Muhammad Qodir


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Саҳифада бирор нуқсон, камчилик сезган лаҳзангизда, биз ҳам сиз каби хатокор банда эканлигимизни ёдингизга келтиришингизни сўраб қоламиз.
Сўровлар учун: @muazz1n

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


СССР пайтларида намоздан тўсган, рўзаларни ароқ билан очирган қўллар, қандай хорлик кўрганини, ит азобини тортиб, қуриб битганини боболаримиздан эшитганмиз.

Ўзи насиб қилиб, яшаб турсак, соқол ва рўмолга узатилган қўлларни ҳам қандай қуриб битганини биз невараларимизга айтиб берамиз.

Қарғаётганим йўқ, суюклигимиз алайҳиссалом бизга бундай ўргатмаганлар. Айтаётганим, тарих қанчадан қанча Абу Лаҳабларнинг ҳалокатига шоҳид бўлганидан хулосадир.

https://t.me/QodirMuhammad


Халқининг дардига малҳам изламаётган депутатнинг олаётган ойлиги ҳаромдир! Менинг Олий Мажлисда вакилимсан, деб овоз берганлар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилмаса, у хоиндир!

Шарафи билан депутатлик қилаётганларга саломлар бўлсин.

(с) Муҳаммад Одил Ҳамид

https://t.me/QodirMuhammad


Соддачилик қурсин, бу нима дейишибди. Ҳозир IT ривожланган пайт бўлса. Google'га юборсангиз ҳам "бу форточка" деб чиқариб беради-ку.

https://t.me/QodirMuhammad


Устозимиз Мубашшир Аҳмад домланинг Ўзбекистонда туғилганликлари биз учун неъмат десам ишонаверинг. Аҳолимизнинг нафақат диний, балки, сиёсий онгини оширишда ҳам пешқадамлик қилмоқдалар.

Аллоҳ у кишининг қилаётган эзгу ишларига мададкор бўлсин!

https://t.me/QodirMuhammad


Албатта бу ўзгаришлар, ҳали ўзини эсини тўла таниб улгурмаган болаларнинг турли радикал оқимлар, диний экстремизм, сепаратизм ва бошқа изм-пизмларга аралашиб қолмаслиги йўлидаги саъйи ҳаракатлар ҳисобланади.

https://t.me/QodirMuhammad


Гапнинг қисқаси: иқтибос.

"Яъни, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан бола қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилинса, БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3,4 миллион сўмдан 5,1 миллион сўмгача) жаримага тортилади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача (5,1 миллион сўмдан 8,5 миллион сўмгача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини тайинлаш белгиланмоқда.

Шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар ёхуд махсус диний маълумоти бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълим бераётган шахслар ихтиёрига диний таълим олиши учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилмоқда."

Иқтибос тугади.


Бир ҳафта олдинги эскиликлар экан.

https://t.me/QodirMuhammad


Олиб борилаётган кенг кўламли ислохотлар натижаси ўлароқ, юртимизнинг айрим ҳудудларида ўзбошимчалик билан, ноқонуний равишда яширин ҳужраларни ташкил этиб, ёш болаларга диний сабоқ бериб келаётган шахслар, тергов тезкор гуруҳи ходимлари томонидан аниқланиб, бундай шахсларга нисбатан қонун доирасида тегишли жазо тайинланмоқда.

https://t.me/QodirMuhammad


Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй. Албатта, сени ёмон кўриб айбловчининг ўзининг орқаси кесик.

Кавсар сураси, 1-3 оятлар.

https://t.me/QodirMuhammad


Тақоббалаллоҳу миннаа ва минкум!

https://t.me/QodirMuhammad


Шайх Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ бир йигитни мазҳаббошилардан бири ҳақида танқидий, беодобона сўзларни гапираётганини эшитиб ажабланиб қарадилар. Йигит: "Нима қилибди. Улар ҳам одам, биз ҳам одам?!",-деди.

Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ унга: "Мен сени ҳатто кундалик газеталарни тўғри ўқишингга ишонмайман. "Биз ҳам одам" дейишингга йўл бўлсин! Эй болам! Ислом одоби Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг "Катталаримизни ҳурмат қилмаган, кичикларимизга шафқат қилмаган ва олимларимизни қадрини билмаганлар биздан эмас",-деган сўзларидадир.

https://t.me/QodirMuhammad


Биринчи соҳибининг ифори абадий ўрнашган эски уйлар бўлади. Худди шу уйларга ўхшаган қалблар ҳам бор.

Айман Ёғий

https://t.me/QodirMuhammad


Хафа бўлманглар, яхши томонини ҳам кўра олиш керак одам дегани. Камида 20 та қимматбаҳо машина "black xalq"нинг ёнига қолди.

https://t.me/QodirMuhammad


Оломон қурғоқчилик сабабли Аллоҳдан ёмғир сўраб дуо қилиш учун тўпландилар. Аммо фақат бир кичик болакайгина соябон билан келди.

https://t.me/QodirMuhammad


Мен билан энг кўп содир бўладиган, энг қўп йўл қўйган ва қўяётган хатом - эрта баҳо бериш, тез хулоса чиқариш, шошқалоқлик бўлиб қолмоқда.

Баъзи нарсаларга нисбатан шундай жараён бўлиб турибди. Энг қимматга тушадигани ва бунинг учун қиммат бадал тўлаш керак бўлгани - одамларга нисбатан эрта баҳо беришдир. Нега шундай?

Бунинг жавобини Қуръони Каримдан қидириб кўрсак, бу сифат, яъни шошқалоқлик бизнинг фитратимизда борлигини, бу бизга пайғамбарлардан мерос эканлигини тушунамиз.

Аллоҳ таоло Ўз каломида айтади: "Инсон шошқалоқ ўлароқ яратилгандир." Анбиё сураси, 37-оят.

Довуд алайҳиссалом ибодат қилаётган пайтларида икки киши девор ошиб, изнсиз, тортишиб, одил ҳукм сўраб келдилар. Довуд алайҳиссалом улардан бирининг гапини эшитди, даъво аниқ ва тиниқ эди. "Дарҳақиқат, сенинг совлиғингни сўраб, ўз совлиқларига (қўшиш) билан сенга зулм қилибди" (Сод сураси, 24-оят) деб унинг фойдасига ҳукм чиқардилар. Ҳолбуки, адолат юзасидан аввал иккинчи томонни ҳам эшитиб кейин ҳукм чиқаришлари керак эди, аммо, аксинча, шошқалоқлик қилдилар.

Айнан шу оятнинг давомида Аллоҳ таоло айтади: "Ва Довуд Биз уни синаганимизни билди-да, тезда Роббига истиғфор айтиб, саждага йиқилди ва тавба қилди."

Қуръони Каримдаги Юнус алайҳиссалом қиссасини эслайлик. У киши ўз қавмини қанча даъват қилсалар ҳам натижа бўлмагач ўз қавмини ташлаб чиқиб кетдилар. Уламоларимизнинг айтишларича, у киши бошқа пайғамбарларга ўхшаб Аллоҳнинг амрини кутишлари керак эди, аммо бундай қилмадилар, ғазабланиб, қавмларига зарда қилиб юртларидан чиқиб кетдилар.

Бу ҳақида Аллоҳ таоло айтади: "Зуннунни эсла. Ўшанда у ғазабланган ҳолда чиқиб кетган эди. Бас, у Бизни ўзига (ер юзини) тор этмас, деб гумон қилди. Зулматларда туриб: «Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сен поксан, албатта, мен золимлардан бўлдим», деб нидо қилди." Анбиё сураси, 87-оят.

Бундай қиссалар саҳобалар, тобеинлар, салафи солиҳлар ҳаётида ҳам учрайди. Табиатимиз шундай эканку деб, бирор шахс ҳақида, ёки, воқеа-ҳодиса бўлсин, тез хулоса чиқариб, шошқалоқлик қилиш бизни албатта тавба қиладиган ишга етаклашини билиб оламиз. Баъзиларимизнинг постни шу еригача сабр билан ўқий олмаганимиз ҳам айни шошқалоқликнинг ўзидир. Юқорида айтганимдек, бундай ишлардан ҳаётимда кўп панд еганим учун аввало булар ўзим учун эслатмадир. Бунча қилган хатомдан кейин ҳам енгил қарасам, буларнинг бадалини маълум миқдорда яна бир бор: вақт, пул, куч-қувват, яқин кишилар, эркаклик лафзини йўқотганим ҳисобига тўлашимга тўғри келади.

https://t.me/QodirMuhammad


Аллоҳ таоло Тоҳа сурасининг 116-оятида марҳамат қилади:

«Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» дедик. Бас, сажда қилдилар, фақат иблисгина бош тортди».

