Kanal tili va GEOsi
O'zbekiston, O'zbek tili
Toifa
Ta'lim


Muallifga yozish
Kanalning GEOsi
O'zbekiston
Kanal tili
O'zbek tili
Toifa
Ta'lim
Indeksga qo'shilgan
18.05.2017 10:44
So'nggi yangilash
19.10.2018 18:02
136 236
obunachilar
~69.9k
1 ta nashr qamrovi
~576.5k
kunlik qamrov
~12
kun / post
51.3%
ERR %
69.34
tsitatalash indeksi
Kanalning repost va eslovlari
1644 упоминаний канала
10 упоминаний публикаций
437 repostlar
🍁QORIYALAR🍁
19 Oct, 18:00
🌙 Duo_Uz 🕋
19 Oct, 15:09
🌙 Duo_Uz 🕋
19 Oct, 15:04
🌙 Duo_Uz 🕋
19 Oct, 15:03
🌙 Duo_Uz 🕋
19 Oct, 15:02
Z I Y O
19 Oct, 14:13
🌙 Duo_Uz 🕋
18 Oct, 14:42
🌙 Duo_Uz 🕋
18 Oct, 14:41
🌙 Duo_Uz 🕋
18 Oct, 14:41
islomota.uz
17 Oct, 12:06
ASAL SHODIEVA 👩🏻
16 Oct, 09:57
ASAL SHODIEVA 👩🏻
15 Oct, 20:40
☆Qalb sahifalari ☆
15 Oct, 10:18
Ҳадис ва Ҳаёт
13 Oct, 19:29
Ҳадис ва Ҳаёт
13 Oct, 19:10
Ҳадис ва Ҳаёт
13 Oct, 19:10
Ҳадис ва Ҳаёт
13 Oct, 19:09
Ҳадис ва Ҳаёт
13 Oct, 19:09
Qalbim sózlari🌙
13 Oct, 16:59
🌙 Duo_Uz 🕋
12 Oct, 11:05
🌙 Duo_Uz 🕋
11 Oct, 17:42
Tavba.uz
11 Oct, 15:07
🌙 Duo_Uz 🕋
11 Oct, 11:12
Mehr oqibat
11 Oct, 06:35
IBRAT.UZ
10 Oct, 17:30
MIRARAB.UZ
10 Oct, 13:37
Koʻngillar Bekati
islomota.uz
9 Oct, 14:11
🌙 Duo_Uz 🕋
Каналы, которые цитирует @Savollar_kanal
Islom.uz
18 Oct, 19:05
Islom.uz
18 Oct, 19:05
Islom.uz
17 Oct, 19:08
Islom.uz
17 Oct, 19:08
"Hilol Nashr" nashriyoti
17 Oct, 12:02
"Hilol Nashr" nashriyoti
17 Oct, 12:02
Bintu Sodiq
17 Oct, 09:01
Bintu Sodiq
17 Oct, 09:01
"Hilol Nashr" nashriyoti
17 Oct, 09:01
Islom.uz
16 Oct, 19:04
Islom.uz
16 Oct, 19:04
Islom.uz
15 Oct, 19:20
Islom.uz
15 Oct, 19:20
"Hilol Nashr" nashriyoti
15 Oct, 12:15
"Hilol Nashr" nashriyoti
15 Oct, 12:15
Islom.uz
12 Oct, 13:02
Islom.uz
12 Oct, 10:35
Islom.uz
12 Oct, 10:35
"Hilol Nashr" nashriyoti
11 Oct, 10:17
"Hilol Nashr" nashriyoti
11 Oct, 10:17
Bintu Sodiq
9 Oct, 18:23
Bintu Sodiq
Islom.uz
7 Oct, 19:01
Islom.uz
Islom.uz
6 Oct, 19:24
Islom.uz
Islom.uz
5 Oct, 19:00
Islom.uz
Islom.uz
5 Oct, 16:07
Islom.uz
Islom.uz
5 Oct, 14:48
Islom.uz
Islom.uz
4 Oct, 19:04
Islom.uz
"Hilol Nashr" nashriyoti
4 Oct, 18:29
"Hilol Nashr" nashriyoti
"Hilol Nashr" nashriyoti
4 Oct, 18:29
"Hilol Nashr" nashriyoti
Islom.uz
3 Oct, 19:00
Islom.uz
Islam.uz
Siyrat.uz
QURAN.UZ
Muslimaat.uz
Islom.uz
Info.islom.uz
"Hilol Nashr" nashriyoti
hadis.islom.uz
fiqh.uz
So'nggi nashlar
НАМОЗДАГИ ҲАРАКАТЛАР

@Savollar_kanal 3973-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, айрим намозхонларимизда намоз ўқилаётган вақтда (масжидларда) хатти-харакатларидан хайронмиз. Масалан: қўлларни киндикдан анча тепада боғланиши, бел қисмини олдига-орқага тебраниши, оёқларни орасини кенг қўйиши, сажда қилишда тиззадан олдин қўлларни ерга қўйиб олиш, саждадан тураётганда қўлларига таяниб туриш, хохлаганча қичиниш ва хокозо ва саломдан кейин Қуръон тиловатига қулоқ солмай туриб кетиб қолишади. Бу каби харакатлар 4 та ахли сунна мазхабимизни қай бирига тегишли?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Имом домлалар ва устозлар халққа аста секин тушунтириб боряптилар. Аллоҳга шукр халқимизнинг савияси ҳам анча ошиб қолган. Сиз айтган даражадаги кишиларнинг ўзлари ҳам секин аста ихтилофни зарарларини тушуниб боряптилар. Ҳозир уммат юраги касал, бундай ҳолатда беморни яра-чақасига эътиборни қаратмай юрагини даволашга уринишимиз керак. Табиийки, диний савияси кўтарила бошлагач, мазкур ихтилофлар ҳам секин аста йўқолиб боради. Ҳозиргача шу нарса аниқ ва равшан, маълум мазҳабга чиройли амал қилинса ва ихтилофу келишмовчиликлардан сақланилса, иншаа Аллоҳ фақат яхшилик бўлади. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
КИЙИМ ҲАҚИДА

@Savollar_kanal 3972-савол

Ассалому алайкум! Жамоат билан ўқиладиган намозларда киймини орқасида ёзув бўлса намоз ўқиса бўладими? Орқасидаги одамларни таҳорати бузуладими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Бу билан таҳорати бузилмайди. Агар жониворларнинг сурати бўлса орқадагининг намози макруҳ бўлади. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
31. Мутаассиблик
@Savollar_kanal

#Видео #Медиа #Мавъиза
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
ИСИТМА ЧИҚИШИ

@Savollar_kanal 3971-савол

Ассалому алайкум! Иситма чиқиши жаханнамдан ёки жаханнамнинг оловидир деган хадис борми? Агар шундай бўлса бунинг шархи қандай? Раҳмат.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي جَمْرَةَ الضُّبَعِيِّ قَالَ: كُنْتُ أُجَالِسُ ابْنَ عَبَّاسٍ بِمَكَّةَ، فَأَخَذَتْنِي الْحُمَّى، فَقَالَ: أَبْرِدْهَا عَنْكَ بِمَاءِ زَمْزَمَ، فَإِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْحُمَّى مِنْ فَيْحِ جَهَنَّمَ، فَأَبْرِدُوهَا بِالْمَاءِ أَوْ قَالَ: بِمَاءِ زَمْزَمَ. شَكَّ هَمَّامٌ

Абу Жамра Зубаъийдан ривоят қилинади:
«Маккада Ибн Аббос билан ўтирган эдим. Бирдан мени иситма тутди. Шунда (Ибн Аббос): «Уни замзам суви билан совутиб, ўзингдан кетказ, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иситма жаҳаннам тафтидандир. Шу боис уни сув билан [Ҳаммам: «Ёки «Замзам суви билан», деганлар» деб иккиланган] совутинглар», деганлар», деди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

