Shariy Ruqiya


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ушбу каналда сиз азизларимизга сеҳр-жоду, жин ва кўз тегишининг турлари ва уларни шариъатга мувофиқ муолажаларни ҳавола қилиб борамиз!
мурожаат учун админ: @MuhammadHabibulloh

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Руқия нима дегани?

© Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

@shariyruqiya


Совуқ Кўз тегиши 👀

©️ Доктор Роқий Абдулазизхон

@shariyruqiya


Shariy Ruqiya dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АЁЛЛАР УЧУН ТОШКЕНТДА МАЛАКАЛИ ХИЖОМА

☎️ Teл: +998935679321 Мухаббат Халматова

🚗 https://maps.app.goo.gl/FGmwS5xwvkUPig1M7

@shariyruqiya


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фақат суюқ нарсаларга Қуръон ўқиб дам солиб ишлатиладими? Масалан сув, ёғларга ёки қаттиқ нарсаларга ҳам дам солиб ишлатса бўладими?

© Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

@shariyruqiya


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


РУҚИЯ ТИББИЁТ КАБИДИР


Ашҳаб ва Ибн Нафиъ Имом Молик ибн Анасдан ривоят қиладилар:

Бир одамга жин кирганлиги ҳақида у зотдан бир кишига, шундай дейилгани ҳақида сўрашди, беморга айтилди: Агар хоҳласангиз, биз сизнинг соҳибингизни ўлдириб берамиз (яъни, агар хоҳласангиз, ичиздаги жинни ўлдирамиз), дейишди.

Бошқа бир жамо айтди: Буни қилманг, сабр қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг (яъни, улар, жиннинг азиятига сабр қилинг ва Аллоҳга тақво қилинг,) дейишди.

Бошқалар эса: Йўқ ўлдиринг, чунки бу жин сизни ўғри каби алдамоқда ва сизнинг молингизни олишни хоҳламоқда (яъни, бу жин Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳуни олдига келган ўғри жин каби сизни алдашни хоҳламоқда). Дейилди.

Шунда Молик ибн Анас дедилар: Менинг олдимда гуноҳларнинг, жиноятнинг энг буюги ўғри каби тасвирланган жиндир, деди.

Сўнгра у кишидан сўралди: Унда сизнинг фикрингиз қандай? Дейилганида У Зот: Бу ҳақида билмайман, бу тиббиётдандир, дедилар.

"Наводир ва зиядат - Ибн аби Зайд Ал-Қайровоний 14/555.

Бу гапнинг маъноси шуки, руқия масаласи ҳам худди тиббиёт каби ижтиҳод ёндашувини талаб қилади. Шифокор ўз давосида ижтиҳод қилганидек, руқия қилувчи ҳам ижтиҳод қилиши керак. Лекин руқия қилувчи ижтиҳодининг чегараларини билиши зарур, тоинки ижтиҳод деган ном остида ширк ёки ҳаром ишларга тушиб қолмаслик учун, эътиқод илми ва уни бузувчи иллатларни ўрганиши ва қилиниши мумкин бўлган ва қилиниши мумкин бўлмаган амалларни ўрганиши вожибдир, сўнгра ижтиҳод қилиши мумкин.

©Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

@shariyruqiya


Shariy Ruqiya dan repost
ЖИНЛАРНИНГ ТЎЙИДА ҚЎШИҚ КУЙЛАГАН ҚЎШИҚЧИ АЁЛ ТАВБАСИ 

Нура Тоқақа 90-йилларнинг бошларида ватани Қувайтда машҳур бўлиб, уни форс кўрфазидаги бадавлат оилалар ўзларининг тўй ва зиёфатларига таклиф қилишар эди. Қўшиқчи Нуранинг санъатни буткул тарк этиб, ҳидоят топишига 1997 йилда ҳаётида содир бўлган ғаройиб воқеа сабаб бўлган. Бу воқеа ҳақида ўша пайтнинг машҳур "Жиноят" журналида ҳам мақола чоп этилган. 

