Аллоҳ таъоло Қуръонда:
وَاذْكُرُوا اللَّهَ فِي أَيَّامٍ مَّعْدُودَاتٍ
«Аллоҳни саноқли кунларда зикр қилинглар» дейди (Бақара, 203).
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда:
«
Зул Ҳижжанинг ўн кунлигида қилинган амалларчалик Аллоҳга суюклироқ амал йўқ», деганлар (Бухорий ривояти).
🔹 Юқоридаги оятнинг тафсирида жумҳур (аксар) уламо бу саноқли кунлар Зул Ҳижжанинг биринчи ўн куни эканини айтганлар.
🔹 Аллоҳ таъоло амаллар Ўзи учун энг суюк бўлган кунларда нима амал қилишга ҳам йўллаб қўймоқда -- Аллоҳни эслаш. Бу амал, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Аллоҳга ҳамд айтиш,
- ибодатга лойиқ Зот фақат Ўзи эканини эътироф этиш,
- бандаларни Аллоҳга даъват қилиш (чақириш).
🔹Бу кунларда Аллоҳни эслаш (зикр қилиш) ҳатто жиҳоддан ҳам устун туради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам фақат жони ва моли билан чиқиб, ўзи Аллоҳ йўлида шаҳийд, моли эса шу йўлда фидо кетганни истисно қилганлар (Бухорий ривояти).
🔹 Аллоҳни кўп эсланг! Аллоҳ таъоло Роъд сурасида айтади:
قُلْ إِنَّ اللَّهَ يُضِلُّ مَن يَشَاءُ وَيَهْدِي إِلَيْهِ مَنْ أَنَابَ
الَّذِينَ آمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ اللَّهِ ۗ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ
«
Айтинг: Аллоҳ Ўзи хоҳлаганларни адаштириб қўяди ва (Ўзига) қайтганларни Ўз йўлига ҳидоят қилиб қўяди. Улар иймон келтириб, Аллоҳнинг зикри билан қалблари хотиржам бўлганлардир. (Билиб қўйинглар) Аллоҳнинг зикри билан(гина) қалблар таскин топади! »
Ҳеч бир золим сиздан қалб хотиржамлигини тортиб оломайди!
Ҳеч ким сизга Аллоҳ зикрини ман қилолмайди!
Аллоҳим, Ўзингни зикр қилишга бизларни муваффақ қилгин!
© Юсуф Муҳаммад
t.me/saabiqoun