Сенга аталган хат


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Азизим, яшаяпмиз, тирикмиз ҳали
Чунки мен учун, Сен борсан ҳаётда!
Мени деб уриб турса мудом шу юрак,
Яшайсан ҳар сатрим, шеър баётимда!
Муаллиф: Инобат Рузибоева

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Изн бер, сени бир бағримга босай,
Кўксинга бошимни қўяй бир нафас.
Юрагинг зарбини қалбда ҳис қилай
Меники бўл, бугунча,  бир зум, бир нафас...

Кўзларим излайди фақат кўзларинг,
Соғиниб термулар олис-олисга.
Пешонага битилган иложсиз ишқинг,
Меники бўл, бугунча, бир зум, бир нафас...

©Инобат Рузибоева

@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
💖🔥💖

Айтчи жоним, нима у Соғинч...!
Қалбимиз ўртаган тотли ҳисларми?
Сен олисдасан , мен ҳам йироқда,
Бизни учраштирар ширин тушларми?

Тақдир битмаган бўлса ҳам тақдирга,
Руҳларимиз шундоғам бирга эмасми?
Кунда юрак хапқириб турар дийдорга,
Асли насиб дегани, шу нарса эмасми?

Сендан келиб қолса соғинчли хабар,
Гўё, қанот чиқариб кўкка учаман.
Кўнгилдан аритиб шубха гумонни,
Меҳрим-ла суйиб, бахтни қучаман...

Сендан бошланади бахтнинг бекати,
Элтар манзиллар ҳам сенда тугайди.
Юрак сендан ўзгасин тан олмай турса,
Жоним, энг тотли ҳис, СЕВГИ эмасми???

© Инобат Рузибоева


@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кўзларим йўлингга интизор бўлиб,
Сендан битта, биттагина нома кутаман.
Ҳали келиб қолар, кеб қолади деб
Ўзгинамни ўзим овунтираман.

©Инобат Рузибоева


@Senga_atalgan_xat


#кайфият

Бир чолу кампир бор экан. Уларнинг ҳаёти болдек ширин, жуда намунали кўринар экан.
Чолдан бунинг сирини сўрашганида у шундай жавоб берибди:
– Мен доим хотинимнинг гапини тескарисини қиламан. У “ўнгга юрайлик” деса, мен “чапга юрамиз”, дейман, “чапга юрайлик” деса, мен “ўнгга юрамиз”, дейман.
– Нега ундай қиласиз, отахон — сўрашибди яна ундан.
— Кеманинг раҳбари битта бўлиши лозим, акс ҳолда у чўкиб кетади. Сўнг сўзни, сўнг қарорни эркак бериши керак, тамом! — деб жавоб берибди чол.

Кейин эса ширин ҳаётнинг сабабини кампирдан сўрашибди, унинг жавоби шундай бўлибди:
— Мен турмушга чиққанимдаёқ чолимнинг қайсар, муросасиз эканини билганман. Шуни ҳисобга олиб, қачон ўнга юришни истасам, чапга юришни, чапга юришни истасам, ўнга юришни сўрайман…

Шундай қилиб, чол умри давомида ўзини раҳбар деб ўйлаган, кемани ўзим бошқараман, деб ишонган. Аслида эса хотини хотиржам бўлиб, қийинчиликларсиз хоҳишларини амалга ошириб келган.

Ҳой аёллар, доно бўлинг!)😉
Ҳой эркаклар, хушёр бўлинг!)😅

@Senga_atalgan_xat


Инсоният чин маънода энг кучли қуролга эга бу табассум.

©Марк ТВЕН

Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин! 😊




Ҳаёт гўзал, яшамоқ завқли,
Камалакдек товланар борлиқ.
"Хайрли тонг" десанг ҳар куни,
Бундан ўзга бахт борми ортиқ?!

Оламни мунаввар айлайди ишқинг,
Унитма... ўзингсан бутун борлиғим.
Қалбим қулфининг калити ўзинг,
Яхшиям дунёда сенинг борлигинг!

Гоҳида кўнглимни эзар аламлар,
Азоблар саҳросида ёлғиз кезаман.
Яхшиям дунёда сенинг борлигинг,
Суянсам елкангни тоғдек сезаман.

Баъзида бардошим синайди хаёт,
Бир дамга унитиб қўяман сени.
Ҳижрон жонингни азоблаб қўйса,
Бепарвосан... деб  айблама мени.

Жондек азиз дўст топмоқ мушкул,
Жон дўстим ҳам ҳабибим ўзинг.
Ишқ деган бу тузалмас дардга,
Шифо топган табибим ўзинг...

Яхшиям дунёда сенинг борлигинг
Бир менга вафодор асл ёрлигинг!!!

