🕌SattiboyHalfa🌙 "TASMIYA"


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Учкургон туман Қайқи қишлоғимизда жойлашган
"Саттибой Ҳалфа"
жоме масжидининг
Телеграмдаги расмий канали.
©️Саҳифамиз маълумотларидан фойдаланганда манбага ҳавола кўрсатилиши лозим!
📥 Савол, таклиф ва мулоҳазалар учун Админ👇
@AbdullayevIlhomjon

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#Taziya

Assalomu aleykum aziz birodarlar Navbahor mahalla kamitet raisi bulib ishlab kelayotkan Islomjon ova bu foniy dunyodan boqiy dunyoga safar qilibdilar olloh safarlarini bexatar qilsin oila azolariga olloh sabr bersin Taziya vaqti nomalum

2.4k 0 10 45 13

Muslim.uz dan repost
🌙 Rajab oyini qanday o‘tkazish kerak?

#rajab #infografika
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Muslim.uz dan repost
#hadis #yordam
🤝Муҳтожларга ёрдам бериш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради” (Имом Муслим ривояти).


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 ЯХШИЛИКЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Вақт ва соғлиққа бўлган муносабатимиз ҳаётдаги жиддиятимизни ҳам белгилаб беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кучли мўмин заиф мўминдан кўра Аллоҳнинг наздида яхшироқ ва суюклироқдир», деб марҳамат қилдилар. Жисмонан ва руҳан кучли бўлиш бир бурч. Аллоҳга қуллик қилиш учун яратилганимизни англаш, ер юзидаги зиммасига буюк вазифа юкланганини биладиган кишилардан бўлиш мана шудир. Қулоғидан аввал қалби эшитадиган, кўзидан аввал қалби кўрадиган мўмин мана шундай мўминдир. Бу борада энг кўп аҳамият бериладиган нуқта деб уйқуни айтиш мумкин. Уйқу умримизнинг энг катта қисмини ташкил этади. Бетартиб уйқу бутун ҳаётни изидан чиқаради. Барқарор ва яхши уйқу соғлиқ ва вақт жиҳатидан муҳим аҳамият касб этади. Меъёрсиз уйқу зарарли. Уйқусини тартибга сола олмаганлар умрларини уйқусираб ўтказишади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


​​Таҳийятул масжид намози қандай ўқилади?

Таҳийятул масжид намозини масжидга кириш билан ўтирмасдан олдин ўқиш суннат ҳисобланади. Мабодо ўтириб олинган бўлса ҳам туриб ўқилади. Бу намоз икки ракат бўлиб, унда маълум сураларни ўқиш шарт қилинмаган.
Таҳийятул масжид намозини қуйидаги пайтларда ўқиб бўлмайди:
– Қуёш чиқаётган, қиёмга (тиккага) келган ва ботаётган вақтларда;
– Аср намозини адосидан кейин шом намозини ўқиб бўлгунча;
– Бомдод намозини вақти киргандан бошлаб қуёш чиққунигача;
– Имом хутба қилаётган пайтда;
– Ҳайит куни қуёш чиққандан кейин ҳам то ҳайит намози ўқилгунигача.
Таҳийятул масжид намозини ўқиб бўлмайдиган вақтларда масжидга кирган киши “Субҳааналлоҳи, валҳамду лиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳумма солли васаллим ъала набиййинаа Муҳаммад”ни айтса масжид ҳаққини адо қилган бўлади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#Ҳадис

​​عَنِ الْعَبَّاسِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، عَلِّمْنِي شَيْئًا أَسْأَلُهُ اللهَ عَزَّ وَجَلَّ، قَالَ: سَلِ اللهَ الْعَافِيَةَ، فَمَكَثْتُ أَيَّامًا ثُمَّ سَأَلْتُهُ ثَانِياً، فَقَالَ لِي: يَا عَبَّاسُ يَا عَمَّ رَسُولِ اللهِ، سَلُو اللهَ الْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ

Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули! Менга Аллоҳ азза ва жалладан сўрайдиган нарсани ўргатинг», дедим. У зот менга: «Аллоҳдан офият сўра», дедилар. Бир неча кун турдим, сўнгра у зотдан шу нарсани яна бир бор сўрадим. У зот менга: «Эй Аббос! Эй Расулуллоҳнинг амакиси! Аллоҳдан бу дунё ва охиратдаги офиятни сўра», - дедилар».

