роббларига қайтувчи эканликларидан, қалблари титраган ҳолда берадиганлардир", Мўминун сураси, 60-оят.
▫️4. Тақий қалб – Аллоҳнинг шиорлари, ҳукмларини улуғловчи қалб.
"...албатта бу қалбларнинг тақвосидандир", Ҳаж сураси, 32-оят.▫️5. Ҳай (тирик) қалб – Аллоҳга иймон келтирган ва унга шукр қилувчи қалб.
▫️6. Мариз қалб – шак-шубҳа ва нифоқ каби иллатларга мубтало бўлган (касал) қалб.
"...яна қалбида касали бор тама қилиб юрмасин", Аҳзоб сураси, 32-оят.
▫️7. Аъмо қалб – тўғри йўл, ҳақиқатни кўрмайдиган (сўқир) қалб.
"Зеро, албатта, кўзлар кўр бўлмас, кўкслардаги қалблар кўр бўлур", Ҳаж сураси, 46-оят.
▫️8. Асим (гуноҳкор) қалб – ҳақ гувоҳликни беркитадиган қалб.
"Ким уни беркитса унинг қалби гуноҳкордир", Бақара сураси, 283-оят.
▫️9. Мутакаббир қалб – одамларга мутакаббирлик қилувчи, ҳаққа қарши турувчи ва у билан курашувчи қалб.
"Аллоҳ шундай қилиб, ҳар бир мутакаббир ва зўравон қалбга тамға босар", Ғофир сураси, 35-оят.▫️10. Ғализ (қўпол) қалб – меҳр-шафқат ва раҳмат олиб қўйилган қалб.
"Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар", Оли Имрон сураси, 159-оят.▫️11. Қосий (қаттиқ) қалб – Аллоҳни танимайдиган ва Уни зикр қилмайдиган қалб.
"Аҳду паймонларни бузганлари учун уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилдик", Моида сураси, 13-оят.▫️12. Ғофил қалб – ҳаётдаги (Аллоҳ белгилаган) вазифаларини адо этишдан ғофил қалб.
"Қалбини Ўз зикримиздан ғофил қилиб қўйганларимизга ва ҳавойи нафсига эргашиб, иши издан чиққанларга итоат қилма", Каҳф сураси, 28-оят.Аллоҳумма, я муқоллибал қулууби, саббит қулуубанаа ъалаа дийник! Аллоҳим! Эй қалбларни айлантирувчи Зот, қалбларимизни динингда собит қил!
Рания Шавқий.👉P.S. "Қалб" сўзи Қуръони каримда турли кўринишларда жами 132 ўринда зикр қилинган экан.•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEyhttps://t.me/+hH8wvHHEHaFjZGEy