Наманган хабарлари dan repost
Карантин кузатувидаги наманганлик аёлдан мактуб
ИЛТИМОС, ДУО ҚИЛИНГ!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим!
Мен Сизга ушбу мактубни карантинда даволанаётиб ёзаяпман. Ёшим олтмишга қараб кетаяпти. Бир неча бор ҳаёт билан ўлим ўртасида қолганман. Ҳар гал меҳрибон шифокорлар сабаб омон қолганман. Етти марта жарроҳлик столида шу фидоий шифокорлар жонимни қайтариб беришган.
Бундан йигирма йил аввал УЗИ шифокорлари Гулнора Ҳабибуллаева ва Шоира Бурхоновалар аниқ ташҳис қўйиб, онколог Гулжаҳон Ҳакимова вақтида жарроҳлик амалиётини амалга оширмаганида, бугун орангизда бўлмасдим.
Бир неча муддат аввал онамнинг зиёратида – Қирғизистонда бўлганим боис мени ҳам карантинга олишди. Менинг соғлигим учун қайғураётган врач Маьмуржон Маҳмудов, ҳамширалар Раҳбарой Тўхтабоева, Гулбаҳор Қўчқарова, Фотима Имомовалар раҳнамолигидаман. Оппоқ халат кийган шифокорларни кўриб, дуо қиламан, ўйлаб қоламан. Охирги пайтда баъзилар шифокорларга нисбатан ҳурматсизлик қила бошлаган эди. Врачларни дўппослаб ургани етмаганидек, кўзини ҳам ўйиб олишди.
Ўткир атир ҳидига аллергияси бор бир врач бир каттаконнинг арзандасига “атирингизнинг ҳиди жуда ўткир экан”, дегани учун пенсия ёшига етишига икки ойгина қолганида нафақага чиқишга, ишдан ҳайдалиб, ориятдан қон босими тушмай бу оламни тарк этди...
Яна биров минг бир ҳижолатлик билан турмуш ўртоғига учинчи фарзандингиз ҳам қиз бола экан, деган врачнинг ота-онасига лаънатлар ёғдиришган ҳам тап тортмади...
Маст ҳолатда машина бошқариб, оғир аҳволда шифохонага келтирилган беморнинг отаси “Агар ўғлимга бирор нима бўлса, уруғингни қуритаман”, деб дўқ қилишни ҳам билди...
Топганини жононларга сарф қилган эркак иммунитети паст боласини оғир аҳволда касалхонага олиб келиб, шифокорга: “Сен порахўрсан, пул берганимда боламни асраб қолардинг!” дейишдан ҳам уялмади...
Туғруқхонада учинчи бор ўлик туғилган набирасининг нобуд бўлишида ҳам бувилар шифокорни айблади. Сабабини текширтириш ўрнига дояларга дўқ урди. Бу ҳам етмагандек, ҳожи бувижонлар, бир-бирингизни “зоти бузуқ” деб ҳақорат қилдингиз...
Хуллас, топиб олганимиз шифокорлар бўлиб қолди. Бу кўргиликлар сабаби ҳақида ўйламадик. Яратганнинг яхши-ёмон кунига шукр қилмадик. Охирги кунларда врач дугоналарим ишга қўрқиб боришаётганини айтиб қолишаётганди. Ҳар гал уларга “сабр қилинг, одамларга инсоф бериб қолар”, деб тасалли берардим.
Илтимос, энди инсофга келинг! Сизни деб оиласидан, тинчидан, ҳаётидан кечиб, соғлигингизни ҳимоя қилаётган шифокорлар ҳаққига дуо қилинг.
Ишқилиб, Аллоҳ уларни соғ-саломат қилсин. Ҳамманинг юзи ёруғ бўлиб, оиласи бағрига соғ-омон қайтсин. Илтимос, Аллоҳ учун ҳар биттангиз Юртбошимизни дуо қилинг! Илтимос, Яратгандан ҳаммага омонлик тилаб дуо қилинг!
Васила ТУРДИБОЕВА,
Наманган юқумли касалликлар шифохонаси 4-бўлим, 7-палата.