🕊💜 Samadovna Official 💜🕊


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Neki yozdim,
Ko'nglimni yozdim,
Ko'ngillarni ko'nglimga yozdim.
Kel, ko'nglingni о'qi kо'nglimdan,
Neki bo'Isa ko'ngildan yozdim.
💕
Taklif va mulohazalar uchun : @Samadovna_bot 💌

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Азон айтилаётганда доим увилларди. Бугун тасвирга олаётганимни сезиб, тўхтаб олди. Риёкорлик қилгиси келмади. Ҳар нарсада ибрат бор.

"Мавжуд бўлган барча нарса ҳамду сано айтиш билан У зотни поклар. Лекин сизлар (эй инсонлар), уларнинг тасбеҳ айтишларини — поклашларини англамассизлар".

("Исро" сураси, 44-оят).

@MubashshirAhmad


Men uchun bari qiyin tuyilayotgan narsalar aslida Allohim uchun oson


𝘽𝙖𝙝𝙤𝙙𝙞𝙧 𝙄𝙨𝙠𝙖𝙣𝙙𝙖𝙧𝙤𝙫 ✍🏻 dan repost
10 ЙИЛЛИК ДАРДИМ!

Ассалому алайкум, аслзода ўқирманлар. Анчадан бери бир муаммо ҳақида ёзмоқчи эдим. Бугун бир ватандошимизнинг ёзган хабари ёзишга ундади. "Салом", "Ока", "тузумисз", "иш", "бор экан", "ёрдам қилолсми", "🙋‍♂️"

Мана шу сўзларни битталаб жўнатди. Тиринг-тиринг қилиб 9 та хабар келди. Охирида одамчаси ҳам бор) Буниси копейка. Бундан дахшатлари ҳам бор. Шунчаки, "Ҳай" деб смайлик жўнатадиганлари ҳам бор. Анчадан бери ўйлайман. Инглизларда "Хат ёзиш" деган дарслар бор. "Your sincerely" "Your bir narsa" ( Сенинг қадрдониннг. Самимият ила) деб ёзиладиган хатларни ўрганганмиз!

Японларда ҳам "Хат ёзиш одоби" га ўхшаган дарслар бор. Японларнинг жўнатаётган хатларига мазза қиласиз. Ишдан ҳайдалишингиз ҳақидаги хатни ҳам тўйхатдек ёзиб беришади)
Нега бизнинг ёшлар "Хат ёзиш, бировга мурожаат қилишда нўноқ" десам, айб ўзимизда экан. Биз на мактабда, на коллежда, на университетда ўргатамиз! Уйда бўлса, болаларимизга: "Эрталабдан кечгача телефон ўйнайди, бу ҳўкиз"дан уёғига ўтмаймиз. Ҳа, энди замон ривожланиб ҳамма телефон ишлатаябдими, унинг одобларини ҳам ўргатайликда, жигарлар)

Хуллас:

1- Кимгадир пақиллатиб телефон қилиб юбориш мумкин эмас! Вақтга қаралади. Танишлик даражасига қаралади.

2- Кимгадир шақиллатиб, аудиохабар жўнатиш мумкин эмас! Ёзма бўлиши керак!

3- Кимгадир тақиллатиб видеоқўнғироқ қилиб юбориш мумин эмас! Уятли ҳолатдадир балки. Билмай кўтариб қўйса тамом.

4- Бир мартада кўтармадими, 850 марта қайта қилиш мумкин эмас!

Энди, телеграмданми, бошқа жойданми хат юбораётганда:

0-Имловий хатоларга эътиборли бўласиз. Жа филологлардек бўлмаса ҳам, ҳаракат қилганингиз сезилиши керак!

1-Салом алик қилинади.
( Саломни ўзини жўнатиб қўйиб, аликни кутиб туриш мумкин эмас!)

