Навоий вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг Ахборот хизматининг расмий ахбороти
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Навоий шаҳри Маҳмуд Таробий кўчаси, 108-110-сонли кўп қаватли уйларда истиқомат қилаётган бир гуруҳ фуқаролар томонидан иситиш тизими, канализация қувури ҳамда кўп қаватли уй ертўласи сув билан тўлганлиги билан боғлиқ муаммоларни ўзида акс эттирган турли хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат Навоий вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Н.Хўжаев ҳамда Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари Б.Қодиров ҳамда тегишли соҳа масъуллари иштирокида жойига бориб ўрганилди. Фуқаролар томонидан қилинган мурожаатни ҳал этиш чоралари кўрилди.
Хусусан, 108-110-сонли кўп қаватли уйлар ертўласида тўпланган оқова (канализация) суви мазкур кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи “Ёшлик зиё сервис” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати ходимлари томонидан махсус техник воситалар орқали чиқариб ташланди.
Шу ўринда, фуқароларга мазкур ҳолатнинг келиб чиқишига турли маиший чиқиндиларни ташланиши сабаб бўлганлиги тушунтирилиб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик тарғиб этилди.
Бундан ташқари, бинодаги иситиш тизими ҳолати ҳам яхшиланди.
Вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида “2019/2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг мониторингини олиб бориш” яъни “Вилоят штаби” ташкил этилган бўлиб,
(79) 223-26-22 рақамли диспетчерлик телефони туну-кун ишлаб келмоқда.
Юқорадиги ҳолатлар ҳамда куз-қиш мавсумига оид муаммоли ҳолатлар юзасидан (79) 223-26-22 рақамли “Диспетчерлик хизмати” телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Навоий вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасининг Ахборот хизмати