🇩🇪 Германиялик эксперт: Ўзбекистон ўзининг минтақавий етакчилигини мустаҳкамлаш жараёнида
Германиянинг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш федерал (BWA) ассоциацияси дипломатик маслаҳатчиси Урс Ункауф “Дунё” Ахборот Агентлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи юзасидан фикр билдирган.
🇺🇳Урс Ункауф ҳозирги пайтда Ўзбекистон ўзининг минтақавий етакчилигини мустаҳкамлаш жараёнида экани, Давлат раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи ҳам ушбу тенденцияни намоён этганини таъкидлаган.
– Президент ўз нутқида бир қатор муҳим ташқи сиёсий ташаббусларни илгари сурдики, бу Ўзбекистон истиқболда ҳам минтақада бунёдкор куч бўлишга интилаётганига ишоралар бермоқда, – дейди германиялик эксперт. Урс Ункауф, шунингдек, Президентимизнинг БМТ доирасида Ёшлар ҳуқуқлари халқаро конвенциясини қабул қилиш бўйича, Афғонлараро Доха музокараларининг навбатдаги раундига Ўзбекистоннинг мезмонлик қилиши бўйича ташаббусларига алоҳида урғу бериб, бу каби ташаббуслар, энг аввало, минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида беқиёс эканини қайд этди.
Бундан ташқари, германиялик эксперт Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича стратегияси доирасида ГФР ҳамда ЕИнинг Ўзбекистон билан ўзаро диалогни фаоллаштиришдан манфаатдор экани, шунингдек, иқтисодиётни либераллаштириш хорижий сармоядорларни жалб этиши билан бирга, Марказий Осиёдаги энг муҳим бозор сифатида Ўзбекистоннинг нуфузини янада ортишига хизмат қилишини эътироф этди.
✍️ Ушбу мақола тафсилотларини “Дунё” АА расмий сайтида ўқишингиз мумкин. Мақола матни рус тилида.
Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official