Qaraqalpaqstan Respublikası Ba'sekilikti rawajlandırıw ha'm tutınıwshılar huqıqların qorg'aw komiteti


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Monopoliyaǵa qarsı tártipke salıw, básekilikti hám tutınıwshılardıń huqıqların qorǵawshı organ
🏢 230100, Nókis qalası, A.Temur kóshesi, 112A
📞 (+998) 61 222 30 11
✉️ kr@antimon.gov.uz
Telegram kanal - @Qrmonopoliya

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Raqobat qo‘mitasi dan repost
#Кун_рақами

🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2024-йилда истеьмолчилардан жами 1 093 та мурожаатлар келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 1,5 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
#Live

📎 Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг қонуний манфаатларини, истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва олди-сотди шартномасига мувофиқ сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда товарларни истеъмолчига топширмаслиги каби ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

☑️ Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

_______

📎 Принятие законопроекта послужит защите законных интересов потребителей и предотвращению случаев, когда продавец не выполняет условия договора купли-продажи, в частности, в части ненадлежащей или несвоевременной поставки товаров.

☑️ Законопроект принят депутатами в первом чтении.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
#Live

🔹 Ушбу қонун лойиҳаси билан сотувчи истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатларда товарни топширмаган тақдирда, мажбуриятни бажарилмаган қисмига пеня тўлаши назарда тутилмоқда.

🔹 Бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товар баҳосининг 100 фоизидан ошиб кетмаслиги, пеняни тўлаш шартнома мажбуриятларини бузган тарафни товарларни етказиб бериш муддатларини кечиктириб юбориш, тўлиқ етказиб бермаслик оқибатида етказилган зарарни қоплашдан озод этмаслиги белгиланмоқда.

🔹 Шу билан бирга, сотувчи товарларни истеъмолчига топширишнинг кечикиши истеъмолчининг айби билан содир бўлганлигини исботласа, пеня тўлашдан озод этилиши кўзда тутилмоқда.
_______________________

🔹 Данным законопроектом предусмотрено, что продавец в случае непредоставления товара потребителю в сроки, указанные в договоре, уплачивает пеню за неисполненную часть обязательства.

🔹 При этом общая сумма пени не может превышать 100 процентов от цены недоставленного товара, выплата пени не освобождает нарушившую договорные обязательства сторону от возмещения убытков, причиненных просрочкой сроков поставки товара либо недопоставки товара.

🔹 При этом, если продавец докажет, что задержка передачи товаров потребителю произошла по вине самого потребителя, он освобождается от уплаты пени.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
#Live

🔰 Мажлисда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.
_______________________

🔰 На заседании в первом чтении рассматривается проект закона «О внесении дополнения в Закон Республики Узбекистан «О защите прав потребителей».

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
🔝 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаевнинг «Янги Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки қандай қисқартирилмоқда» мавзусидаги мақоласи халқаро оммавий ахборот воситаларида чоп этилди.

Мазкур мақола Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларга бағишланган бўлиб, иқтисодий ўзгаришлар доирасида инфратузилма секторларида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ этиш, монополияларнинг қисқариши ва бозор механизмларининг ривожланиши ҳақида кенг маълумот беради.

Ҳаволалар:
🔘Infozakon (рус тилида)
🔘CentralAsia.news (рус тилида)
🔘CentralAsia.news (инглиз тилида)
🔘Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси (рус тилида)
🔘Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси (инглиз тилида)

_______

🔝 Статья председателя Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей Халилилло Турахужаева на тему «Как Новый Узбекистан снижает государственное участие в экономике» опубликована в международных средствах массовой информации.

✅ Эта статья посвящена экономическим реформам, проводимым в Новом Узбекистане. В ней подробно рассказывается о реформировании системы государственного управления в инфраструктурных секторах, сокращении монополий и развитии рыночных механизмов, которые являются важной частью данных преобразований.

Ссылки:
🔘Infozakon (на русском)
🔘CentralAsia.news (на русском)
🔘Генеральное консульство Республики Узбекистан в городе Екатеринбурге (на русском)
🔘CentralAsia.news (на английском)
🔘Посольство Республики Узбекистан в Малайзии (на английском)

_______

🔝 An article by Khalilillo Turakhujaev, Chairman of the Competition Promotion and Consumer Protection Committee, titled "How New Uzbekistan is Reducing State Involvement in the Economy" has been published in international media.

