Хожи Туроб ўғли хожи Абдуллоҳ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Bu kanal Qibray tumani "Hoji Turob оʻgʻli hoji Abdulloh" jome masjidi diniy-maʼrifiy kanali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ramazon
#savollar

РАМАЗОНДА ТУҒИЛГАН БОЛАГА РЎЗИВОЙ ДЕБ ИСМ ҚЎЙИШ
Рамазон ойида туғилган фарзандларга Рўзивой
ёки Рамазон сингари исмларни
хослаб исм қўйиш шартми?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


НАМОЗ (такбир) ВАҚТЛАРИ

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَاباً مَّوْقُوتاً

Албатта намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир ( Нисо сураси, 103-оят )

7 март
Милодий 2025-йил

Рамазон ойи 7 - кун
1446-ҳижрий йили

🕋 Бомдод 🕟 06:00
🕋Пешин 🕐13:00
🕋Аср 🕟16:45
🕋Шом 🕟18:30
🕋Хуфтон 🕦20:30

https://t.me/SAJDAGOH571_632


ХАТАРЛИ ДУШМАН

Исломнинг энг ёвуз душмани жоҳил мусулмондир. У ўзининг жаҳолати сабабли таассуб қилади ва қилаётган ишлари билан ҳақиқий Исломнинг суратини бузиб кўрсатади. Натижада у бутун оламни “Ислом шу экан” деб ўйлайдиган қилиб қўяди.

Аҳмад Дийдот

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Қуръондан оят:

Нисо сураси, 131 - оят

وَلِلَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَلَقَدْ وَصَّيْنَا الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ مِن قَبْلِكُمْ وَإِيَّاكُمْ أَنِ اتَّقُوا اللَّهَ وَإِن تَكْفُرُوا فَإِنَّ لِلَّهِ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ وَكَانَ اللَّهُ غَنِيًّا حَمِيدًا

131. Осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам Аллоҳникидир. Батаҳқиқ, сиздан олдин китоб берилганларга ҳам, сизга ҳам: «Аллоҳга тақво қилинглар», – деб тавсия қилдик. Агар куфр келтирсангиз, албатта, осмонлардаги нарсалар ҳам, ердаги нарсалар ҳам Аллоҳникидир. Ва Аллоҳ беҳожатдир, ўта мақталгандир.


🌙 РАМАЗОННИНГ ИЛК ЖУМАСИ МУБОРАК!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳу.


📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!
#Жума_муборак

✨ Рамазон ойининг БИРИНЧИ Жумаси барчамизга қутлуғ бўлсин! 🌙


Юртимиз ҳамиша тинч ва тотув бўлсин. Шу кунларга соғ ва саломатликда етказганига шукр..


https://t.me/SAJDAGOH571_632


⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (8-қисм)

❓Шавволнинг олти кунлик рўзаси
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Ҳафтада икки бор рўза тутиш
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Ҳомиладор аёллар нафл рўза тутса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани қачондан бошлаб тутилади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Қазо ва шаввол ойининг рўзасини битта ният қилиб тутса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Қайси кунларда нафл рўза тутиб бўлмайди?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Қазо рўзадан олдин шаввол ойининг рўзасини тутсам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Шаввол ойида тутиладиган рўзани бир куни жумага тўғри келиб қолса нима қилиш керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Шаввол ойи рўзасининг қазоси борми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Шавволдаги олти кунлик рўза рамазон қазосидан ўтадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Рўза қандай тутилади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

❓Нафл рўзани сахарликка турмасдан тутиш ҳам мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Fatvo.uz GA OBUNA BO'LING

YouTube | Instagram | Facebook | Ummalife


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ramazon
#savollar

ОЛОВ ТЕККАН НАРСА БИЛАН ОҒИЗ ОЧИШ
Олов теккан нарса билан оғиз очиш мумкинмас дейишади шу тўғрими?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

@FITRATUZ


​​ТИШ ПАСТАСИ ТАЪМИНИНГ РЎЗАГА ТАЪСИРИ
#рўза

❓1579-САВОЛ: Саҳарлик қилиб, тишимни тиш пастаси билан ювганимдан кейин анча вақтгача унинг таъмини сезаман ва ютиб юборишдан қўрқиб, туфлаб ташлайман. Агар ютиб юборсам, рўзам очиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тишни махсус паста билан ювгандан кейин оғизда пастанинг ўзи қолмасдан фақат таъмини сезилиб туриши рўзани очмайди. Шу сабабли бундай ҳолатда туфлаб ташлашга ҳожат йўқ. Уламолар кечаси дори ютган ва кундузи унинг таъмини сезган одамнинг рўзаси очилмаслигини айтганлар. Демак, таъм ёки ҳиднинг ўзи рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Қуръондан оят:

Нисо сураси, 121 - оят

أُولَئِكَ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَلَا يَجِدُونَ عَنْهَا مَحِيصًا

121. Ана ўшаларнинг жойлари жаҳаннамдир. Ва ундан қочишга жой топа олмаслар.


#Ramazon_2025

6 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ОЛТИНЧИ КУНИ ПАЙШАНБА

САҲАРЛИК: 05:33
(Тошкент вақти билан)


САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир.

Яқинларингизга ҳам эслатинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA


🫥 САҲАРЛИКНИНГ 6️⃣ ФАЗИЛАТИ

🟢 Саҳарлик – баракадир

🟢Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирганимда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарлик қилаётган эканлар. Шунда: “Албатта, саҳарлик баракадир”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

🟢Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилиш – баракадир, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилинг”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

🟢Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Барака жамоат ва саҳарликдадир”, дедилар (Имом Табароний ривояти)

🟢Ирбоз ибн Сария розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида мени саҳарликка чақириб, “Барака дастурхони сари шошилгин”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).

🌴 Набий алайҳиссалом саҳобалар билан бирга саҳарлик қилардилар

🟢Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бундай дейди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдим. Сўнгра у зот бомдод намозига турдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🌙 Саҳарлик – Ислом умматини аҳли китобдан ажратиб турувчи амаллардан бири

🟢Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик қилишдадир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

🤲Саҳарликда дуо қабул бўлувчи вақт бор

🟢Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганда: “Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам”, дейди», дедилар (Имом Муслим ривояти).

🤲Саҳарлик қилиш Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳматига ноил қилади

🟢Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилувчига Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳмати бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

🥜 Саҳарликда хурмо истеъмол қилинг

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло барчамизнинг тутаётган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин.


📝 Даврон НУРМУҲАММАД

#mutolaa #saharlik #ramazon #hadis

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    📿 Саҳар вақтида истиғфор айтувчилар

    ❗️ Рўзадор киши бажариши муҳим бўлган 9 амал

    🩸 Рўзанинг қон ҳужайраларига таъсири
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ

Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб, қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шундай ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَى نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидаада калимаатиҳи».

(Маъноси: “Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман”).




https://t.me/SAJDAGOH571_632

12 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.