❕ 2023/2024 йилларда ОТБ иштирокида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ДХШ асосида 13 та умумий ўрта таълим мактаби ташкил этилади
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган умумий ўрта таълим мактабларини қуриш, уларга юқори даражада техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш, ўқувчиларга сифатли таълим олиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида тегишли Президент қарори
(ПҚ–163-сон, 25.05.2023 й) қабул қилинди.
⏺Умумий ўрта таълим мактабларини давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиш лойиҳаси бўйича давлат шериги этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланади.
⏺Хусусий шерик Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ўтказиладиган халқаро тендер натижалари бўйича аниқланади ҳамда у билан умумий ўрта таълим мактабларини кейинчалик тасарруф этиш ҳуқуқисиз қуриш, жиҳозлаш ва эксплуатация қилиш юзасидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилади;
⏺ОТБ томонидан Лойиҳа иштирокчиларига техник хизмат кўрсатиш ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун қайтариб бериш шарти билан 1,1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилади;
⏺Ажратилган маблағларнинг 150 минг АҚШ доллари — давлат шериги томонидан Давлат бюджети ҳисобидан, 950 минг АҚШ доллари — хусусий шериклар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ОТБга қайтариб берилади.
✔️Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк