"SAID NASIMXON TO’RA"


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Наманган вилояти Чуст шаҳри "Саид Насимхон тўра" жоме масжидининг диний-маърифий телеграм канали.
🕌 Шиоримиз: Жаҳолатга қарши Маърифат!
🕋Қуръон ва Суннатни ўрганиб амал қилиш...
Мурожаат учун: @Max110000
91-355-19-50

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


🤲🤲🤲🤲🤲

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ўлими яқин қолган кишида учта ҳолатни кузатинг: пешонасидан тер тошади, кўзларидан ёш оқади, лаблари қурийди. Бу ҳолат Аллоҳнинг ушбу кишига тушган раҳматидир. Агар жон таслим қилаётган киши бўғилгандай хирилласа, ранги бўғриғиб қизарса, лаблари кулранг тусга кирса, бу унга Аллоҳнинг азобидир».

✍️Имом Термизий ривояти.
(Салмон Форсий родияллоху анхудан).

🔔👍👍👍👍👍👍

@saidnasimxontora


🔖🔖🔖🔖🔖

🤩Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Бу уммат қабрларида имтиҳон қилинади. Агар дафн қилмай қўймаганингизда, ўзим эшитаётган қабр азобини сизларга ҳам эшиттиришини сўраб, Аллоҳга дуо қилган бўлар эдим».

📚Имом Муслим ривояти.

😀Изоҳ: Қабр азобининг ғайб ишларидан қилинишининг ҳикматлари бор:

- Қабр азоби кўрсатиб қўйилганида эди, дунёнинг имтиҳон кўриниши йўқолиб, оқибатда иймоннинг фазилати қолмаган бўлар эди.
- Агар қабрдаги азоб кўрсатилганида эди, одамлар бир-бирларини дафн қилишлари қийинлашар эди.
- Қабр азоби яширилмаганида эди, бу маййит учун шармандалик бўлар эди. Азобни яширилиши маййит учун шу жиҳатдан раҳматдир.
- Аллоҳ атоло раҳмлиларнинг раҳмлисидир. Агар бизга қабрдаги азоблар кўрсатиб қўйилганида эди, ҳаётимиз қийинлашиб қолар эди. Чунки, инсон ўзининг яқинларини  қабрда азобланаётганини кўрса ва азобни ундан даф қилолмаса, ҳаёти изтиробга қолади. Қабр азобини яширилиши шу жиҳатдан ҳам Аллоҳнинг
неъматидир.

🔔👍👍👍👍👍👍

@saidnasimxontora


🕋Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

Хайрли тонг!
Аллоҳ таоло янги кунни файзли, баракали ва хайрли қилсин.
Омин🤲
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

🔔👍👍👍👍👍👍

✔️@saidnasimxontora


🤩 Соллаллоҳу алайҳи васаллам

🖋Энг яхши қалб соҳиби

✍️Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейдилар: “Албатта, Аллоҳ таоло бандаларининг қалбларига назар солди. Бандаларининг қалблари орасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қалбларини энг яхши ҳолатда топиб ул зотни танлаб олди ва пайғамбарлик рисолати ила юборди.
Кейин яна бандаларининг қалбларига назар солди. Улар орасида Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларининг қалбларини энг яхши ҳолатда топди. Кейин уларни Расулуллоҳ динини ҳимоя қилиб курашадиган вазирлари (ёрдамчилари) қилиб қўйди.
Мусулмонлар нимани яхши деб билсалар, албатта ўша нарса Аллоҳ таоло наздида ҳам яхшидир. Улар нимани ёмон деб билсалар, албатта ўша нарса Аллоҳ таоло наздида ҳам ёмондир”.

🌙Имом Аҳмад "Муснад"ида ривоят қилган. Муҳаққиқлар иснодини ҳасан дейишган.

🔔👍👍👍

@saidnasimxontora


🌙Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ:

“Аллоҳнинг неъматини фақат ейиши-ичишида ва жисмининг офияти, соғлигидагина кўрадиган одамда албатта, ақлдан насибаси йўқдир. Аллоҳ берган Ислом ва иймон неъмати, бандасини Ўзига юзланадиган қилиб қўйиш неъмати ва Унга ибодат қилиш билан лаззатланиш неъмати энг буюк неъматлардир. Буларни эса фақат ақл нури ва Аллоҳнинг тавфиқи билангина идрок қилинади”, деди.

📚”Мадорижус соликийн”дан.

👍👍👍👍👍👍🔔

✈️@saidnasimxontora


🔖🔖🔖🔖🔖

ТАҲОРАТ ҲАМ ИБОДАТДИР


عَنْ عُثْمَانَ ‏رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ‏ﷺ ‏ قَالَ:
مَنْ تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ خَرَجَتْ ‏خَطَايَاهُ مِنْ جَسَدِهِ حَتَّى تَخْرُجَ مِنْ تَحْتِ أَظْفَارِهِ.
رَوَاهُ مُسْلِمٌ.‏

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

😀 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳорат қилсаю таҳоратини чиройли қилса, унинг хатолари жасадидан, ҳаттоки тирноқлари остидан ҳам чиқиб кетади», дедилар».

