Ассалому алайкум ва рахматуллох ҳурматли обуначилар! Сизлар билан биргаликда қилинаётган ҳатми қуръонни эндиликда "ҲАР ҲАФТАДА ҲАТМИ ҚУРЪОН" лойиҳаси остида давом эттирамиз.
Бу лойиҳага кўра сиз азизлар мустақил равишда ёки оила аъзоларингиз билан биргаликда ҳар ҳафтада бир маротаба тўлиқ ҳатми қуръон қилишингиз керак бўлади.Яъни ҳар ҳафтанинг душанба кунида тўлиқ ҳатми қуръон қилмоқчи бўлганлар админга (
@al_quranul_kariym) мурожаат қилиб: мен кейинги душанбагача ҳатми қуръон қиламан деб айтиб қўйиши керак бўлади.
Анъанага мувофиқ ҳатми қуръонларни дуосини катта устозларимиз қилиб берадилар!