26 январь учун Ҳақиқат Достони
Биз ибодат қилганимизда ўзгаришлар амалга ошади
Баъзи инсонлар ибодатни ақли заифлар ёки ночор ва умидсизлар учун паноҳ деб билишади. Аммо бу бутунлай нотўғри тушунча. Ибодатни ва ибодат қилиш сабабини тушунганингизда, биз ҳеч қачон кучсизлик ёки ноқулай аҳволдан келиб чиқиб ибодат қилмаслигимизни англайсиз, биз фақат умид билан ибодат қилмаслигимизни тушунасиз. Биз ўзгаришларни амалга ошириш учун ибодат қиламиз.
Худонинг Шоҳлигидаги ибодат умид доираларидан анча узоққа чиқади, гарчи умид буюк фазилатдир. Дарҳақиқат, ибодатнинг ўзи умиддан келиб чиқади. Аммо ибодат қилишни бошлаганингизда, сиз энди шунчаки умид билдирмайсиз, балки ўзгаришлар киритасиз. Худо бизни ўзимизни чекланган ва тузоққа тушиб қолган умидсиз вазиятда бўлишимизни хоҳламайди. Биз ибодат жойида Унинг номи билан ҳамма нарсани қила оламиз ва ҳамма нарсани ўзгартира оламиз. Каломни ўрганар экансиз, Худонинг халқи ҳар сафар ибодат қилганида, мўъжизалар содир бўлганини, бахтсизликлар гувоҳликка айланганини кўрасиз. Бугун ҳам худди шундай бўлади, ибодатларимиз самарали. Демак, гап нимада эканлиги муҳим эмас; Ибодат қилинг! Муқаддас Китобда айтилишича, солиҳнинг самарали қизғин ибодати жуда қимматлидир, у ўз ҳаракатларида катта куч ва динамикликни беради.
Худонинг Каломига биноан ибодат қилинг ва Масихда ўз ҳокимиятингиз ва ҳукмронлигингизни амалга оширинг. Исо исмини ишлатинг ва бу умидсиз бўлиб туюлган вазиятни ўзгартиринг. Ўзингиз, севган инсонингиз, миллатингиз, қалбларнинг нажоти ёки хушхабарнинг тарқалиши учун ибодат қилаяпсизми, Худо томонидан эшитилишга ҳақли эканлигингизни билиб, ишонч билан ибодат қилинг. У бизга ибодат қилишимизни айтди, чунки У жавоб беришни режалаштирган. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
Ибодатни ҳеч қачон охирги чора ёки бизда ақл ёки танлов йўқлиги учун қилинадиган нарса деб қараманг; асло! Йўқ! Биз ибодат қилганимизда, ҳаракат қиламиз. Бу бизнинг вазиятларга таъсир ўтказиш, Худонинг қудратини озод қилиш, ўзгаришлар киритиш ва ер юзида Худонинг иродасини ўрнатиш усулимиздир. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин!
🙏Ибодат
Азиз Ота, ибодатнинг имтиёзи ва кучи учун Сенга раҳмат айтаман. Менинг ибодатларим кучли бўлиб, ҳаётимга ва бошқаларнинг ҳаётига ўзгаришлар киритади, чунки мен ҳар қандай вазиятда руҳий ҳокимиятни қўллайман ва ҳаётимда, яқинларимнинг ҳаётида ва дунё халқларида Отамнинг иродасига таъсир қиламан. Исо номи билан. Омин.
📖Ўрганиш учун:
1 Юҳанно 5:14-15: "Биз абадий ҳаётга эга бўлганимиз учун Худонинг ҳузурида дадил бўламиз, чунки Худонинг иродасига кўра нимани сўрасак, У бизга қулоқ тутишини биламиз. Худо ибодатларимизга қулоқ тутар экан, демак, ибодатларимизга жавоб олганимизга тўлиқ ишонч ҳосил қиламиз."
Марк 11:24: "Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олдим, деб ишонинглар ва сизга берилади."
Филиппиликларга 4:6-7: "Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар. Аксинча, ҳар қандай шароитда ибодат ва илтижода бўлиб, ҳар бир муҳтожлигингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. Шунда Худо берадиган, инсон хаёлига сиғмайдиган тинчлик Исо Масиҳ орқали сизларнинг юракларингизни ва ўй–хаёлларингизни қўриқлайди."
https://t.me/Rhapsody_of_realities_Uzb

📖“Солиҳ одамнинг (юракдан, доимий) илтижоси кучли таъсирга эгадир ( ўз ишида динамик)!” (Ёқуб 5:16 кенгайтирилган таржима).