Изоҳ: Бу истималарнинг ҳамма турига ҳам тегишли эмас. Баъзи ўринларда истима кирган инсон сувга тушса ўлимгача олиб бориши мумкин.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَخَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى أُمِّ السَّائِبِ فَقَالَ: مَا لَكِ يَا أُمَّ السَّائِبِ تُزَفْزِفِينَ؟ قَالَتْ: الْحُمَّى، لَا بَارَكَ اللهُ فِيهَا، فَقَالَ: لَا تَسُبِّي الْحُمَّى، فَإِنَّهَا تُذْهِبُ خَطَايَا بَنِي آدَمَ كَمَا يُذْهِبُ الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг ҳузурига кирдилар ва:
«Эй Умму Соиб, сенга нима бўлди, қалтираяпсан?» дедилар.
«Иситма! Аллоҳ уни баракасиз қилсин!» деди у.
«Иситмани сўкма. У одам боласининг хатоларини худди босқон темирнинг чиқиндисини кетказгандек кетказур», дедилар у зот».
Муслим ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан бир неча муҳим масалаларни ўрганиб оламиз.
Аввало, эркак киши бемор бўлиб ётган аёл кишини кўргани бориши мумкинлиги. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Умму Соиб розияллоҳу анҳони кўргани борганлари шунга далолат қилади.
Иккинчидан, мўмин-мусулмон одам ўзига етган беморликни сўкмаслиги кераклиги. Умму Соиб розияллоҳу анҳо ўзига етган иситма касалининг шиддатига чидай олмай, уни сўкишга тушганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол:
«Иситмани сўкма. У одам боласининг хатоларини худди босқон темирнинг чиқиндисини кетказгандек кетказур», деганларидан шу маълум бўлади.
Шу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муомалаларига алоҳида эътибор бермоғимиз лозим. У зот Умму Соиб розияллоҳу анҳога «Иситмани сўкма», дейиш билан кифояланмай, балки хасталикнинг ҳикматини ҳам баён қилмоқдалар.
«У одам боласининг хатоларини худди бос¬қон темирнинг чиқиндисини кетказгандек кетказур», демоқдалар.
Мусулмон инсон ўз гуноҳларини кетказадиган нарсани ҳам сўкиши мумкинми? Аксинча, бундай нарсага шукр қилмоғи керак бўлади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
БОЙ БЕЗ ПРАВИЛ

@Savollar_kanal 3970-савол

Ассалому алайкум! 1516-саволда УФС кўриш гунҳхлигини билдим. Дўстларим сафсата деяпти. Шунақа бирон ҳадисда келганми?

ЖАВОБ:


- Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا قَاتَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَجْتَنِبِ الْوَجْهَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирортангиз урадиган бўлса, зинҳор юзга урмасин», дедилар».
Учовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Исломда инсоннинг юзига уриш ҳаром қилинган. Чунки юз инсоннинг энг шарафли аъзоси ҳисобланади. Жумладан, қулнинг юзига ҳам уришга рухсат йўқ. Ким Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу кўрсатмаларига хилоф қилиб, қулини урса, содир этган жиноятининг жазоси қандай бўлишини келгуси ҳадисдан билиб оламиз. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ قَالَ : لاَ تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ أَرْبَعٍ : عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ ، وَعَنْ جَسَدِهِ فِيمَا أَبْلاَهُ ، وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَا وَضَعَهُ ، وَعَنْ عِلْمِهِ مَاذَا عَمِلَ فِيهِ

Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши айтдилар:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни банданинг икки оёғи, тўртта нарсадан сўралмагунча (ўрнидан силжимайди) давомли бўлади: умрини нимага сарф қилгани, жасадини нимага зое кетказгани, бойлигини қаердан касб қилиб ва уни қаерга ишлатгани, илмига қандай амал қилгани ҳақида, сўралади”, дедилар. (Сунани Доримий). Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ТАБИБ МАҲРАММИ?

