❗️ Самара вилоятидаги ҳолат тўғрисида Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси ва мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги маълумоти:
⚠️ Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари режалаштирилмаган ва келишилмаган тадбирларни ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида аввал огоҳлантирилганликларига қарамасдан Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали ватанга қайтиш истагида бўлган фуқароларимизнинг Россия-Қозоғистон чегараси яқинида Самара вилоятида тўпланиши давом этмоқда.
🚫 Шу муносабат билан такроран маълум қиламизки, 2020 йилнинг 18 ва 19 май кунлари Россия-Қозоғистон чегараси орқали ватандошларимизнинг Ўзбекистонга олиб кетилиши истисно тариқасида ва дипломатик ваколатхоналарнинг аввалдан шакллантирган рўйхати асносида Россия ва Қозоғистон томонлари билан келишилган ҳолда амалга оширилган эди. Қўшимча рўйхатлар тузилиши кўзда тутилмаган.
Огоҳлантиришларимизга қарамай, 280 тага яқин фуқароларимиз Россия-Қозоғистон чегараси олдида тўпланмоқдалар. Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги маълумотига кўра, Самара области Ҳукумати ушбу фуқароларни саноат объектларида иш, ётоқ жой ва озиқ-овқат билан таъминлашга тайёрлигини билдирган. Аммо тўпланган ватандошларимиздан фақат 25 таси ушбу таклифни қабул қилган бўлса, қолганлари ҳамон Болшая Черниговка тумани ҳудудида қолмоқдалар.
⏳ Ишга жойлашишни истамаган ва чегара яқинида қолаётган ватандошларимизни ўзларининг вақтинча/доимий яшаш жойларига қайтишларини ҳамда чартер рейсларини кутишларини сўраб қоламиз.
Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини, яшаш жойларида қолишларини ва карантин чораларига қатъий амал қилишларини сўраймиз.
Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official