Сабр, ишонч, ҳаракат ва натижа
"Кальмар ўйини" сериалининг 2-фаслини кўриб тугатдим. Бир маълумотга кўзим тушди.
Муаллиф Хван Дон Хёк сериал сценарийси устида 10 йилдан ортиқ(2008 йилдан) ишлаган экан. Кўплаб продюсерлардан рад жавобларини олган. Улар сюжетни жуда шафқатсиз ва тижорий жиҳатдан фойдали эмас, деб ҳисоблаган. Аммо 2019 йилда Netflix хорижий тиллардаги контентни кенгайтириш стратегияси доирасида лойиҳага қизиқиш билдириб, сериални ишлаб чиқаришга киришган.
2021 йил 17 сентябрда "Кальмар ўйини" чиққач, у тезда Netflix тарихидаги энг кўп томоша қилинган дастурга айланди. Илк 28 кун ичида сериални 142 миллиондан ортиқ томошабин кўрган. Хван Дон Хёк сериални амалга ошириш учун 12 йил меҳнат қилинганини, аммо унинг энг машҳур бўлиши учун бор-йўғи 12 кун етарли бўлганини таъкидлади.
"Кальмар ўйини" ўз лойиҳасига бўлган сабр-тоқат ва ишонч қандай қилиб 900 миллион долларлик муваффақиятга олиб келишини кўрсатувчи ёрқин мисол бўлди.
👉@RakursUz