Fotiha.Uz dan repost
@Savollar_kanal
3017-савол
Мужда умидида
Ассалому алайкум! Муҳтарам аҳли илмлар, Исро сурасининг 4-оятида Аллоҳ таоло «Биз у китоб (Таврот) да Бани Исроилга, ер юзида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга кетурсизлар, деб билдирдик», дейди.
5 ва 6-оятлардан уларнинг биринчи катта бузғунчиликлари тарихда бўлиб ўтгани англашилади. Иккинчи катта туғёнлари ҳам тарихда бўлганми ёки 7-оятдаги «масжидга аввал кирганларидек киришлари учун» дейилганини бугунги кунларда сионист яҳудийларнинг Байтул Мақдисга киришда мусулмонларга қилаётган азиятлари, таъқиқлари, қолаверса Фаластин халқига, мусулмонларга қарши қураётган ўйинлари, найрангларининг сўнги келишига ва оятда айтилганидек, «юзларини қора қилинишига» умид берувчи бир башорат, мужда сифатида қабул қилсак ўринли бўладими? Аллоҳ таоло дийнимизни ва мусулмонларни азиз қилсин, умматни суннати мутоҳҳарада собит қилсин, уммат фахри бўлган сизлардек уламоларимизни илмларини зиёда ва фойдали қилиб, Ўз ҳифзи-ҳимоясида асрасин!
ЖАВОБ:
- Ва алайкум ассалом! Сиз айтган 4-оятда Бану Исроил кишилари икки бор гуноҳга ботганлар, Раббоний ҳукмларга зид иш қилганлар. Шунда Аллоҳ таоло уларнинг душманларини устиларига султон қилган. Натижада улар ҳалокатга дучор бўлишган. Биринчи бор шундай воқеъа содир бўлганида улар тавба қилиб, ёмон амаллардан тўхташган ва яна Байтул Мақдисни қўлларига олишган. Кейинчалик яна фисқ-фужурга берилганларидан кейин Аллоҳ уларнинг душманлари орқали уларга яна жазо берган. Қуръони каримда шу икки бор фасод тарқатганларида ҳалокатга учраганларини зикр қилган. Тарихда бу каби олтита воқеъани зикр қилинган. 1-воқеъа Сулаймон алайҳиссалом Масжидул Ақсони бино қилганлар ва обод қилганлар. У зот вафот топганларидан кейин Байтул Мақдиснинг ҳокими динсизлик ва ёмон амалларга берилган. Ўша вақтда Мисрнинг бир подишоҳи устиларига бостириб келиб Байтул Мақдиснинг бутун бойликларини ташиб кетган. Аммо шаҳар ва масжидни вайрон қилмаган.
2-воқеъа. Тақрибан 400 йил ўтиб Байтул Мақдис атрофида яшовчи яҳудийлардан баъзиси бутпараст бўлиб кетишган. Қолганлари уларга эътироз билдириб ўртада жанг бошланган. Ўша иш туфайли Мисрнинг бир подишоҳи устига бостириб келган, шаҳар ва масжиднинг иморатларига ҳам нуқсон етган. Шаҳар халқи бошига тушган кулфатлардан ибрат олиб Аллоҳнинг ибодатига қайтишган.
3-воқеъа. Ўша воқеъадан бир неча йил ўтиб Бобил мамлакатининг подишоҳи Бухтуннаср Байтул Мақдис устига бостириб келган. Шаҳарни фатҳ қилиб, мол-дунёси ва кўплаб одамларини асир қилиб олиб кетган ва Байтул Мақдиснинг аввалги подишҳининг хонадонидан бир эркак кишини ҳоким сифатида тайин қилиб кетган.
4-воқеъа. Ўша тайинланган подишоҳ бутпараст ва фисқ-фужурга берилган киши эди. Бухтуннасрга қарши чиқди, у иккинчи бор улар устига лашкар тортиб, шаҳар халқини қатл қилди, шаҳарга ўт қўйиб кулини кўкка совурди. Бу ҳодиса масжид таъмиридан 415 йил ўтганидан кейин содир бўлди. Ушбу воқеъадан кейин яҳудийларни Бобилга сургун қилинди, ўта даражада хорликда етмиш йил ҳаёт кечиришди. Сўнг Эрон шоҳи Бобил шоҳи устидан ғалаба қозониб, Бобилни фатҳ қилди. Сўнг Эрон шоҳи сургун қилинган яҳудийларга раҳми келиб, уларни Шом мамлакатига қайтарди ва уларга бир қанча мол-мулк ҳам берди. Бу вақтда яҳудийлар гуноҳдан ва ёмон амаллардан тавба қилиб бўлишган эди. Қайтадан Байтул Мақдис атрофига келиб жойлашишди ва аввалги шаклидаги каби масжидни бино қилишди.
5-воқеъа. Яҳудийлар Байтул Мақдисга келиб осуда ҳаёт кечиришни бошлаганларидан кейин ғулувга кета бошлашди. Аввалги хорликларини унутишди, фисқ-фужурга мубтало бўлишди. Ийсо алайҳиссаломнинг туғилишидан 170 йил аввал Антокия подишоҳи улар устига бостириб келди. 40.000 яҳудийни қатл қилди, 40.000ни чўри ва қул қилиб ўзи билан бирга олиб кетди. Масжидга ҳам ўта даражада беҳурматлик қилди. Масжид сақланиб қолди, аммо кейинчалик у подишоҳнинг ўрнига ўтирган подишоҳлар шаҳар ва масжидни буткул вайронага айлантиришди. Бироз муддат ўтгач Байтул Мақдисга Рум султонлари ўз ҳукмронлигини ўрнатишди. Масжидни қайта бино қилишди. Шундан саккиз йил ўтиб Ҳазрати Ийсо алайҳиссалом дунёга келдилар.