Шарҳ:
«Офият» сўзи саломатлик, эсон-омонлик, бардамлик, яхши кайфият каби маъноларни ифода қилади. Кўриниб турибдики, офият ҳам Аллоҳ таолонинг катта неъматларидан бири экан. Бу неъматнинг бандадан бошқа тарафга ўтиши унинг учун катта мусибат бўлиши турган гап.
Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Ибн Можалар Абдуллоҳ ибн Меҳсон ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагиларни айтадилар: «Кимнинг жасади офиятда бўлса, ўз гуруҳида тинч-омон бўлса ва ҳузурида егани қути бўлса, гўёки дунёни қўлга киритибди». Офият Аллоҳ таолонинг бандани барча турдаги бало ва офатлардан сақлашидир.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Taziya peshin namozidan keyin SattiboyHalfa jome masjidida o'qiladi


#Taziya

Assalomu aleykum aziz birodarlar bugun SattiboyHalfa jome masjidida Taziyamiz bor 8-Maktabda jismoniy tarbiya fanidan dars bergan Habiba aya bu foniy dunyodan boqiy dunyoga safar qilibdilar olloh safarlarini bexatar qilsin oila azolariga olloh sabr bersin Taziya vaqti nomalum

3.4k 0 29 71 47

#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Насабларингиздан силаи раҳм қиладиган нарсангизни таълим олинг. Чунки силаи раҳм аҳлнинг муҳаббатидир, молу мулкнинг кўплигидир ва умрнинг зиёдалигидир”, - дедилар.
Имом Термизий, Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.


Силаи раҳм – қариндошлик алоқаларини яхшилаш кишига бу дунёнинг ўзида ҳам бир қанча фойдаларни берар экан. Улардан бу ҳадиси шарифда саналгани қуйидагилардир:
1. Аллоҳнинг муҳаббати.
Ким Аллоҳнинг муҳаббатига сазовор бўлмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
2. Мол-мулкнинг кўплиги.
Ким кўп мол-мулкка эришмоқчи бўлса, силаи раҳм қилсин.
3. Умрнинг зиёдалиги.
Ким умрининг зиёда бўлишини истаса, силаи раҳм қилсин.

“Руҳий тарбия” китобидан.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#кун_ояти

وَمَنْ يَعْمَلْ مِنَ الصَّالِحَاتِ مِنْ ذَكَرٍ أَوْ أُنْثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَأُولَٰئِكَ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ وَلَا يُظْلَمُونَ نَقِيرًا.

"Эркакми, аёлми–ким мўмин бўлган ҳолда яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирарлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас".
(Нисо сураси, 124-оят).

Тафсир: Яхши амалларнинг мукофотини беришда эркагу аёлдан баробар иймон шарт қилиниб қўйилади. Иймон бўлмаса, бўлмайди. Иймони бўлиб туриб, яхши амалларни қилган ҳар бир эркагу аёл, ким бўлишидан қатъий назар, жаннатга кирадилар. Уларга бу дунёда қилган амалларининг мукофотини қилча ҳам қолдирилмай берилади.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#диққат #тарқатинг

🌙РАЖАБ ОЙИ РЎЗАСИ

Ражаб ойининг 2-куни, 02-январ, сиз ҳам рўзадорлар сафида бўлинг!

Оғиз ёпиш ва очиш вақти:
(Наманган вақти)
🌙 02- Ражаб - 02 январь - Пайшанба
⏰ Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:05
⏰ Ифторлик вақти (оғиз очиш): 16:58


#ИЗОХ: БОМДОД АЗОНИ 06:14
БОМДОД АЗОНИДАН 5-10 ДАҚИҚА ОЛДИН ОҒИЗ ЁПИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ!!!


🤲 Нияти: Ҳолис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

🕌 Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун Жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг!

@ravza_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шом намозига кечикиб келган киши...

Ғуломиддин домла Холбоев

`
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

#Манба: @diniysavollar

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#muftiy_minbari

📹 МЎМИН ХАВФ ВА РАЖОДА БЎЛАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


#Ғафлатда_қолманг!
🌙 РАЖАБ ОЙИ ФАЗИЛАТЛАРИ

🔸“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

🔸Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

🔸Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

🔸Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?
– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

🔸Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

🔸Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана ва баллиғна рамазона” (Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламолардан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт ғанимат, умр бевафо!

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


​​Намоз ҳаётингдир.

Ҳеч қачон орқа сурмайдиган ёки беэътибор бўлмайдиганинг ибодат намоздир. Намоз иймондан кейинги ва иймонни тирик сақлаб турадиган энг буюк ибодатдир. Ҳаётингни намозга кўра тартибга сол. Намоз ўқийдиган билан дўстлаш. Намоз ўқийдиган билан оила қур. Намоз ўқиладиган уйнинг меҳмони бўл. Намоз ўқийдиганни меҳмон қил. Таомингни намоз ўқийдиган билан баҳам кўр. Хайр-эҳсонни аввал намоз ўқийдиганга бер. Намоз ўқийдиган билан қўшни бўл. Ўзинг намоз ўқийдиган масжид ёнидаги уйда яшагин. Намоз билан Роббингдан ёрдам сўралишини билгин.
Шунинг учун, намознинг нозик жиҳатларини жуда яхши ўрган. Намоз ҳақидаги фиқҳий билимларни албатта ўзлаштир. Бу билимингни эскирмасидан аввал мустаҳкамлаб бор.
Агар қазо намозларинг бўлса, уларни адо этинг. Ўқилмаган ҳар бир намоз охиратда сен учун муаммо эканини унутма.
Намоз ўз вақтида ўқилади. Агар азон айтилганда намознинг ҳаяжонини ҳис қилсанг, у сени меърожларга юксалтиради. Азон сени ҳаракатга келтириши лозим.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#кун_ояти

وَجَزَاهُمْ بِمَا صَبَرُوا جَنَّةً وَحَرِيرًا.

"Ва сабр қилганликлари учун уларни боғу роғ ва ипаклар билан мукофотлади".
(Инсон сураси, 12-оят).

Тафсир: Бу оятда Аллоҳ таоло аброр бандалар васфига яна бир янги васф – сабрни қўшмоқда. Ҳақиқатан, инсондаги сабр барча фазилатларнинг онасидир. Ер юзидаги жамики яхшиликларнинг манбаидир. Инсон ўз сабри туфайли ҳавойи нафсидан ғолиб келади. Эътиқодига, иймонига зарарли хоҳишларни жиловлайди. Чунки мўминнинг ҳидоятда собитқадам бўлиши учун энг аввало унга сабр керак!

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#Сарҳисоб_2024

TGStat.com статистика сайти ҳисоб-китобига Наманган вилоят вакиллигига тегишли "RAVZA.UZ" - @ravza_uz расмий телеграм каналининг 2024-йил якунлари натижалаpи.

👍🏻 Аллоҳ таоло эълон қилинаётган материалларни обуначиларга фойдали ва баракали қилсин! 🤲🏻

"Ravza.uz" канали ижодкорлари, сиз азизларга хайрли постларни ва хушхабарларни етказишдан мамнун. Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин. Доимо манфаатли ҳамроҳингиз бўлсин!

🔗 t.me/ravza_uz – диний-маърифий канал!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Келаётган Янги йил ҳаммамиз учун ҳайрли бўлсин, юртимиз тинч, дастурхонимиз тўкин бўлсин, энг яхши тилакларимиз доим хамроҳ бўлсин!  🤲

3.8k 0 130 1 16

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.