✅ The article delves into the economic reforms being implemented in New Uzbekistan, shedding light on efforts to reforming the public administration system in infrastructure sectors., curtail monopolies, and promoting market-driven mechanisms. These initiatives are pivotal to the country's ongoing transformation and its commitment to fostering a dynamic, competitive economy.

Links:
🔘CentralAsia.news (English)
🔘The Embassy of the Republic of Uzbekistan in Malaysia (English)
🔘Infozakon (Russian)
🔘CentralAsia.news (Russian)
🔘The Consulate General of the Republic of Uzbekistan in Yekaterinburg (Russian)

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
#Кун_рақами

🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2024-йилда истеьмолчилардан жами 1 264 та мурожаатлар келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 3 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “COSCOM” МЧЖга (Ucell) НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

🌀 Рақобат қўмитаси томонидан доимий равишда реклама қонунчилига риоя қилиш юзасидан мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

🖥 Олиб борилган мониторингларда “COSCOM” МЧЖ томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолатлари аниқланди.

✈️ Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “COSCOM” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинди.

⚠️ Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Маълумот ўрнида. Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

___________________

НАЛОЖЕН ФИНАНСОВЫЙ ШТРАФ НА ООО “COSCOM” (Ucell) ЗА НАРУШЕНИЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА О РЕКЛАМЕ

🌀 Комитет по конкуренции регулярно проводит мониторинг соблюдения законодательства о рекламе.

🖥 В ходе мониторинга было выявлено, что в рекламных материалах, размещенных ООО “COSCOM” в средствах массовой информации, содержатся завышенные или вводящие в заблуждение формулировки.

✈️В связи с этим Специальная комиссия Комитета возбудила дело в отношении ООО “COSCOM” за нарушение требований Закона «О рекламе» и приняла решение о наложении финансового штрафа.

⚠️ Также было выдано предписание устранить выявленные нарушения и предотвратить их повторение в будущем.

Для справки: Сторона, не согласная с данным решением Специальной комиссии, имеет право обжаловать его в Апелляционном совете Комитета или в суде.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
ИҚТИСОДИЙ КОНЦЕНТРАЦИЯ БИТИМИГА РОЗИЛИК БЕРИЛДИ

🏬 Рақобат қўмитаси томонидан Бирлашган Араб Амирликларининг “Ittihad Investment Central Asia Holding Ltd” компаниясининг “Chorsu Real-Estate Development” МЧЖ ХКнинг 100 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.

“Ittihad Investment Central Asia Holding Ltd” компанияси махсус мақсадли холдинг фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот;

“Chorsu Real-Estate Development” МЧЖ ХК турар-жой биноларини қурилиши билан шуғулланувчи ташкилот ҳисобланади.


✈️ Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар бозорда рақобатга таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ва битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(📆 13-18 январь кунлари)

🗓 13-18 январь

⭕️ 2024 йил якунлари мурожаат ва натижалар таҳлили ҳудудлар кесимида:

Қорақалпоғистон Республикаси;
Наманган;
Фарғона;
Қашқадарё.
_______

🗓 13 январь

2024 йилда олиб борилган реклама мониторинги натижалари;

Ҳуқуқий саводхонлик: Истеъмолчи ҳуқуқи қонун ҳимоясида!
_______

🗓 14 январь

Умра тадбирини ташкил этишга оид реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан тегишли чоралар кўрилди;
_______

🗓 15 январь

Сифат назорати: Кетчуп махсулотлари сифати талабга жавоб берадими?

