Komil Allamjonov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун " #MEDIAUZ – футбол ҳафталиги" мусобақасига қуръа ташланди.
Маросимда Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева, Профессионал футбол лигаси масъуллари Азиз Ҳайдаров ва Диёр Имомхўжаев, ЎФА матбуот котиби Даврон Файзиев иштирок этди.
Қуръа якунида мусобақа жамоаларининг рақиблари аниқланди. Тўлиқ жадвални суратда кўришингиз мумкин. Биринчи ўйин эртага бошланади.
Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни 23-29 август кунлари ОАВ, нашриёт-матба корхоналари ходимлари, журналист ва блогерлар ўртасида ўтказиладиган ушбу қизиқарли футбол ҳафталигига таклиф этиб қоламан.
Журналист ва блогерлар ахборот орқали, ноширлар китоб орқали жамиятда соғлом фикрни шакллантиришда ўзаро ижобий рақобат қиладилар. Уларнинг нафақат информацион майдонда, балки спорт майдонида бир-бири билан куч синашиши барча учун қизиқ бўлса керак.
#MediaUz
#Футболбайрамигамарҳамат