Жиззах вилояти ҳокими BMB HOLDINGнинг Шароф Рашидов туманидаги корхоналари фаолияти билан танишдиЖиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев BMB HOLDING Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамроҳлигида Ҳолдингнинг Шароф Рашидов туманида жойлашган
BMB-NRC Agrologistics,
BMB Agro Plus ва
BMB IMPEX корхоналари фаолияти билан танишди.
BMB HOLDING: қишлоқ хўжалиги ва агросаноат уйғунлиги
Маълумки, BMB HOLDING Жиззах вилоятидаги йирик агросаноат кластерлари орқали қишлоқ хўжалигини саноатлаштириш, инновацион технологияларни жорий этиш ва халқаро стандартларга мос маҳсулотлар ишлаб чиқариш борасида бир қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Вилоят ҳокими мазкур лойиҳаларнинг амалий жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрди.
Сафар дастури аввалида у BMB-NRC Agrologistics мажмуаси фаолиятини кўздан кечирди.
Бу ерда агрологистика марказининг имкониятлари, экспорт салоҳияти ва хизмат турлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, “Ягона дарча” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш, божхона ва фитосанитар ҳужжатларини расмийлаштириш, шунингдек, транспорт ва логистика хизматлари кўрсатиш жараёнлари таништирилди.
Чуқур қайта ишлаш – экспорт салоҳиятини ошириш йўли
Ташрифнинг навбатдаги манзили қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва экспортга йўналтиришга ихтисослашган BMB Agro Plus ва BMB IMPEX корхоналари бўлди. Бу ерда мева-сабзавотларни чуқур қайта ишлаш жараёнлари, жумладан, мураббо, консерва, пюре ва паста каби қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишилди.
Мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш мақсадида, жорий йилнинг охирига қадар сублимацион усулда қуритиш, шок ва акустика усулида музлатиш технологияларини жорий этиш режалаштирилаётгани маълум қилинди.
Шунингдек, BMB HOLDING томонидан BMB Za’faron ва заъфаронли маҳсулотлар бурчаги ташкил этилгани қайд этилди. Сўнгги йилларда заъфарончилик йўналишида қўлга киритилган ютуқлар, халқаро сертификатлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида ҳокимга маълумот берилди.
Жиззах вилояти ҳокими вазифпсини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ушбу корхоналарнинг фаолиятини юқори баҳолаб, маҳаллий маҳсулотларни халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун инновацион ечимлар жорий этиш ҳамда халқаро сертификатлаш жараёнларини янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, мазкур корхоналар нафақат иқтисодий аҳамиятга эга, балки янги иш ўринлари яратиш орқали минглаб маҳаллий аҳоли вакиллари бандлигини таъминлаётгани, бу эса ижтимоий барқарорлик ва аҳоли даромадларининг ортишига хизмат қилаётгани таъкидланди.
🇺🇿Каналга уланиш:
@jizzaxviloyatihokimi