Маълумотларга кўра ушбу қисса Қуръони Каримда етти маротаба зикр қилинган экан. Оятга қараб иблиснинг нега бош тортганини билсак бўлади.

Оятлардаги қиссаларда фаришталарга, Аллоҳ таоло томонидан Одам алайҳиссаломга Ўз руҳини пуфлаганидан кейин сажда қилиш амр бўлди, ундан аввал, яъни, одам жонсиз ҳолатдалигида эмас.

Фаришталар Одамни нимадан яратилганига эмас, балки Уни ичидаги Руҳни ва бунга Аллоҳ таоло амр қилганини эътиборга олишди ва сажда қилишди. Иблис бўлса: «Мен ундан яхшиман. Мени оловдан яратгансан. Уни лойдан яратгансан» деди. Сод сураси, 76-оят.

Кибр ва ҳасад ҳалокатга етаклаши билан бирга, яна бир хулоса қиладиган жойи шуки, фаришталар Аллоҳнинг амрига ва Одамнинг ботинидаги РУҲга қарадилар ва сажда қилдилар. Иблис алайҳи лаъна эса Одамнинг зоҳирига (ЛОЙ) қаради ва Аллоҳ таолога осий бўлди.

Бизнинг ҳам айни замонамиздаги одамларнинг зоҳирий кўриниши, насл-насаби, мансаби, уй-жойи, кийиб турган кийими, ҳайдаб турган машинаси, ўтиб кетган аждоди, эгаллаб турган курсисига қараб ўзимизни тутишимиз, бизни ҳалокатга олиб бормаслигига ким кафолат бера олади? Нега айнан бир қисса Қуръони Каримда етти маротаба такрорланди экан? Қизиқ!

Батаҳқиқ, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бор эди. Бу (Қуръон) тўқима гап эмас, лекин ўзидан олдин келганнинг тасдиғи ва барча нарсанинг тафсилоти, ҳидоят ҳамда иймон келтирганлар учун раҳматдир. Юсуф сураси, 111-оят.

https://t.me/QodirMuhammad


Сизларнинг биз билан ўтиришингиз омонатдир. Сиз хиёнатни фақат динор ва дирҳамда бўлади деб ўйлайсиз. Ундай эмас. Хиёнатнинг энг ёмони биз билан ўтириб бизнинг ишончимизга киргандан сўнг ташқарига чиқиб чақимчилик қилишдир.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ, "Иҳёу улумид дин"дан.

https://t.me/QodirMuhammad


Қуръони Каримда "дунё" сўзи 115 марта зикр қилинган экан, лекин, бирор марта ҳам мақталмаган. Шу охиратдан яхши бўлмаган “дунё” учун талашиб, тортишиб юрибмиз…

"Балки, сизлар бу дунё ҳаётини устун қўясизлар. Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир."

Аълаа сураси, 16-17-оятлар.

https://t.me/QodirMuhammad


Яҳё алайҳиссалом сўйилдилар, Закарийё алайҳиссалом арраландилар, Исо алайҳиссалом самога кўтарилдилар. Аллоҳ уларга инсонларнинг танлангани бўлсаларда дунёда нусрат бермади.

Демак банданинг савоби бурчини ва гарданига юкланган вазифани адо қилишидадир, мақсадга етишида эмас!

https://t.me/QodirMuhammad


Инсон Роббисини ҳақиқий маънода таниса, Унинг буйруқларини оғишмай адо этса, Унга юзланса, у киши энди Роббисига яқин бўлиш бахтини ҳис этади, дунё кўзига арзимас бўлиб кўринади, у мол-дунё ва бойликлар қалбидан қўлига кўчиб ўтади.

https://t.me/QodirMuhammad

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

3 035

obunachilar
Kanal statistikasi