Келгуси йил 5 та фандан тест топшириш қандай бўлади?Давлат тест маркази келгуси йилги кириш имтиҳонларида 5 та фандан тест топширишга оид лойиҳани муҳокама учун
эълон қилди.
Унга кўра, тартиб қуйидагича бўлиши режалаштирилмоқда:
Mажбурий фанлар:Она тили - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Mатематика - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан;
Ўзбекистон тарихи - 15 та савол, ҳар бири учун 2.1 баллдан.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл –
94.5 балл.Tаълим йўналишига мос фанлар:1-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан;
2-фан - 30 та савол, ҳар бири учун 3.1 баллдан.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл –
186 балл.Mажбурий фанлар бўйича абитуриентларга бериладиган саволлар
биринчи мураккаблик даражасидаги саволлар бўлиб (яъни энг осон саволлар), уларга жавоб учун - она тили ва Ўзбекистон тарихи фанларидан
1 дақиқагача, математика фанидан -
1,5 дақиқагача вақт ажратилиши мўлжалланган.
Tест топшириқларига жавоб бериш ҳамда жавобларни жавоблар варақасига кўчириш билан бирга тест синовларига жами
3 соат вақт ажратилиши таклиф этилмоқда. Шунда асосий блокдаги 2 та фан учун жами 2 соат вақт берилади.
Давлат тест маркази ушбу лойиҳа бўйича фикр-мулоҳазалар ва таклифларни
@dtmga_murojaat_bot орқали юборишни сўрамоқда.
👉
@xushnudbek 👈