✍️Муслим ривоят қилган.

📚Шарҳ: Бу ҳадисда таҳоратнинг фазли ҳақида сўз бормоқда. Шу билан бирга, таҳоратни яхшилаб қилиш зарурлиги таъкидланмоқда. Инсон таҳоратни мукаммал қилса, ҳатто тирноқлари остидаги гуноҳлари ҳам тўкилиши баён қилинмоқда.

Таҳорат ҳам ўзига яраша ибодат. Уни эътиборсизлик, шошма-шошарлик билан, турли гап-сўз, ҳаракат ва ишларини аралаштириб эмас, фарз, суннат ва одобларини ўрнига қўйиб, мукаммал қилиш лозим. Шундагина таҳорат ҳақиқий бўлади ва ундан кўзланган натижаларга эришилади.

Таҳорат қилганда тўкиладиган гуноҳлар Аллоҳнинг ҳаққига тааллуқли кичик гуноҳлар эканини унутмайлик. Таҳоратни доим чиройли ва мукаммал адо қилайлик, зеро кичик гуноҳларимиз тирноқларимиз остида ҳам қолмай, тўкилсин, таҳоратдан ҳосил бўладиган савоблардан баҳраманд бўлайлик!

📖«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿

✉️@saidnasimxontora


📚Юсуф ибн Асбот раҳимаҳуллоҳ дедилар:

🕌“Ҳусни хулқнинг аломати ўнта нарсададир:

✔️Келишмовчилиги оз.
✔️Инсофли ва яхши адолатли бўлиш.
✔️ Бировни тойилишини кутмаслик.
✔️Ёмон кўринган ишлардан ҳам яхшиликни излаш, яхши гумонда бўлиш.
✔️Узр қидириш.
✔️ Азиятни кўтариш.
✔️Ўз нафсини маломатлашга қайтиш, нуқсонни кўпроқ ўз нафсидан қидириш.
✔️ Бошқалар айбини билишдан кўра ўзининг айблари билан машғул бўлиш.
✔️Очиқ юзлик.
✔️Мулойимлик, ширинсўзлик.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

🌀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📱@saidnasimxontora


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#isro #meroj #namoz
🗣ИСРО ВА МЕЪРОЖ КЕЧАСИ

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Ғафлатда_қолманг

📣 Эртага ДУШАНБА

🌙 Абу Саид Ҳудрий розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қиш мўминнинг баҳоридир. Кундузи қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Кечаси узун бўлади (таҳажжудга) туради”, деб марҳамат қилдилар (Имом Байҳақий ривояти).

Убайд ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ қиш фасли келганида: “Эй Қуръон аҳли! Қироатларингиз учун тун узайди, Қуръонни ўқинглар. Рўзаларингиз учун кунлар қисқарди, рўза тутинглар”, дерди.

🍒 Рўза энг кўп савоб бериладиган амалдир. Чунки ҳар бир қилинган солиҳ амалга ўшанча ё ўн баробардан то етти юз баробаргача савоб берилиши ваъда қилинган. Аммо рўзага бериладиган савоб миқдорини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди;
❤️ Саҳарлик ва ифторлик вақти:
27.01.2025 (Чуст вақти билан)

❤️Саҳарлик : 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

❤️Ифторлик : 🛑🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🛑

Нияти: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни.

📱 @saidnasimxontora


«Сизга оқ ип қора ипдан ойдинлашгунча еб ичаверинг» оятида оқ ва қора ипдан мурод нима? 📙 «Мўминнинг қалқони»
So‘rovnoma
  •   Дунё ва охират
  •   Қуёш ва ой
  •   Кеча ва кундуз
  •   Энди билиб оламан
27 ta ovoz


Рўзадорлар жаннатга қайси эшикдан кириш ҳуқуқини қўлга киритадилар? 📙 «Мўминнинг қалқони»
So‘rovnoma
  •   Дайён
  •   Райён
  •   Кавсар
  •   Энди билиб оламан
26 ta ovoz


Омманинг рўзаси деганда нима тушунилади? 📙 «Мўминнинг қалқони»
So‘rovnoma
  •   Қалбнинг истак-хоҳишлардан тийилишдир
  •   Қорин ва фаржнинг истак-хоҳишлардан тийилишдир
  •   Нафснинг истак-хоҳишлардан тийилишдир
  •   Энди билиб оламан
28 ta ovoz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Kasallikning eng asosiy sabablaridan biri

Shayx Muhammad Sodiq
Muhammad Yusuf rahimahulloh


📱 @saidnasimxontora


🕋 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🧎‍♂ Азизлар!
Бугун ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

•Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўзидир.
Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

📱@saidnasimxontora







17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.