Sirdaryo Live | расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


"Sirdaryo Live" расмий ОАВнинг телеграм канали
⚡️ Тезкор ва ишончли хабарлар
•Веб-сайт: sirdaryo-live.uz
•RU: @SirdaryoLIVERU
✍️ Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
📩 Хамкорлик учун📱Хабар чиқариш: @SirdaryoAxborotXizmati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг
ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди


Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, Сирдарё вилояти прокурорининг катта ёрдамчиси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салонида 50 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унга мазкур дори воситаларини сотган Cамарқанд вилоятининг Булунғур туманида истиқомат қилувчи, 1997 й.т. фуқаро Тошкент шаҳрида қўлга олинди ва ундан ҳам
300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.


Таъкидлаш лозимки, ушбу кучли таъсир қилувчи дори воситалари Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Миллий либос – ифтихор тимсоли

Миллий либосларни кийиш нафақат урф-одат, балки ўзлигимизни намойиш этишнинг бир йўлидир. Улардаги гўзаллик ва маъно халқимиз маънавиятининг юксак ифодасидир.
Миллий либосларимиздан фахрланайлик! 🌟

#МиллийҚадриятлар #ЎзбeкАнъаналари #ЎзбeконаМаданият

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Миллий либос – миллий меросимиз

Миллий либослар халқимизнинг асрлар давомида шаклланган маданияти ва урф-одатларининг яққол тимсоли ҳисобланади. Ҳар бир гул, нақш ва мато халқимизнинг бой анъаналарини ифодалайди.
Келажак авлод учун миллий либосларимизни асрайлик ва қадрлайлик! 🌸

#МиллийҚадриятлар #ЎзбeкАнъаналари #ЎзбeконаМаданият

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿Миллий меросга айланган қадриятлар!

✨Миллий урф-одатлар – Янги авлод қўлида! 🌿
Замонавий тeхнологиялар даврида ҳам бизнинг Қадриятларимиз эскирмайди! Ота-боболаримиз қолдирган урф-одатлар, мeҳмондўстлигимиз, миллий таомларимиз – буларнинг барчаси бизнинг ўзига хослигимизни кўрсатади.

Ёшларимизнинг миллий анъаналарни ривожлантириб, замонавийлик билан уйғунлаштиришига нима дeйсиз? Келинг, миллийлигимизни янада кeнг тарғиб қилайлик!


#МиллийҚадриятлар #КeлажаккаҚадам #ЎзбeкАнъаналари

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Миллий Либос – Замонавий Услубда! 👘

Миллий либослар бугунги кун модасида ўз ўрнига эга! Ўзбeк атласидан тикилган замонавий кийимлар, дўппилар, миллий нақшли аксeссуарлар бизнинг асл қиёфамизни намоён қилади.
Сиз ҳам миллий либосларимизни замонавий образингизга қўшиб, ўзбeкона услубни кeнг ёйишга ҳисса қўшишингиз мумкин!

#МиллийМода #ЗамонавийУслуб #ЎзбeкЧиройи

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ўзбeкона мeҳмондўстлик – Бутун дунё эътирофида! 🏠

Ўзбeк халқининг мeҳмондўстлиги бутун дунёга машҳур! Қадимий анъаналаримизни сақлаган ҳолда, мeҳмон кутиш маданийатимизни замонавий дунёда ҳам тарғиб қилишимиз кeрак.

Дўстларингизга миллий таомларимиздан тайёрлаб, уларни мeҳр билан кутиб оласизми? Унда сиз ҳам миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш йўлида кeтяпсиз!

#Мeҳмондўстлик #ЎзбeконаМаданият #МиллийҚадриятлар

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Миллий либос – миллий ифтихор! 🇺🇿✨

Аждодларимизнинг бебаҳо меросини кийиниш маданияти орқали тарғиб қилайлик! 🌿🕌
Ўзбек миллий либослари нафақат гўзаллик, балки урф-одатларимизнинг ажралмас қисми! 👘🧵
Миллийлигимизни асраб-авайлайлик ва келажак авлодга етказайлик! "

#Миллийлик #ЎзбеконаҲаёт #Кадриятлар #Маданият #Фахрланамиз

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тезкор

‼️Ҳозирги вақтда метан газига ёнилғи қуйиш шохобчасида вазият

📍Локация: Янгиер ш. 58 разъезд

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Вилоят раҳбари Янгиер шаҳрида бўлди

Айни кунларда Сирдарё вилояти ҳокими в.б. Эркинжон Турдимов туман ва шаҳарларда бўлиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда. Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Янгиер шаҳри бўлди.



РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Кун МАВЗУСИ🇺🇿

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 Сирдарё вилояти аҳолиси диққатига!

Бугун, 5 феврал куни соат 18:30да Сирдарё телеканали орқали «Кун мавзуси» кўрсатуви тўғридан -тўғри эфирга узатилади. Унда вилоятда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати, дори-дармон таъминоти ҳамда бу борадаги муаммолар тўғрисида сўз боради.

Сизда соғлиқни сақлаш тизими билан боғлиқ муаммо ва саволлар бўлса, 94-351-68-82 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз ёки кўрсатувда бевосита иштирок этишингиз мумкин.

Саволларингизга Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул раҳбарлари, Гулистон тиббиёт кластери, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокорлари ҳамда Давлат тиббий суғурта жамғармаси масъул раҳбарлари жавоб беради.


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


‼️Ховос туманида "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилларини жорий этиш мақсадида бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Бунда, тумани марказидаги умумтаълим мактабларида таҳсил олувчи ўқувчиларни хавфсиз харакатини ташкил этиш ҳамда уларга қулай шароитлар яратиб бериш учун 2 кмдан ортиқроқ пиёдалар йўлаги қурилмоқда.

Ушбу йўлак тумандаги 9-1-14 ва 13-умумтаълим мактаблари ҳамда 4-6-1-3-ДМТТга автотранспот воситалари харакатига таъсир кўрсатмаган ҳолда бориш имконини беради.

Пиёдалар йўлагини қуриш ишларига 5 та маҳсус техника ва  20 нафарга яқин ишчилар жалб қилинган.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Пенсионер Ўзбекистондан чиқиб кетганда пенсия қандай тўланади?

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом”га мувофиқ, бугунги кунда:

⏺️пенсионер Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келмаганида пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.

🔘Бунда вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиз, фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясини 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.

Бунда пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 24 ойдан ошмаган давр учун тўланади.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Куала-Лумпур шаҳридаги "Пердана Путра" ҳукумат мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В правительственном комплексе «Пердана Путра» в городе Куала-Лумпуре прошла торжественная церемони официальной встречи Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


#мактабгача_таълим
#жараён

☄️Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларининг "Қўшни мамлакатлар" ҳамда "Бизнинг иноқ мамлакатлар" мавзусидаги машғулот жараёнидан лавҳалар.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


#Тезкор

⚡️Ўзбекистонда электромобиллар нархи ошади

2025 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кириладиган электромобиллар учун утилизация йиғими бир неча баробар оширилади. Янги ставкалар қуйидагича белгиланди:

3 йилгача бўлган электромобиллар учун — 45 миллион сўм
3 йилдан эски электромобиллар учун — 78,75 миллион сўм

📈 Бу ҳозирги тарифлардан тўрт баробар юқори бўлиб, мамлакатга электромобил олиб кириш харажатларини сезиларли даражада оширади.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Британия Ўзбекистон фуқаролари учун мавсумий ишларга ажратиладиган квоталар сонини оширади

Британиянинг рекрутинг компаниялари билан янги шартномалар тузиш ва Ўзбекистон фуқаролари учун мавсумий ишларга ажратиладиган квоталар сонини кўпайтириш бўйича келишувга эришилди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


❗️Шифокорлар огоҳлантиради: пайпоқда ухлаб қолиш одати тромбозга олиб келиши мумкин

Сиз ухлаётганингизда, оёқларингиз терлайди, қўзиқорин инфекциялари ривожланиши учун идеал шароит яратади. Бундан ташқари, пайпоқларнинг қаттиқ эластик бантлари қон айланишини бузади, тромбоз хавфини оширади.

Мутахассислар ётишдан олдин пайпоқларни эчиб олишни қатъий тавсия қиладилар.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
‼️🚔 Янгиер шаҳрида ҳайдовчилар ўртасида тартибли ҳаракатни таъминлаш мақсадида, йўл-транспорт ҳодисасига учраб, аянчли ҳолатга келиб қолган автомобиллардан иборат ташкил этилган "автокарвон" туман автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланди

‼️🚔Янгиер шаҳрида ҳайдовчилар ўртасида тартибли ҳаракатни таъминлаш мақсадида, йўл-транспорт ҳодисасига учраб, аянчли ҳолатга келиб қолган автомобиллардан иборат ташкил этилган "автокарвон" туман автомобиль йўллари бўйлаб ҳаракатланди 🚨

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎞 Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.