Ҳуқуқий саводхонлик: Интернетда маҳсулот ёки ҳизмат сотиб олишдан олдин нималарга эътибор бериш лозим?
_______

🗓 16 январь

Иқтисодий концентрация бўйича кўриб чиқилган ишлар;

Ҳуқуқий Саводхонлик: Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузган тақдирда қандай чоралар кўрилади?
_______

🗓 17 январь

“Тижорат банкларининг марказий аппарати ходимлари учун” навбатдаги ўқув курслари бўлиб ўтди;

Бошланғич нархи 4.5 млрд сўмадан ортиқ бўлган танлов савдолари юзасидан расмий муносабат;

“Умра” хизматлари кўрсатиш рекламасида қонун бузилиш холати юзасидан расмий муносабат;

Рақобат қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда ўқув семинари ўтказилди;
_______

🗓 18 январь

Қўмита раҳбарияти бошчилигида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши ўтказилди;

Йиғилишда фаолиятининг асосий стратегик йўналишларига тўхталиб ўтилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
Шунингдек, йиғилиш давомида Раис ўринбосари Ф.Карабаев фаолиятининг асосий стратегик йўналишлари нимадан иборат бўлиши кераклигига тўхталиб ўтди.

Жумладан,

- товар ва молия бозорларини таҳлиллари сифатини ошириш, янги тадбиркорлик субъектларини бозорга эркин киришга тўсиқлар, шу жумладан қонун ҳужжатларида ёки маҳаллий ҳокимият органлари ва вазирлик ва идораларнинг қарорларида акс этган тадбиркорликни қийинлаштирувчи омиллар, давлат иштирокини қисқартириш ва рақобат муҳитини яхшилаш бўйича аниқ амалий таклифлар ишлаб чиқиш;

- картелларни аниқлаш ва бартараф қилиш бўйича янгича иш услублари ва ёндашувларни жорий этиш;

- рақобат қонунчилигига янги ҳуқуқий институт
"устун музокара кучи" ни эътироф этиш ва уни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ қонунга зид ҳаракатлар билан курашишни тизимини кучайтириш;

- товар ёки молия бозорига рақобатчининг киришига тўсқинлик қилишга ёки уни бозордан четлаштиришга олиб келувчи инсофсиз рақобат ҳаракатларни, шу жумладан демпинг нархларни қўллаш каби ҳаракатлар билан кескин курашиш;

- юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларнинг биржа савдоларида манипуляция ҳолатларини аниқлаш механизмлари такомиллаштириш, шу жумладан рақамлаштирилган мониторинг тизими жорий этиш;

- давлат харидлари доирасида Ягона етказиб берувчилар реестрига киритилган субъектларнинг товар ва хизматлар бозорида рақобатга таъсири баҳоланади;

- чакана савдо тармоқлари ва ягона операторлар мавқеига эга хўжалик юритувчи субъектлар томонидан камситмаслик қоидалари, рақамли платформаларнинг иқтисодий концентрациясига боғлиқ битимлари учун алоҳида талаблар ишлаб чиқилади;

- қонунчиликда белгиланган 21 турдаги рақамли платформаларни реестрини тўлиқ шакллантириб устун мавқега эга компаниялар билан монополияга қарши комплаенс тизимни жорий этиш амалга оширилади;

- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро тажрибани ўрганиш асосида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стратегияси ишлаб чиқилади;

- Қўмита фаолиятини рақамлаштириш ва унинг "Fair Tech" платформасини жадал суратларда такомиллаштирини давом эттирамиз.


Юқоридаги каби асосий йўналишларни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланади ва тадбирлар ижроси бўйича ҳар бир раҳбарнинг KPI кўрсаткичи белгиланади.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
Жорий йилнинг 17 январь куни Қўмита раҳбарияти бошчилигида 2024 йил якунлари ва жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар юзасидан кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар танқидий руҳда кўриб чиқилди.

Унда Қўмита марказий аппарати, тизим ташкилотлари ҳамда 14 та ҳудудий орган раҳбар ва ўринбосарлари иштирок этди.

Раис ўринбосари А.Қаюмов ўтган вақт давомида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил маълумот бериб ўтди.

Йиғилиш давомида Қўмита раиси Андижон, Бухоро, Самарқанд ҳудудий орган раҳбарларини норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобатга таъсири бахолаш юзасидан амалга оширилган ишлар умуман қониқарсизлигини танқид қилди ва улар устидан қатъий назоратни кучайтириш юзасидан топшириқлар берди.

