Урганч шаҳар ҳокимлигида 28 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессияга Kun.uz мухбири киритилмади. Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам бу масалада мухбирга ёрдам бермаган.
28-29 август кунлари Хоразм вилояти халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари ўтказилмоқда.
Жумладан, Урганч шаҳар ҳокимлигида ҳам 28 август куни соат 10:00да сессия ўтказилиши, унда президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 20 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан ҳокимларининг аҳоли эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш («темир дафтар»), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида қилинаётган ишлар натижадорлиги ҳисоб қилиниши лозим эди.
Сессиянинг ўтказилишига Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси Баҳодир Тажиев масъул қилиб белгилангани маълум қилинганди.
Kun.uz'нинг вилоят мухбири Нурмуҳаммад Саид 27 август куни Урганч шаҳар ҳокимлиги матбуот котибига қўнғироқ қилиб, “Эртага сессия бор экан, қатнашсам бўладими, муаммо йўқми?” деб сўрайди. У: “Сўраб кўраман, сизга жавобини айтаман”, дейди. Аммо ҳеч қандай жавоб бўлмайди.
Мухбир 28 август куни соат 9:45да Урганч шаҳар ҳокимлигига етиб боради. Бироқ, унга Урганч шаҳрида ДХА янги биноси очилиши маросими ўтказилиши туфайли, сессия соат 14:00га кўчирилгани айтилади. Шу куни соат 13:50да яна Урганч шаҳар ҳокимлиги биносига етиб борган Kun.uz мухбирига эшик олдидаги қўриқчи телефон билан сессияда қатнашиш мумкин эмаслигини, бу ҳақда кўрсатма олганини айтади. Мухбир ҳужжатини кўрсатиб, журналист эканини, сессияни ёритишда телефондан фойдаланишини, фотосуратга олишини, фото ва видеокамера йўқлиги боис, телефон иш қуролларидан бири эканини маълум қилади.
Шундан сўнг қўриқчи бу масалани ташкилий бўлимдан сўраши лозимлигини ва кутиб туриш кераклигини айтади. Бу вақт мобайнида сессияда иштирок этиш учун раҳбарлар, депутатлар ичкарига киритила бошланади. Вақт ўтиб борса-да, мухбирнинг илтимосига жавоб бўлмайди. Шундан сўнг, мухбир Урганч шаҳар ҳокимлиги матбуот котибини кўриб қолиб, ундан: “Сессияга телефон билан кирса бўладими?” деб сўрайди. Матбуот котиби: “Мен бир сўраб кўрай, ўзим сизга айтаман” деб, ичкарига кириб кетади.
Соат 14:00га келиб, раҳбарлар ва депутатлар ичкарига кириб бўлишади. Аммо мухбирнинг илтимосига ҳеч қандай жавоб бўлмайди. У қўриқчидан: “Сессия бошланиб кетяпти, яна бир бор сўраб беринг, агар сессия ёпиқ тарзда ўтказилса, майли, кирмай кетавераман”, деб илтимос қилади. Қўриқчи эса журналистни киритиш учун ҳеч қандай кўрсатма олмаганини айтади.
Соат 14:10га келиб, мухбир сессия бошланиб қолгани ва унинг асосий қисмини ўтказиб юбормаслик учун телефон ва бошқа ашёларини ҳам қолдириб киришга рози бўлади. Аммо қўриқчи киритиш учун ҳеч қандай рухсат йўқлигини айтиб, барибир ичкарига киритмайди. Соат 14:20да мухбир сессияга киритилишидан умидини узиб, Урганч шаҳар ҳокимлигини тарк этади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-II-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти”нинг 12-моддасига кўра, сессиялар очиқ, ошкора ўтказилади ва оммавий ахборот воситалари томонидан ёритилади.
Kun.uz
@jurnalistikauzbek