2- Ўзингизни таништирасиз.
( "Ўлганакан мени танимаса" деб на расми бор, на исми бор аккаунтдан ёзиш таъқиқланади. Таъқиқланиш енгил экан. Қамоқ жазоси берилади)

3- Мақсадни ёзасиз.
( Қисқа, лўнда ёзасиз. Хабарни олаётган одам севгилингиз эмаски, ичингиздагини суғуриб олишга ҳаракат қилса)

4- Якун.
( Жавобингизни кутаман мазмунида ёзасиз! Нариги тарафнинг жавоб бериш, бермаслик ихтиёрини ўзида қолдирасиз ва ичингизда "Агар дарҳол жавоб бермаса, орқасидан пақиллатиб 50 та хабар жўнатсам бепарасат про макс бўлиб қолай" деб сўз берасиз) Айтганча, хабарингизга узоқ вақт жавоб келмаса, "Бизнинг хабар нима бўлди, қози почча?" мазмунида яна бир марта хабар жўнатиш ҳуқуқингиз бор)

Масалан, "Ассалому алайкум. Фалончи Фустончиев, яхшимисиз? Мен Баҳодир Искандаровман. Озгина шахсий муаммоларим чиқиб қолган эди. Беш-бегонадан қарз сўраш яхшимасу, аммо бермасангиз бўлмайди. Онониб кетай сиздан 500$ бериб туринг.
Безовта қилганим учун узр! Малол келмаса, бўш вақтингизда жавоб берсангиз хурсанд бўлар эдим. Олдиндан раҳмат!

Хулоса қиладиган бўлсак, мактаб дарсликларимизга "Телефон одоблари" "Хат ёзиш" деган дарсларни киритиш керак. Ҳеч бўлмаганда, бир-биридан аразламайдиган жамият бўлиб, "Сени ҳам даволашади. Мени ҳам даволашади" дегандек, бир-биримизни даволашимиз керак!

Хурмат билан, ўзидан ақлли ясаб олган, Баҳодир Ниппоний)


𝐍 𝐀 𝐉 𝐈 𝐘 𝐘 𝐀 dan repost
Alhamdulillah 🇵🇸

G’azo uchun tinchlik kelishuvi tuzildi!


Ҳар ким билан тортишманг!

Бир куни бўри билан эшак бир масалада тортишиб қолишди ва ҳал қилиб бериш мақсадида шернинг олдига боришди. Шер масалани эшитиши биланоқ бўрини жазолашни буюрибди. Бундан норози бўлган бўри шерга юзланиб:
– Ахир, мен ҳақ эдим-ку! Нимага мени жазолашга буюрдинг? – деди. Шунда шер:
– Тўғри, сен ҳақ эдинг. Бироқ эшак билан тортишганинг сенинг айбинг эди, – деб жавоб қилди!
Алҳосил, ҳаётимиз эшаксифатлар билан тўла. Ҳар бири билан тортишиб ўтирсак, умримиз зое кетади, шаънимизга доғ тушиши ҳам ҳеч гап эмас. Уларга эътибор қилманг. Бундайлар ортингиздан ҳанграб-ҳанграб қолиб кетади!
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

🔗 Баҳс ва мунозара ҳеч қачон фойда бермайди!

@mehrob_uz


Alloh eshitadi hech kimga ayta olmaganlaringni

Xafa bo'lma!


Xor bo'lmaslik qoidasi: nima so'ramoqchi bo'lsang, Allohdan so'ra...


Alloxumma innaka afuvvun kariymun tuxibbul afva fa'fu anniy

Allohim Sen avf etishni yaxshi ko'rasan, O'zing bizlarni avfu et


Taqvo qil, yiqilma, bo'shashma, harakat qil, hech kimdan yordam so'rama, Allohgagina suyan, ortga qarayverma, niyatingni go'zal qil, gina saqlama, hadeb odamlarga ishonaverma, ilm olishga himmatingni baland qil, ustozlarni, solihlarni yaxshi ko'r — in Sha Alloh hammasiga erishasan!

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari


Muallifni bilolmadim...


Nashidani pastroq qil,
Ovozini ko'tarma,
Eshitganga - o'n besh yil,
Tarqatganga - yigirma.

Maruzani o'zing bil,
Do'stlaringa ko'rsatma,
Klass bossang - o'n besh yil,
Da'vat qilsang - yigirma.

Soqolingni toza shil,
Qalinlatib o'stirma,
Qo'yib olsang - o'n besh yil,
Sunnat desang - yigirma.

Xijobingni yech singil,
Shariatga berilma,
Qora kiysang - o'n besh yil
Niqob taqsang - yigirma.

Xaqni aytma, tishla til,
Dinga chuqur berilma,
Alloh desang - o'n besh yil,
Islom desang - yigirma.


Уларнинг баъзилари тонгги ва кечки зикрлар мусулмон кишини фақатгина касалликлар, турли ҳодисалар, сеҳр каби ҳиссий ишларда муҳофаза қилади деб ўйлашади. Бу тўғри эмас.
Чунки улар Аллоҳнинг изни билан ундан кўпроқ ишлар, мулҳидлик, ширк, турли шубҳалар каби бизнинг кунларимизда кенг тарқалган кабилардан ҳам муҳофаза қилади.
Албатта, ушбуларга риоя қилувчи киши ҳис этади. Эй мусулмон, вирдларингни ўз вақтида адо этгин. Бу ила дунёинг ва охиратингни муҳофаза этган бўласан.

