#РУҲИЯТ
📝 ИЛТИЖО
Ё Роббим, иймонга йўл бердинг, шукур,
Китоб бериб, яна, юбординг имом,
Нуринг билан қалбга бағишлаб сурур,
Мўмин деб бизларга Ўзинг бердинг ном.
"Оманту биллоҳи вастақим!" деган
Расулинг ўгитин қулоққа илдик.
Ё Роббим, ё Аллоҳ, ё Қодир Эгам,
Фақат Сени танҳо Илоҳ деб билдик.
Аммоки, ожизмиз, бермасанг ёрдам,
Иймон юки жуда салмоқли, ахир!
Бизни ташлаб қўйма нажотсиз бир дам,
Лутфингсиз ҳақ йўлда яшамоқ оғир.
Собитқадам қилгин динингда қалбим,
Куфр-у ширкдан асра, исён, туғёндан,
Қазога рози қил, қадарга таслим,
Фақат "Бандам" десанг, розимиз Сендан.
Бу дунёнинг барча яхшилигин бер,
Охиратнинг жами яхшилигин ҳам.
Дўзах азобидан асра бизларни,
Жаннатингда айла барчамизни жам.
2015й.
———
Бу шеър юқоридаги тўртликнинг мантиқий давоми. Фақат, қирқ йил фарқ билан ёзилган...
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil
📝 ИЛТИЖО
Ё Роббим, иймонга йўл бердинг, шукур,
Китоб бериб, яна, юбординг имом,
Нуринг билан қалбга бағишлаб сурур,
Мўмин деб бизларга Ўзинг бердинг ном.
"Оманту биллоҳи вастақим!" деган
Расулинг ўгитин қулоққа илдик.
Ё Роббим, ё Аллоҳ, ё Қодир Эгам,
Фақат Сени танҳо Илоҳ деб билдик.
Аммоки, ожизмиз, бермасанг ёрдам,
Иймон юки жуда салмоқли, ахир!
Бизни ташлаб қўйма нажотсиз бир дам,
Лутфингсиз ҳақ йўлда яшамоқ оғир.
Собитқадам қилгин динингда қалбим,
Куфр-у ширкдан асра, исён, туғёндан,
Қазога рози қил, қадарга таслим,
Фақат "Бандам" десанг, розимиз Сендан.
Бу дунёнинг барча яхшилигин бер,
Охиратнинг жами яхшилигин ҳам.
Дўзах азобидан асра бизларни,
Жаннатингда айла барчамизни жам.
2015й.
———
Бу шеър юқоридаги тўртликнинг мантиқий давоми. Фақат, қирқ йил фарқ билан ёзилган...
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil