#Муносабат
“Zarnews”сайтида эълон қилинган “Каттақўрғондаги боғчада 900 миллион сўм миқдорида ноқонуний харажатларга йўл қўйилгани аниқланди”номли танқидий мақолага вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан билдирилган муносабат
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат бўлими томонидан Самарқанд вилояти Каттақўрғон шахар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 10-сонли давлат махсус мактабгача таълим ташкилотида 2014-2019 йиллардаги фаолияти юзасидан танлов усулида ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш якуни билан ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган хужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим этилган.
Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши юзасидан ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида қуйидагилар аниқланган.
10-сонли давлат махсус мактабгача таълим ташкилотининг собиқ мудираси томонидан фаолияти давомида иқтисодиёт соҳасидаги жиноятлар туркумига кирувчи ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, ҳужжатларни қасддан нобуд қилиш ёки яшириш, одил судловга қарши жиноятлар туркумига кирувчи ёлғон гувоҳлик бериш каби таснифланиши жиҳатидан оғир турдаги жиноятларни содир этиб, жами 922.924.130 сўмлик жуда кўп миқдордаги бюджет пул маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилиб, давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига иқтисодий зарар етказган. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а» банди, 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси 2-қисми «а» банди, 227-моддаси 2-қисми “а” банди ва 238-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилиниб, Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига оширилган. Ҳозирда мазкур ҳолат суд жараёнида.
Таъкидлаш жоизки, аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари мактабгача таълим ташкилоти юридик мақомга ва мустақил балансга эга бўлган вақтда яъни, Мактабгача таълим вазирлиги тасаруфига ўтган давргача содир этилган.
Самарқанд вилоят ҳуқуқини муҳофаза қилувчи идоралар томонидан мактабгача таълим муассасаларида аниқланган қонун бузилишлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан киритилган тақдимномалар вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг кенгайтирилган ишлаб чиқариш йиғилишида муҳокама қилиниб, жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берадиган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олиниб, тақдимномаларда кўрсатилган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан келгусида такрорланишининг олдини олиш борасида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси тизими ходимлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда бу соҳага оид бошқа қонун ҳужжатлари талаблари бўйичаходимлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва уларда қонунга итоаткорлик ҳулқ-атворини шакллантириш мақсадида ҳар бири билан доимий равишда алоҳида профилактик суҳбатлар, ўқув семинарлар, тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.
Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси Ахборот хизмати
@samvilmoliya