Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади
“Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларни жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (16-сон, 14.01.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.
Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади.
🏢 Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида экспертларни сертификатлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
📋 Қарор билан Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
🔰 Регламентга кўра, тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш қуйидаги босқичлардан иборат:
➖ ўзини ўзи баҳолаш ва баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритиш;
➖ жойнинг ўзида ташқи комплекс баҳолаш;
➖ инспекция назорати.
🔰 Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари аккредитацияловчи органга қуйидагилар орқали ариза тақдим этади:
➖ Давлат хизматлари марказлари;
➖ Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП).
💰 Аризага БҲМнинг 2 баравари (446 минг сўм) миқдорида тўлов тўланганлиги ҳақидаги квитанция илова қилинади.
🔰 Аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда тиббиёт ташкилотига аккредитация стандартларига мувофиқлиги даражасига қараб қуйидаги тоифалар берилиши мумкин:
➖ иккинчи аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 75 фоиз бўлганда;
➖ биринчи аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 85 фоиз бўлганда;
➖ олий аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 95 фоиз бўлганда.
🖥 Шунингдек, қарорга кўра 2022 йил 1 январга қадар тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизими ишлаб чиқилади.
РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official