#ҚИРҚ_ИККИ_МИНГ_ДАҚИҚА
МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ
#3
***
Пешиндан сўнг қайнонасидан кечки таомни сўрагани унинг ёнига кирди.
Муборак опа ҳам охирги пайтларда маҳалладаги аёллар билан араб тили курсларига қатнашни бошлаганди. Дарс вазифаларини такрорлаб ўтирарди.
- Ойижон, нима овқат қилай? – мулойимлик билан қайнонасига мурожаат қилди Нилуфар.
- Болам, негадир чучвара егим келаяптида... Сиз хамир олинг, ўзим тугишиб юбораман, - деди Муборак опа ҳам ҳалимлик билан.
- Ўтган куни Мадина иккимиз тугиб, музхонага жойлаб қўйгандик. Ҳозир шўрвасини бошлайман, - деди Нилуфар қайнонасига жавобан.
-Барака топинг, болам! – Нилуфар дуони эшитиб, энди ўгирилганди, Муборак опанинг гапи уни тўхтатди. – Бир гап айтайми, сизга...
- Айтинг... – ҳайрон бўлиб қайнонасига қаради аёл.
- Яхшиям сизни келин қилган эканман! Ўшанда ёлғизгина ўғлимизга росса қиз излагандик. Сизни тавсия қилишганда, ўқимишли қиз экан, тилини бермаса керак, деб ўйлагандим. Қудам барака топсинлар, чиройли тарбия берган экан сизга.
Нилуфар табассум қилди. Лавҳга қўйилган китобни ўқиш учун ерга чордона қуриб ўтириб олган қайнонасининг ёнига чўккалаб, қучоқлади.
- Мен ҳам яхшиям сизга келин бўлган эканман! Сиз онамдек меҳрибон ойижоним бўлдингиз!
Қайнона-келин меҳрли қучишаркан, иккисининг қалби тўлқинланиб кетди. Муборак опанинг кўзлари ёшланди. Етмиш икки ёшни қаршилаш арафасида турган кекса аёл мужгонидаги томчиларни артаркан, овози бўғилиб гапирди.
- Лекин... бир нарсада виждоним қийналади. Қайнотангиз билан совчиликка борганимизда, дадангизга: “Қизингизни албатта, ишлашига имкон яратамиз!” деб ваъда бергандик. Бироқ у киши кутилмаганда... оламдан ўтдилару...
Хуллас., ўша ваъда бажарилмай қолди. Сиз биздан хафа эмасмисиз? Шуни кўп ўйлайман, қизим.
Нилуфар яна жилмайди. Бу галги табассумда ботиний алам борлигини унинг ўзи биларди, холос. Ич-ичида қолиб кетган орзуларнинг аламлари эди.
- Йўғе... ойижон! Худога шукр, ҳеч кимдан кам эмасман. Ҳаммаси яхши!
- Барака топинг, болам! – деди яна қайнона келинини алқаркан!
Нилуфар жимгина хонадан чиқди.
Баъзан тармоқдаги гуруҳда юқори натижаларга эришаётган курсдошларини кузатаркан, икки кўкси орасида нимадир ғижимлаб қўярди. Бу аламмиди, армонмиди, ўзи ҳам билмасди. У қизил дипломга битирсада, аммо бирор кун ишламаган эди. Амалиётни ўтаганида, банк бошқарувчиси унга ишга олиб қолиш таклифини берганди. Бироқ, тўйи тезлашдию... иш таклифи ҳам унут бўлганди.
***
Нилуфар ошхонада куймаланаркан, эшик очилиб, Мадина кириб келди.
- Ойижоним... чарчамадизми? – сўради қизи меҳр билан онасига боқаркан. – Қорним очиб кетди! Нима бор ейишга...
-Аввал қўлларингни ювиб чиқ. Туркча бурекдан пишириб қўйгандим.
-Вуй, бунча яхши. Бирам зўрсизда!
Мадина кийимларини алмаштиргани кириб кетди. Қизининг ортидан ҳавасла боқаркан, Нилуфар ўзининг ўн олти ёшлигини эслади.
Нилуфар ҳам уч ўғилнинг ичида ёлғиз қиз эди. Лекин уни онаси папалаб катта қилмаганди. Гарчи ўқишни росса яхши кўрсада, онасининг талаби билан барча уй юмушларини аъло даражада бажарарди. Уйларида ҳатто сигир бўлиб, Шоира опа қизини сут соғишини ҳам талаб қиларди.
Ҳам ўқишни, ҳам уй юмушларини баравар олиб боришни унга онаси ўргатганди.
ДАВОМИ БОР
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi