Ҳафта давомида қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар шарҳи
АОКАда Адлия вазирлиги ходим Дилмурод Ражаббоев иштирокидаги брифингдан:
〰️〰️〰️
📌 Президент «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунни имзолади. Қонунга кўра, Молия вазирлиги аудиторлик фаолияти соҳасидаги ваколатли орган ҳисобланади. Аудитор сифатида малака сертификатига эга шахслар фаолият юритиши мумкин. Аудиторлик сертификати Молия вазирлиги томонидан берилади. Сертификат олиш учун талабгор олий маълумотли ва охирги 10 йилдан 3 йил бухгалтерия ва аудит соҳасида ёки ОТМда ишлаган бўлиши керак. Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
📌 «2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент Фармонига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини давлат томонидан субсидиялар, грантлар ва ижтимоий буюртмалар шаклларида қўллаб-қувватлаш ҳажмини 2021 йилда камида 1,2 бараварга, 2025 йилда 1,8 бараварга ошириш белгилаб қўйилди.
@Rasmiy_xabarlar_Official