Бухоро вилоят прокуратураси dan repost
“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ижросини тўла таъминлаш борасида ҳудудларда қизғин иш олиб борилмоқда.
Қоракўл.
Туман 2-сектор ҳудудидаги 54 та фермер хўжаликларининг 1433 гектар майдонида экилган ғаллани нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.
Вилоят прокурорининг ўринбосари Р.С.Зайниев ҳудуддаги фермер хўжаликлари далаларида ғаллани ўриб-йиғиб олиш ва ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экинларни экиш ишларининг боришини кўздан кечирди.
“Дўрман” МФЙ ҳудудидаги "Ахмад Олим пахтакор" фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган майдонлари 18 нафар фуқароларларга тариқ етиштириш учун 0,25 сотихдан ажратиб берилди. Ҳозирда ғалладан бўшаган майдонларни сомондан тозалаш ва шудгорлаш ишлари ҳам назоратга олинган бўлиб, такрорий экин экиш учун ер майдонлари тайёрланмоқда.