Қўшиқчи қуйидагича хикоя қилади: "Бир неча йил аввал дам олиш кунларининг бирида телефон жиринглаб қолди. Мен телефоннинг гўшагини кўтардим. Қўнғироқ қилган киши ғалати овоздаги аёл бўлиб, у мендан шу кеча қизининг тўйига келиб, қўшиқ куйлашимни таклиф қилди. Мен дам олиш кунимиз бўлгани учун унинг таклифини рад қилмоқчи бўлдим. Лекин у сўрганимиздан икки баробар ортиғи билан тўлашини айтди. Мен катта миқдордаги пул эвазига рози бўлдим. У менга манзилини бериб, телефон гўшагини қўйди. Мен гуруҳимиз аъзоларига телефон қилиб, бу хабарни айтганимда, аввалига улар дам олиш куни бўлгани учун рад қилишди. Кейин бизга ваъда қилинган катта миқдордаги пулни эшитишгач, ўша заҳоти боришга рози бўлишди. Шу кечанинг ўзида биз тайёрланиб, машинада йўлга чиқдик.

Менинг юрагимда қандайдир хавотир бор эди. Лекин мен буни бошқаларга билдирмадим. Манзил жуда ғалати эди. Айтилган манзил чўли биёбонда бўлгани учун йўлни топиш қийин бўлди. Ва ниҳоят биз айтилган жойга етиб бордик. Келган манзилимиздаги уй ҳашаматли бўлиб, баланд мусиқа қўйилган, одамлар ҳам жуда кўп эди. Биз машинадан тушиб, уйга кирдик. Тўй иштирокчилари ғалати кийимда эди. Телефонда мен билан гаплашган аёл кўришиш учун қаршимга келди, уни овозидан танидим. Мени қучиб, юзимдан ўпганида унинг терисини тошдек қаттиқ эканлигини ҳис қилдим. Аёлнинг либоси ҳам ғалати эди. Мен эса ичимдаги қўрқувга эътибор бермасликка давом этардим. У бизга дам олишимиз ва концертга тайёргарлик кўришимиз учун керак бўлган хонани кўрсатди. Биз тайёргарлик кўриб, намойиш қўйиш учун чиқдик. Катта зал аёллар ва болалар билан гавжум эди. Тўй дастурхонига қўйилган таомлар оддий зиёфат таомларига ўхшамасди. Залдаги чироқлар, безаклар биз келган хонадон бой-бадавлат оила эканлигидан дарак берарди. Куёв қадимги усмонийлар либосида, келин эса қимматбаҳо оқ тошлар қадалган қора либосда эди. Мен куйлашни бошлашим билан одамларнинг келиши янада кўпайди. Улар ғалати тарзда рақсга тушишни бошлаши билан бутун вужудимни қўрқув қоплаб олди. Лекин мен буни бошқаларга билдирмасликка ҳаракат қилар эдим. Гуруҳимиздаги қизлардан бири хушидан кетиб қолмагунча, концерт беришда давом этдик. Мен у қизнинг олдига яқинлашай деганимда, гуруҳимиздаги йигитнинг қаттиқ қўрқув билан қараб турганини кўрдим. Мен ҳам йигит қараб турган тарафга назар ташлаб, сакраб рақсга тушаётган одамларга кўзим тушди. Уларнинг оёқлари инсонларнинг оёғидек эмас, балки эчкининг туёғи эди.

👉Давоми...


🏠УЙГА СЕҲР ҚИЛИНГАНИ ЁКИ КЎЗ ТЕККАНИНИНГ АЛОМАТЛАРИ

Маълумки, инсонда сеҳр ёки жин тегиш касалликлари бўлса, уларнинг аломатлари ҳам бўлади. Худди шунингдек, уйларга сеҳр қилинган бўлса, кўз теккан ёки жинлар макон қуриб олган бўлса, ўша уйга уни эгаллаб олган жинлар тарафидан зарар етиши мумкин. Баъзан уй кўркам ва чиройли бўлса, уйнинг ўзига ҳам кўз ёки ҳасад тегиши мумкин. Сеҳр қилинганлиги, жинлар макон қуриб олиши, кўз ёки ҳасад тегиши аломатлари уларнинг қанчалик кучлилигига қараб аниқ бўлади, ёки баъзи ўртача ва заиф ҳолдаги зарарланиш аломатлари намоён бўлади.

✔️ Уй кофир жинларнинг борлигини аломатлари.

1⃣ Электр тармоғида муаммолар бўлмаса ҳам уйдаги чироқлар вақти-вақти билан ғалати тарзда куйиб қолаверади. Албатта буни шайтонлар қоронғуликда бемалол ҳаракат қилишлари учун амалга оширишади.

2⃣ Уй бекаларининг уйдаги тозалик ва тартиб интизомга тиришқоқлик билан қатъий эътибор қилишларига қарамай, ёки уйни тартибга келтиргандан кўп ўтмай яна тартибсизликлар юзага келади.

