Фожиамиз
Армани: — Сизга ким керак, азизим? «Қоровул Петросян» дейсизми? Вах-вах-вах! У қоровул эмас, академик! Донишманд одам! Юринг, уйини кўрсатаман. Яқинда икки қаватли уй солди, азамат!
Гуржи: — Кимни сўраяпсиз, батано? «Этикдўз Панжикидзе?» О-о-о! У этикдўз эмас, академик! Бунақа донишманд одам юз йилда бир туғилади! Юринг, дачасига обориб қўяман. Уч қаватли дача қуряпти, азамат!
Ўзбек: — Нима? Ким дейсиз! «Академик Алижонип?» Ҳеч қанақа академик эмас у! Қоровулчалик саводи йўқ! Этикдўзчалик илми йўқ! Ғирт аҳмоқ одам. Порахўр! Ўрикзорда данғиллама иморат солаяпти. Шунча пулни қаёқдан олади? Умуман... мен ҳеч қанақа Алижонип-палижонипни танимайман!
Ўткир Ҳошимов
➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!
✅Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube ✅TikTok