НАМРУД БИР ПОДШОҲ БЎЛИБ, ХУДОЛИКНИ ДАЪВО ҚИЛГАН ЭКАН
@FotihaUz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли Устоз, ривоятларда ва ҳикоятларда Намруд деган одамнинг номини ўқиб қоламиз. Намруд ўзи ким бўлган? Менинг билишим бўйича, Намруд бир подшоҳ бўлиб, Худоликни даъво қилган экан. Шу ҳақида маълумот берсангиз.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом!
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Иброҳим алайҳиссалом вақтларида Бобилга Намруд исмли мустабид, золим подшоҳ ҳукмдорлик қилар эди. У ернинг одамлари молу дунё ва айшу ишратга берилган эдилар. Шу билан бирга, ширк эътиқодида бўлиб, буту санамларга сиғинар эдилар. Қавмнинг эътиқоди бузуқлигидан фойдаланган подшоҳ ўзини Худо деб эълон қилган эди. Валлоҳу аълам.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
✅