3⃣ Хонадон аъзолари ўртасида тез-тез жанжал ва тортишувлар содир бўлиб туриш. Уларнинг жанжал ва тортишишларини олдини олишга қилинган ҳаракатлари фойда бермаслиги. Бу келишмовчиликлар хонадондан ташқарида бўлмайди.

4⃣ Уйни асосан чумоли ва чаён каби ҳашаротлар босиб кетади. Уларга қарши йўқ қиладиган дори воситаларини қўлланиши ҳам фойда бермайди. Хатто, баъзида бирор нарса чиримаган бўлса ҳам қуртлар пайдо бўлиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.

5⃣ Уй эгалари уйда ўзларини ёмон ҳис қилади сиқилиш ва оғирликни ҳис қилишади. Бу ҳиссиётлар уйдан кўчага чиқишлари билан ўтиб кетади.

6⃣ Камдан кам меҳмон келадиган хонадонга, тез-тез меҳмон келадиган бўлиб қолади.

7⃣ Хонадоннинг баъзи аъзолари, хатто ҳаммалари бир вақтнинг ўзида қўрқинчли тушларни такрор-такрор кўрадиган бўлиб қолишади. Масалан, уй аъзолари тушларида илон, ит, чаён ва мушукларни, баъзан ўзлари билан жанжаллашаётган ёки изларидан қувалаётган одамларни, ёки ўзларини юқоридан тушиб кетишаётганини қайта-қайта кўришади. Баъзида уйда жинлар борлигига далолат қилувчи—уларнинг бўғиши билан боғлиқ тушларни кўришади.

8⃣ Уй деворларида доғлар пайдо бўлади. Уйда ҳидланган нарсалар топилмаса-да, нохуш ҳидлар келадиган бўлиб қолади.

9⃣ Хонадондан баъзи уй жиҳозлари ёки пуллар ғоиб бўладиган бўлиб қолади.

Баъзида камдан кам учрайдиган қўрқинчли ҳолатлар ҳам содир бўлади.

💥 Чинни ёки шиша идишлар ўзидан ўзи синиб кетади.
💥 Уйдаги баъзи нарсалар ёниб кетади.
💥 Қўрқинчли овозлар эшитилади.
💥 Баъзи хонадон аъзолари жинларни шарпа ёки ҳар хил шаклда кўришади.

👇👇👇

👉
Уйни сеҳр-жоду, жин ва шайтонлардан тозалаш


📣ҚУРЪОН ТЕРАПИЯ📣

Азизлар Тошкент учун Руқия мутахассиси роқий Саиджон домла❗️
☎️ +998958908000

📱 @shariyruqiya


Ёмон туш кўрган киши нима қилади?

(يَنْفُثُ عَنْ يَسَارِهِ ) ( ثَلاَثاً ).
1 - Чап томонига (уч марта) туфлайди.
(📚Муслим ривояти).

( يَسْتَعِيذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَمِنْ شَرِّ مَا رَأَى) (ثَلاَثَ مَرَّاتٍ ).
2 - Шайтондан ва кўрган нарсасининг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрайди. (Уч марта қилади).
(📚Муслим ривояти).

( لايُحَدِّثُ بِهَا أَحَداً ).
3 - Кўрган тушини ҳеч кимга айтмайди.
(📚Муслим ривояти).

( يَتَحَوَّلُ عَنْ جَنْبِهِ الَّذِي كَانَ عَلَيْهِ ).
4 - Бошқа томонга ағдарилиб ётади.
(📚Муслим ривояти).

( يَقُومُ يُصَلِّي إِنْ أَرَادَ ذَلِكَ ).
5 - Агар хоҳласа туриб намоз ўқийди.
(📚Муслим ривояти).

@shariyruqiya

17k 0 225 120

Мен қуйидаги тоифадаги беморларни даволамайман (ва бошқа роқийларга ҳам шуни маслаҳат бераман) ⤵️

▪ Руқияга ишонмайдиган ёки шубҳаси бор инсонлар;

▪ Улар руқиянинг жинларга таъсир қилишига ишонмайдилар (қуйидаги "руқия менга таъсир қилмади", "руқия пайтида ҳеч нарса қимирламади", "жин тилга чиқмади", "Мен ҳеч нарсани сезмадим" ва ҳоказо.

▪ Сеҳр ёки жиннинг уларга тегиши мумкинлигига шубҳа қиладиган кишилар, “Мен Намозларни қолдирмай ўз вақтида ўқийман, тунги ва тонги зикрларни ўқийман, Таҳажжуд намозини ўқийман, Қуръон ўқийман” деган сўзларни айтадиган бўлсак, сеҳр ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳам Аллоҳни Изни билан таъсир қилган!