@Savollar_kanal 3969-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, агар аёл киши касал бўлиб қолса табиб ёки бўлмасам доктор(эркак киши)га борилса табобат ходими маҳрам ҳисобланадими? Маҳрамлар эр ва аёлнинг ака, ука, ота, амакилари ҳисобланиши маълум лекин докторлар маҳрам эканлигини фатво берган домлаларни эшитиб сизлардан сўрашга қарор қилдик.

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Докторни насабий ёки эмикдошлик ёки никоҳ орқали маҳрамлиги бўлмаса уни маҳрамлар сафига қўшиш Аллоҳ таолонинг оятига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига қўшимча киритиш, яъни динга қўшимча киритиш ҳисобланади. Бу эса ўта оғир гуноҳ бўлиб, Аллоҳ ва расулига ёлғон тўқишдир. Аллоҳ таоло “Анъом” сурасида марҳамат қилади:

وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنِ افْتَرَى عَلَى اللّهِ كَذِبًا أَوْ كَذَّبَ بِآيَاتِهِ إِنَّهُ لاَ يُفْلِحُ الظَّالِمُونَ۝

21. Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Албатта, золимлар зафар топмаслар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида:

قَالَ أَنَسٌ رَضِي اللهُ عَنْهُ: إِنَّهُ لَيَمْنَعُنِي أَنْ أُحَدِّثَكُمْ حَدِيثًا كَثِيرًا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ تَعَمَّدَ عَلَيَّ كَذِبًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ
وَلِمُسْلِمٍ: إِنَّ كَذِبًا عَلَيَّ لَيْسَ كَكَذِبٍ عَلَى أَحَدٍ فَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Менинг сизларга кўп ҳадис айтишимни ман қиладиган нарса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғини олаверсин», деганларидир», деди».
Тўртовлари ривоят ривоят қилганлар.
Муслимнинг ривоятида:
«Албатта, менга ёлғон тўқиш бошқа бировга ёлғон тўқишдек эмас. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғини олаверсин», дейилган. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Фиқҳда “Зарурат ҳолати қайтарилган ишларни ҳам қилишга ижозат беради” деган қоида бор. Бирорта домла юқоридаги гапни айтган бўлса шу қоидага асосан айтган бўлиши мумкин. Шунда ҳам маҳрам бўлади деган гапи нотўғри. Заруратнинг ҳам чегараси бор. Иситма кирса ҳам аёл доктор туриб эркакка ёнбошини очиб бериши тўғри эмас. Ёки эркак доктор бўлатуриб ҳамшираларга очиб бериши ҳам тўғри эмас. Бундай қилиш шаръан жоиз эмас. Ҳолат шу даражага етсаки ундан бошқа мутахассис мутлақо топилмаса бошқа гап. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ДУОНИ УНУТИБ ҚЎЙИШ

@Savollar_kanal 3968-савол

Ассалому алайкум! Гоҳида намоз ўқиётганда қунут дуоси ёки аттаҳият дуолари мутлақо эсимдан чиқиб қолади. Бунинг сабаби нимада ва бундай ҳолатда нима қилиш керак?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Анвар Шоҳ Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳ 20-асрнинг энг катта алломаси, 32.000дан зиёд китобни ёд олган(бу ўзлари томонидан айтилган маълумот), ўтган 500 йилда бу каби олим чиқмаган(бу бизнинг таърифимиз эмас, балки у кишининг устозларининг таърифи). Шу зот устозлари Рашид Аҳмад Гангўҳий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига бориб: “Устоз, менинг ҳақимга дуо қилсангиз, мен ҳам яхши намоз ўқийдиган бўлай” деб дуо сўраган эканлар. Устозлари бу инсоннинг намозга бўладиган эътибори катталиги ва ибодати комиллигини жуда яхши билардилар. Шундай одам ҳам намозга мустаҳкам бўлиш ҳақида дуо сўраганларини ҳар жойда сўзлаб юрардилар. Инсонни ақл ва қалб идиши турлича бўлади. Ҳаммаси ҳам тўлади, ҳозирги кунда ўта бемаъни нарсалар билан тўлиб қолмоқда. Шунинг учун ибодатдан чалғитадиган нарсаларни камайтиринг. Телевизор кўрманг. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Dan repost: Islom.uz
3882-САВОЛ ЮЗАСИДАН