Шунингдек, давлат харидлари йўналишида камчиликларга йўл қўйган Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилояти танқид қилинди ҳамда Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё Жиззах, Бухоро вилоятларида ҳам бу йўналишда бир қатор камчиликларга йўл қўйилгани таъкидланди.

Инсофсиз рақобат амалиётлари йўналишида Бухоро, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида ҳам камчиликларга йўл қўйилгани таъкидланди. Шунингдек, ушбу йўналишда камчиликларга йўл қўйганлиги юзасидан Қорақалпоғистон республикаси, Навоий, Қашқадарё, Андижон, Бухоро вилоятлари ҳудудий органлари огоҳлантирилди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент, Сурхондарё, Хоразм ва Жиззах вилоятлари камчиликларга йўл қўйганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари тизимнинг кадрлар сифати билан ишлашдаги амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб берилди. Ҳамда, бошқа йўналишдаги камчиликларга ҳам тўхталиб, йил якунигача қатъий иш режимида ишлаш юзасидан тизимнинг барча даражасидаги ходимларнинг масъуллиги белгиланди.

Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев ўз нутқининг сўнгида
"Барчамизнинг асосий вазифаларимиздан бири бу халқимиз, давлатимиз раҳбарининг тизимга бераётган эътибор ва ишончини оқлаш учун функционал,
аниқ
белгиланган ишларни ташкил этиш кераклиги ва бу йўналишда камчиликларга йўл қўйиб, сусткашликка йўл қўйганлар кечирилмайди"

деб алоҳида таъкидлаб ўтди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
👥 Жорий йилнинг 16 -17 январ кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги “Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази” ДУК томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 31-августдаги “Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 428-сонли қарорининг мақсад ва вазифалари мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

✈️ Мазкур ўқув семинарини Раис ўринбосари А.Қаюмов кириш сўзи билан очиб бериб: Республикамиз миқёсида ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштирилиши устидан назорат қилиш, ноқонуний қурилмаларни аниқлаш ва уларни тартибга солиш бўйича бир қатор тизимли ишлар амалга оширилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, Қўмита ташқи рекламани жойлаштириш соҳасини тизимли тартибга солиш, мазкур йўналишда қатъий назорат ўрнатиш ҳамда соҳага оид муносабатларни рақамлаштириш мақсадида бир қатор чора тадбирларга ва ушбу сохадаги тизимли муаммоларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.


🔝 Бундан ташқари, тадбир давомида ташқи реклама соҳасини тартибга солиш борасида иштирок этаётган вакиллар ўзларини қизиқтирган саволларга экспертлар томонидан батафсил жавоблар олишди ва тизимдаги мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилиниб ушбу йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ва дастурий чора тадбирлар белгилаб олинди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🔵 Ижтимоий тармоқлар орқали туроператор томонидан (Mango travel) вояга етмаган шахслар иштирокидан фойдаланган ҳолда “Умра” хизматлари рекламаси жойлаштирилган ва бу ҳолат кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

✈️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаатлар бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

📄 Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 октябрдаги 668-сонли қарори билан тасдиқланган “Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низомида фаолиятини лицензиялаш бўйича талаблар белгиланган бўлиб, унга кўра вояга етмаган фуқароларга хизмат кўрсатмаслик белгиланган.

✈️ Шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасида ҳам вояга етмаганларнинг рекламада иштирокидан фойдаланишдаги тақиқланган ҳолатлар ва бунинг жавобгарлик шартлари белгиланган.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси томонидан ушбу ҳолат юзасидан
амалда белгиланган тартибда ўрганиш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

✔️ Ишни кўриб чиқиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

🔝 Ижтимоий тармоқлар орқали Қарши муҳандислик - иқтисодиёт институти томонидан ўтказилган бошланғич нархи 4 млрд 559 млн сўмлик 5 та танлов савдоларида бир иштирокчи қайта-қайта ғолиб бўлганлиги юзасидан танқидий мурожаатлар қолдирилган.

🤔 Ушбу ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунига асосан дастлабки таҳлилий ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

✔️ Иш белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
#Кун_рақами

🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеьмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2024-йилда истеьмолчилардан жами 2 054 та мурожаатлар келиб тушган.

➡️ Мазкур мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчилар фойдасига 14,9 млрд сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.