“Ўзбекистон жаҳон майдонида” мавзуидаги сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Aрипов қуйидаги фикрларни билдирди:
БМТнинг Глобал антитеррор стратегияси 2006 йилда қабул қилинганди ва БМТга аъзо барча Марказий Осиё давлатлари томонидан қўллаб-қувватланган эди. Ўзбекистон ҳам ушбу ташаббусни қизғин қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари, терроризмга, диний экстремизмга қарши кураш бўйича 14 тадан кўпроқ конвенция ва резолюцияларга қўшилди. Умуман, ушбу ҳужжатнинг пайдо бўлиши терроризм ўзи нима ва бу таҳдиднинг келгусида тарқалиб кетмаслигининг олдини олиш учун нималар қилиниши кераклиги ҳақидаги муайян глобал консенсуснинг пайдо бўлишига замин яратди.
Ушбу стратегия ўзичига тўртта йўналишни қамраб олади. Биринчи йўналиш
– терроризмни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларга қарши кураш. Энг аввало, бу социал-иқтисодий омил, камбағаллик, айниқса, ёшлар ўртасида ишсизлик муаммоси, паст даражадаги таълим, диний, этник тоқатсизлик, ечим топмаган сиёсий можаролар.
Шу ўринда, стратегия жаҳон ҳамжамиятини терроризмни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф қилиш учун бор имкониятларни сафарбар қилишга чақиради.
Иккинчи йўналиш – бевосита терроризмга қарши кураш. Терроризмни молиялаштириш ва қуллаб-қувватланишини олдини олиш. Шунингдек, террорчилик ҳаракатларини амалга оширишда айбдор бўлган ёки гумонланаётган шахсларни таъқиб қилишдир.
Учинчи йўналиш – БМТ аъзо давлатларининг терроризмга қарши курашдаги салоҳиятини ошришга қаратилгандир. Стратегия халқаро ҳамкорликни жадаллаштиришга, мамлакатлар ушбу таҳдидга қарши кураш бобида ўзаро тажриба алмашишларига чақиради. Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг салоҳиятини ошириш учун халқаро ташкилотларни зарур молиявий ва техник кўмак беришга чақиради.
Яна бир муҳим жиҳат – инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдир. Чунки стратегияда терроризмга қарши кураш мақсадлари ва инсон ҳуқуқлари ҳимояси ўзаро бир-бирига монеълик қилмайди. Аксинча, улар бир-бирини ўзаро тўлдиради.
Хўш, нега Маразий Осиё ҳақида сўз бормоқда? Гап шундаки, Марказий Осиё давлатлари ушбу глобал антитеррор стратегияни амалга ошириш бўйича минтақавий ёндашув ишлаб чиқишга келишиб олдилар. Бу, ўз навбатида, камдан-кам учрайдиган бир мисолдир. Минтақа давлатлари мазкур стратегияни ҳаётга татбиқ этишнинг асосий тамойиллари, асосий йўналишлари бўйича ўзаро келишувга эришишлари бу бошқа мамлакатларга, бошқа минтақаларга намуна ҳисобланади. Бу нимани англатади? Давлатимиз раҳбари бир неча бор таъкидлаганидек, хавфсизликни бўлиб бўлмайди. Хавфсизликка таҳдидларни бизники ва бошқаларники, – дея ажратиш ярамайди. Бу барчамиз учун умумий масъулиятдир, айниқса, Марказий Осиё учун. Сабаби терроризмга қарши курашдаги муваффақият Марказий Осиё давлатлари ўртасида мавжуд ҳамкорликнинг даражасига боғлиқ. Ҳатто БМТ Бош котиби Марказий Осиё учун терроризмга қарши кураш бўйича ҳаракатлар режаси айнан бошқа давлатлар, дунёнинг бошқа минтақалари ўзларида жорий қилиши керак бўлган намуна эканини кўп маротаба таъкидлаган.
Шу сабабли Президентимиз анжуман ўтказиш ва ушбу стратегиянинг 10 йил давомида ҳаётга татбиқ этилиши борасида муайян хулоса қилишни таклиф этди. Жумладан, нималарга эриша олганимиз, қайси жиҳатларда ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлиги, истиқболда қандай режалар қилишимиз зарурлигини белгилаб олишга даъват этди. Режамизга кўра, анжуманга мазкур масала билан минтақавий ва глобал даражада шуғулланувчи БМТ, ЕХҲТ, ШҲТ минтақавий антитеррор тузилмалари ва МДҲ минтақавий антитеррор марказининг етакчи мутахассислари таклиф қилинади.
Ўйлайманки, бу Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро хавфсизликни таъминлашдаги ҳиссасини намоён этадиган, бундай ўта муҳим глобал муаммони ечиш борасида бугун етакчи роль ўйнаётган Марказий Осиё давлатларининг масъулиятли вазифасини эътироф этадиган ноёб таклиф ҳисобланади. Энг муҳими, анжуман ушбу соҳада келгусидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун ўта кучли туртки бўлиб хизмат қилади.