@Savollar_kanal 3967-савол

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, 3882-саволда бўлка ноннинг пулига гап ўйналганини ўқиб бизда ҳам тушунмовчилик келиб чиқяпти, яъни биз талабамиз, курсдошлар гўштни ҳисобига ўйнаймиз. Гўшт кўтарилганда шунга қараб тўйларга йиғиладиган тўёна пуллари ҳам кўпаяди деган мақсадда шунга келишганмиз. Бизда нарх-наво кўтарилиши сабаб курсдошлар ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Биз ҳозирда 4 курсмиз ва 1 курсдалагимиздан то ҳозиргача пулнинг қиймати ошгани аниқ. 4 йил олдин 1 кг гўшт 20 минг сўм бўлса, ҳозирда бу нарх 40 минг сўм. Мен курсдошларга ким қанча берган бўлса, шунча олади деганимда ҳеч ким рози бўлмаяпти. Шу сабабли мен ўзим қайси курсдошимга қанча берган бўлсам, шунча берасан деб айтсам тўғри бўладими? Шу масалани яхшилаб ёритиб беришингизни илтимос қилардим. Жавобингиз учун раҳмат! Аллоҳ рози бўлсин!

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
30. Шошқалоқлик
@Savollar_kanal

#Видео #Медиа #Мавъиза
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
МАҲРГА УЙ СЎРАМОҚДА

@Savollar_kanal 3966-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизларга мен учун муҳим бўлган масала юзасидан мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Турмуш ўртоғим билан 16 йил бирга яшадик. Ҳозирда турмушимиз, айрим сабабларга кўра (лекин хиёнат қилгани йўқ), яшаб бўлмайдиган даражага келди. 16 йил аввал белгиланган маҳр пули аниқ эсимда йўқ. Турмуш ўртоғим ҳозир мендан маҳрга уй талаб қиляпти. Ҳозир, уй олиб беришга қодир эмасман. Ундай шароитим йўқ. Сизлардан илтимос, маҳр бўйнимдан соқит бўлиши учун қандай йўл тутсам бўлади? Менга тўғри йўл кўрсатинглар.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳ вақтида ёки никоҳдан кейин маҳринга уй олиб бераман, деган бўлсангиз олиб беришингиз шарт. Ўша вақтларда ундай гап бўлмаган бўлса, сиз билан тенгқурлар аёлларининг маҳрига нима берган бўлишса, ўшани беришингиз вожиб. Масалан, ўша вақтда тилло узук ёки бир қатор тақинчоқлар олиб берилгандир. Чунки шариатимизда бу каби ҳолатда маҳри мисл вожиб бўлади, дейилган. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
40 ЁШЛИ ЎҒЛИНИНГ УЙЛАНИШИГА ҚАРШИ ЧИҚИШ

@Savollar_kanal 3965-савол

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Саволим шуки, агар она (отаси йўқ бўлса) шароити етарли ва, ҳаттоки зўр бўлсаю, ўғилни уйлантиришни умуман асоссиз баҳоналар билан ортга сураверса (40га кирди йигит), шу ҳолда онадан сўрамасдан гувоҳлар иштирокида турмуш қурса, она норози бўлса оқ бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Оқ бўлмайди. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
КИТОБ МУҚОВАСИДАГИ ОЯТ