▪ Руқиядан кўра психологияни афзал кўрадиган инсонлар;

▪ Роқийларни бизнесмен деб ҳисоблайдиган ва маломат қиладиган инсонлар (улар бу ишнинг жиддийлигини ва ўта хатарлилигини  англамайдилар, унинг таваккал қилишини, вақти кетиши ва харажатларини ҳам ҳисобга олмайдилар).

© Доктор Роқий Абдулазизхон


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


🔥 Жиннинг инсон танасига кириши ва ундан чиқиши ҳақидаги қоида

١) الدخول معلوم و الكيف مجهول

٢) والخروج معلوم والكيف مجهول

1) Жиннинг инсон танасига кириши маълум, аммо унинг қандай кириши номаълум.

2) Жин инсон танасидан чиқиши маълум, лекин қандай чиқиши номаълум.

📱 @shariyruqiya


"Yangiobod" jome' masjidi dan repost
Аллоҳни байти сизни ёрдамингиз билан келаётган рамазон ойигача битиб, намозлар ўқилиши мумкин.

Қурилишга керак бўлиб турган қурилиш махсулотлари;

1)50х5 мм уголокдан 10 тонна
2)Антимароз 100 та

Масжидга ёрдам қилишни истаганлар ушбу маҳсулотларни масжидга олиб боришлари ёки имконига қараб масжид учун очилган карта рақамига пул ўтказишлари мумкун.

Uzcard:
5614681622625659
Обидов В номида.

5614681627018645
Бекоков Ш номида

Манзил: Тошкент вилояти Бекобод тумани "Янгиобод" жомеъ масжиди.

Боғланиш:

@Murodjon_5599

+998996076606

Яқинларга улашинг:

@Yangiobodmasjidiuzb


ДЕВЛАР

Абу Саълаба Хашанийнинг ривоят этишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Жинлар уч тоифа бўлади: учиб юрадиган қанотли жинлар, илон ва чаён шаклидаги жинлар ва кўчманчи (келиб-кетиб юрадиган) жинлар». Бу ҳадиси шарифнинг Табороний, Ҳоким ва Байҳақий саҳиҳ иснод билан ривоят этишган.

Девларга келсак, бу ҳақиқатдан бор нарса. Улар учадиган қанотли жинларнинг баҳайбат (гигантлари)дир.

Қуръон каримда Аллоҳ таоло: {"Албатта, Биз бу дунё осмонини юлдузлар зийнати-ла зийнатладик}. {Ва ҳар бир итоатсиз шайтондан сақлаш учун}. {Улар юксак тўплиққа қулоқ сола олмаслар ва ҳар томондан (учқун-ла) отилурлар}. {Ҳайдалурлар! Улар учун узлуксиз азоб бордир}. {Магар бирорта сўзни ўғриликча тинглаган шахс бўлса, уни ёқувчи олов таъқиб этар"} деб, марҳамат қилади. Соффат сураси 6-10 оятлар.

Ушбу суранинг 7-чи оятидаги «شَیۡطَـٰنࣲ مَّارِد» «Итоатсиз шайтон» даги مَارِد марид сўзининг луғатда бир қанча маънолари бор. 1) Исёнчи, итоатсиз. 2) Гигант, жуда катта, баҳайбат. Демак девлар бу ўша маридларнинг иккинчи номи.
Рамазон ойи кирганда кишан солинадиган жин ва шайтонлар ҳам айнан марид (дев)лардир. Ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг тафсирида
«والعفريت من الشياطين القوي المارد»
«Ифрит кучли марид шайтонлардан биридир» дейилган.

Ифрит ҳақидаги Қуръони каримдаги оятга қарасак ҳам Сулаймон алайҳиссаломга жинлардан бўлган ифрит Сабаъ маликасининг тахтини "мақомингдан тургунингча келтираман", дейди. Бу ҳам ифритни тез ҳаракат қилишига, қанотли учадиган жинлардан эканига далолат қилади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, маридлар учадиган қанотли жинларнинг исёнкор, жуда катта (гигант), баҳайбатларидир. Ифрит эса маридларнинг энг кучлилардир. Валлоҳу аълам.

✍ Муҳаммад Ҳабибуллоҳ

@shariyruqiya


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шунақа кўринишда таржима қилиб беради


Араб тилидаги видеони шу программа орқали таржимасини ўқисангиз бўлади




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.