Шавкат Мирзиёев Янги йил арафасида Санкт-Петербургга бориши кутилмоқда. Буёқда эса Саудия подшоҳи уни Ар-Риёдга таклиф қилди
Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ўз ишонч ёрлиқларини топширди. Ар-Риёддаги «Ал-Ямама» саройидаги тантанали маросимдан сўнг, подшоҳ билан суҳбат бўлиб ўтган.
Подшоҳ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ўзининг чуқур эҳтиромини етказиб қўйишни сўраб, Ўзбекистон давлат раҳбарини ўзига қулай бўлган вақтда Саудия Арабистонига расмий ташриф билан келишга таклиф этган.
Маълумот учун, Шавкат Мирзиёев бир марта Саудия Арабистонига борган. Лекин бу Ўзбекистон Президентининг алоҳида ташрифи эмас, балки Араб-Америка форуми доирасидаги бир ишчи сафар эди. Маълумот учун, Шавкат Мирзиёевни ҳозирда Берлин, Брюссель, Берн, Оттава, Рим, Прага ва Тель-Авивда кутишмоқда.
26 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Россия элчиси Владимир Тюрденевни қабул қилган. «Учрашувда Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ иштирокчи давлатлари раҳбарлари норасмий учрашувининг долзарб масалалари муҳокама қилинди», — дейилади ТИВ ахборотида.
Санкт-Петербургдаги норасмий учрашув қачон бўлиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Маълумот учун, 2017 йил 26 декабрь куни Москвада МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий учрашуви бўлиб ўтган, унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган эди.
©Daryo
@iqtisod_va_siyosat