🇮🇱 Исроилнинг Ғазо аҳолисини сувдан маҳрум этиши геноцид ва қирғин актларига тенг келади — Human Rights Watch
"Ғазода тинч фаластинликларнинг оммавий ўлдирилиши доирасида амалга оширилган бу сиёсат Исроил ҳукумати инсониятга қарши қирғин жиноятини содир этганини англатади, бу жиноят давом этмоқда. Бу сиёсат, шунингдек, 1948 йилги геноцид конвенциясига мувофиқ “геноцид акти”га тенгдир", дейилади инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилот ҳисоботида.
Human Rights Watch'нинг 184 саҳифали ҳисоботида айтилишича, Исроил ҳукумати Ғазога сув қувурларини ўтказишни тўхтатди, электр энергияси ва ёнилғини чеклаб қўйди, бу эса Ғазонинг ўз сув ва канализация объектларидан фойдалана олмаслигини англатади.
Исроил бир неча бор геноцид айбловларини рад этиб, ҲАМАС ҳужумидан бери халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилаётгани ва ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаб келмоқда.
👉
@SAMARQANDLIKLAR - Тезкор ва ишончли хабарлар
➥
https://t.me/+ShCzdKYyTDuEqteYhttps://t.me/+ShCzdKYyTDuEqteY