@Savollar_kanal 3964-савол

Ассалому алайкум! "Зикр аҳлидан сўранг" китоби янги кўринишда, оқ рангда ва жуда чиройли чиқибди. Китобнинг устида доира шаклида оят ёзилган экан. Буни ҳамма ҳам ўқий олмайди, оят эканлигини тушуниб ҳам етмайди. Шунга кўра, кўпчилик бу китобни бемалол бетаҳорат ҳам ушлайверади. Бунда гуноҳ бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бўлмайди, фақат ўша оятнинг устини бетаҳорат ушламаса бўлди. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
ПАЙҒАМБАРИМИЗНИ ҚИЁФАДА ТАСВИРЛАШ

@Savollar_kanal 3963-савол

Ассалому алайкум! Яқинда эронликлар томонидан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида фильм ишланди. Фильмда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшлик пайтлари очиқ-ойдин актёр қиёфасида кўрсатилган. Ушбу фильмни яқинларим кўришди, мен "Бу фильмни кўришни уламолар тақиқлашди, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тасвирларини кўрсатиш асло мумкин эмас" десам, "нега мумкин эмас, биз Пайғамбаримизни яхши кўрганимиздан кўряпмиз" дейишади. Уларга нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тасвирларини кўрсатиш мумкин эмаслигини кенгроқ тушунтириб беринглар, илтимос.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Кўриш мумкин эмас. Чунки ҳеч қандай актёр бунга журъат қилмаслиги керак эди. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
Dan repost: Islom.uz
ШАЙТОННИ КЎРИШ МУМКИНМИ?

@Savollar_kanal 3962-савол

Ассалому алайкум! Иқтибос: «ОЯТАЛ КУРСИЙ»НИНГ ШАРОФАТИ... Бир куни Имом Раббоний (қ.с) жуфти ҳалоллари билан уйнинг деразаси ёнида ташқарига қараб ўтирган эканлар. Шу маҳал бир-икки кулимсираб қуйибдилар. Буни кўрган аёллари ҳайрон бўлиб, кулишларининг сабабини сўрабди. Имом Раббоний ( қ.с): – Бир одам кўчани кесиб ўтаётган эди шайтон ўнг тарафидан яқинлашди, шунда одамнинг ёнидаги фаришта шайтоннинг бошига бир туширди. Шайтон қочиб одамнинг бошқа томонидан унинг қалбига вас-вас солмоқчи бўлди, ҳалиги фаришта яна бошига қараб солди. Шайтон олдидан ҳам яқинлашмоқчи бўлди, лекин яқинлаша олмади, – дедилар. Аёллари қизиқиб: – Нега бундай бўлди? – деб сўрабди. Имом ҳазрат: – Бу муборак инсон уйидан кўчага чиққанида «Оятал курсий»ни ўқиб чиққан экан. «Оятал курсий» унинг атрофини деворга ўхшаб ўраб олибди, – деб жавоб берибдилар. Имом Раббоний (қ.с), «Мукошафати ғайбия». Савол: Шайтонни кўра оладиган даражага чиққан олимлар ҳам бўлганми ?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Олим бўлмаганлар ҳам кўриши мумкин. Фолбин ва жинкашлар кўрганида, олимнинг кўриши ажабланарли эмас. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
29. Мол-дунёга муҳаббат
@Savollar_kanal

#Видео #Медиа #Мавъиза
👇
https://t.me/joinchat/AAAAAD0iPrPvyEGh9cpbPg
МИЖОЗНИ АЛДАШ ҲАРОММИ?

@Savollar_kanal 3960-савол

Ассалому алайкум! Мен автомобил тузатадиган устахонада ишлайман. Бизда мижоз келганда ёнимдаги уста ишдан чиққан деталини алиштириб бериш 200 000 деб айтади. Мижоз бошқа усталар ўшани 150 000 га қўйиб бермоқчи деб айтади. Шунда уста мен яхшисини қўяман фарқи бор, дейди. Лекин эҳтиёт қисмлар бир хил нархда ва бир жойдан олинади. Фақат мижознинг бундан хабари бўлмайди. Шунда 200 000га мижоз рози бўлади. Савол: Устани топгани ҳаром бўлиб қолмаяптими?

