Самарқанд вилояти ҳокимига ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовнинг қарори билан Хуршид Абдурашидович Очилов вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари вазифасига тайинланди.
Хуршид Очилов ушбу тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти мудири вазифасида фаолият олиб борган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Рустам Қобилов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилояти филиали раҳбари лавозимида ишлаб келаётган Дилмурод Саъдуллаев ўрнини эгаллаган.
Дилмурод Саъдуллаев эса Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Кадрлар сиёсатини таъминлаш йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимига тайинланган.