©Инобат Рузибоева


@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ёқимли_нонушта

Душанбани оғир кун дейишади, лекин бу ғирт сафсата. Кунни қай тарзда бошлаб, уни қандай ўтказишимиз бу ўзимизга боғлиқ... Ечим, шунчаки табассум!
Ишга кетаётганларга оқ йўл ва ишингиз бароририни тилаймиз... Нонушта қилаётганларга эса ёқимли иштаха!


@Senga_atalgan_xat


Умр ўтказишнинг иккита усули бор. Биринчиси, гўё ҳеч қандай мўъжиза йўқдай яшаб ўтиш. Иккинчиси, ҳаётдаги ҳамма нарса мўъжиза эканига ишониб яшаб ўтиш.

Альберт Эйнштейн

@Senga_atalgan_xat


Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.

@Senga_atalgan_xat


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#хайрли_тонг

Ассалому алайкум!
Хафтанинг биринчи куни
Душанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


@Senga_atalgan_xat


Уйқу олдидан китоб ўқишнинг фойдалари:

⚡️ Яхшироқ ухлайсиз. Китоб ўқиш хотиржам ва соғлом уйқуни таминлайди, аммо элeкрон китоблар эмас.

⚡️ Стрeссдан қутуласиз. Атиги 6 дақиқалик мутолаа стрeссни сeзиларли даражага камайтиради.

⚡️ Мия фаолиятини яхшилаб, диққатни бир жойга жамлашга ёрдам бeради. Китоб ўқиш ҳeч қандай визуал матeриалларсиз, ахборотни мияда қайта ишлашга ёрдам бeради.

⚡️ Сизни сeзгир қилади. Тадқиқотларга кўра: уйқу олдидан бадиий адабиётларни ўқиш, сизни сeзгир инсонга айлантиради.

⚡️ Крeативроқ бўласиз. Тадқиқотларга кўра уйқу олдидан фантастик асарлар ўқиб, сиз ҳар сафар янги оламларга тушасиз, бу эса сизни янада крeативроқ инсонга айлантиради.

Сиз ҳам ухлаш олдидан китоблар ўқийсизми?

Хайрли тун !
Тунингиз тинч ўтсин !
Яхши дам олинг !
Аллоҳга омонатсиз!


@Senga_atalgan_xat


Хайрли тун азизлар! ❤️


@Senga_atalgan_xat


Бу кун тушиндим...

🎤 Refet el Roman

@Senga_atalgan_xat


Ардоқлар кимлардир хомуш қалбимни,
Кимлардир эзгилар пок юрагимни,
Шодлигим кимларга келадир малол,
Қувончим кўролмай, синар сабримни.

Кимлардир жонини фидолар қилди,
Кўнглимни кўтарди,осмонлар қилди,
Айримлар қадримни билмадилар ҳам,
Хазондек парчалаб юрагим тилди.

Юрагим товушин эшитди кимдир,
Қалбимга оташлар ёққан ўшадир,
Озордан кўнглимни қўйгандим кўмиб,
Кўнглимни кимгадир очганим сирдир.

©Ҳаётхоним



@Senga_atalgan_xat


#хайрли_оқшом

Табассум - инсонларга тилсиз айтиладиган энг ширин сўздир!

Биз сизларни яхши кўрамиз!


@Senga_atalgan_xat


❤️‍🔥🌹❤️Бўлмасангиз хам ❤️‍🔥🌹❤️

Майли кулиб ўтинг ахволим кўриб.
Розиман холимни сўрмасангиз хам.
Севгимни ўткинчи хислардан қуриб.
Яшайман ёнимда бўлмасангиз хам.

Аччиқ қисматимга кўнаман кулиб.
Бир бора тасалли бермасангиз хам.
Минг бора тирилиб, минг бора ўлиб.
Яшайман ёнимда бўлмасангиз хам.

Азобга чидайман кўзларим юмиб.
Севгим дунёсига келмасангиз хам.
Буюк хисларимни юракка кўмиб.
Яшайман ёнимда бўлмасангиз хам.

Сизни деб майлига йуқотай ором.
Майлига тушимга кирмасангиз хам.
Бир бор қулок тутманг, эшитманг нолам.
Яшайман ёнимда бўлмасангиз хам.

Розиман кўрмасам хатто изингиз.
Кўчамга бир қадам қўймасангиз хам.
Қизғонинг майлига сўнгги сўзингиз.
Яшайман ёнимда бўлмасангиз хам.

Хис қилиб турсам бас борлигингизни.
Мен рози мендайин севмасангиз хам.
Билсамда ўзгага ёрлигингизни.
Яшайман ёнимда бўлмасангиз хам.
✍ Низомиддин.


@Senga_atalgan_xat


Қалбан суяна оладиган яқинларингизни қўйворманг, улар руҳий тоғларингиздир!

Нурхон Элмирзаева

💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜



@Senga_atalgan_xat


Сирлашмаслик кераклигини биламиз, аммо кўнгил бир суҳбатдош излайверади...

Шуҳрат Ориф


💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜💜

💦💦💦

@Senga_atalgan_xat

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.