Аҳмад ибн Муҳаммад Адийб.


Mehrob.uz dan repost
🌘Эртага душанба!
6 январь, 2025
6 ражаб, 1446


Ражаб ойида Аллоҳ розилиги учун рўза тутиб, кўп-кўп истиғфор айтайлик!

Агар Ражаб кечаларининг учдан бири ўтса, биринчи жумада фаришталар Каъбада жамланишар экан. Аллоҳ таоло уларга қараб: “Эй фаришталарим, хоҳлаганингизни сўранг”, дейди. Улар: “Эй Раббимиз, Ражабда рўза тутганларни афв эт”, дейишади. Аллоҳ таоло: “Кечирдим”, дейди.

Ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Жаннатда бир дарё бор, унинг номи Ражаб. У сутдан ҳам оқ, асалдан ҳам ширин. Ким Ражаб ойида бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло мана шу дарёдан уни сероб қилади” (Имом Байҳақий ривояти).

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йил узоқ қилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Бухорий, Имом Муслим ва Имом Насоий ривоят қилган).

Рўзадор учун рад этилмас дуо бор

Саҳарлик ва ифторлик вақтлари: 06.01.2025
(Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 06:23
Ифторлик бошланиши: 17:13


Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни.

🤲«Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона»

Яқинларга ҳам эслатинг!
Telegram | Facebook| Instagram| YouTube


Mubaşşir Ahmad dan repost
#Тундалик

Ҳаётимда бирор кеч ўзимдан рози, ишларимдан қониққан ҳолда ётмадим.

Ойнада ўзимга қараб турган одам бошқа бўлиб қолишини доимо хоҳладим.

@MubashshirAhmad


ТУШУНЧА

Шу қадар қўрқоқмиз, ҳатто уйқуда
Алаҳсиб, недандир қўрққан бўламиз.
Шу қадар ботирмиз, уйғоқ ҳолида
Оламлар Роббига исён қиламиз.

Қайдадир йўқотдик тарозумизни,
Негадир ўлчовлар бузилиб кетди.
Қаттиқроқ чиқардик овозимизни,
Осмон билан ришта узилиб кетди.

Шу бизга туюлди сўнгсиз қулайлик,
Яшира олмадик қувончимизни.
Илоё ўлгунча ўнглаб олайлик
Ботирлик, қўрқоқлик тушунчамизни.

©Xayrulla Hamidov


Mehrob.uz dan repost
🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 1-куни  2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.


НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ РАЖАБ ОЙИНИ КЎРГАНДА ҚИЛГАН АМАЛЛАРИ

Бу ой ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад ила собит бўлган қуйидаги ҳадис мавжуд:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ، قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ражаб ойи кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана, ва баллиғнаа ромазона», дер эдилар» (Байҳақий ривоят қилган).

Таржимаси: «Аллоҳим! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин».

«Рамазон ойига етказгин»,
деб дуо қилиш Рамазон ойига муштоқ бўлишдир.

Ушбу дуо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ санад билан собит бўлгандир.

Шунинг учун ражаб ойи кирганда ушбу дуони қилиш суннат ҳисобланади.

Ушбу дуонинг суннат эканини билмаганлиги учун Ражаб ойи кирганида уни ўқимаган киши ражаб ойининг қайси куни бу амал суннат эканини эшитса, ўша куни ўқиса бўлаверади. Бундан бошқа халқ орасида ражаб ойида қилиш керак, деб тарқалган амалларнинг барчасининг асли йўқдир.

@mehrob_uz


Meni yilning so'nggisi emas, umrimning so'nggi ko'proq xavotirga soladi...


Yolg'iz qolganingda kim bo'lsang, o'shasan sen...


Nimaga magazinni yarmi shu ichimlik bilan to'lib ketibdi desam gap buyoqda ekan. Allohdan ham qo'rqmay muddati o'tgan narsani sotuvga chiqarib yuborishibdi. Men olib ichib ta'mi boshchaqaligidan keyin ko'rib qoldim. Maslahatim hamma narsani muddatiga qarab oling


Qadarning orzularimizga o'xshamagan boshqa fikrlari bor

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.