ЖАВОБ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳаром ишни қилган бўлади. Мижознинг қолган пулини қайтариб олишга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
@HilolNashr
#хабар

Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳридаги филиалимизга қуйидаги китоблар юборилди:

1. «Ҳадис ва ҳаёт» 1-жуз
2. «Ҳадис ва ҳаёт» 4-жуз
3. «Ҳадис ва ҳаёт» 5-жуз
4. «Ҳадис ва ҳаёт» 35-жуз
5. «Ҳадис ва ҳаёт» 36-жуз
6. «Иймон»
7. «Ижтимоий одоблар»
8. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам»
9. «Одоблар хазийнаси» 1, 2, 3, 4 - жузлар
10. «Қуръони Карим» ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси
11. «Тафсири Ҳилол» (6 жилд)
12. «Истина о сути гадания, колдовства, изгнание джиннов и нетрадиционных методов лечения»
13. «Разногласия: причины и решения»
14. «Васатыя – путь жизни»
15. «Фақих имомлар ихтилофида ҳадис шарифнинг ўрни»
16. «Руҳий тарбия» 1,2,3-жузлари
17. «Олтин силсила» 4-жуз
18. «Олтин силсила» 6-жуз
19. «Осонлаштирилган тажвид қоидалари»
20. «Меҳмон туйғулар»
21. «Ғийбат ўзи нима?»
22. «Дунё ва дин одоби»
23. «Мўмин киши – мукаррам зот»
24. «Имом Аъзам»
25. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт»
26. «Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари»
27. «Расулуллоҳ алайҳиссалом тановул қилган таомлар»
28. «Бола - одоби билан азиз»
29. «Пайғамбарлар тарихи» 1–4-китоблар
30. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўъжизалари»
31. «Мабдаус сарф. Мабдаун наҳв»
32. «Ибодати исломия»
33. «Араб алифбоси» Ёзиш ва ўқиш дафтари
34. «Тартил»
35. «Исми Аъзам»
36. «Ҳуснихат» (араб алифбосида)
37. «Мукошафатул қулуб»
38. «Ҳаж ва умра дуолари»
39. «Ал-Қомус» Арабча-ўзбекча қомусий луғат. 1-жилд
40. «Дуога қўл очинг»
41. «Муаллими соний»
42. «Исломда оила»
43. «Мен ҳам намоз ўқийман»

Манзил: Қирғизистон Республикаси, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси.
Мўлжал: «Сулаймон тоғ» масжиди.
Телефон: (+99655) 578 80 30
www.hilal.kg
ЭРИМ ТАШЛАБ КЕТДИ, ЎЗ ХОҲИШИМГА КЎРА АЖРАШСАМ БЎЛАДИМИ?

@Savollar_kanal 3959-савол

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим билан бир ярим йил аввал оилавий етишмовчилик сабаб жанжаллашиб қолган эдик. Ишламас эдилар, мени топганим рўзғорга, икки нафар боламнинг еб-ичишию кийим-бошига етмайди. Улар уйда ётиб, топканимни еб-ичиб ётаверар, қайнонамга айтсам ўғилларининг ёнларини олиб “эрини боққан битта сенми, нима бўпти боқасан-да, буни уйида яшаяпсан-ку” деб дағдаға билан ўғлини ўз уйларига олиб кетдилар. Шу билан қайтганлари йўқ. Хотини, фарзандларига меҳри бўлмаса, виждон, иймондан хабари бўлмаса, ҳатто номоз ўқишимга қарши бўлса. Бир жойда ўқигандим: эркак аёлидан тўрт ойдан зиёд хабар олмаса аёлнинг ажрашишга хаққи бор, деб ёзилибди. Қариндошларим ажрашишимга қарши. Ўз истагим билан ажрашсам бўладими? Ҳаққим борми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Талоғингизни олмагунингизгача бошқа эрга тега олмайсиз. Талоқни олиб, иддангизни чиқариб кейин бошқага турмушга чиқишингиз керак. Бу шариат буйруғи. Валлоҳу аълам!

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш