Ғузорда метан заправка газга ноқонуний уланиб 49 кун давомида давлатга 1 млрддан зиёд зарар етказди ва зарарни тўлаб берди.
«Ўзтрансгаз» АЖ Қашқадарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалининг мансабдор шахслари улгуржи истеъмолчи газ ҳисоблагичлар кўрсатгичларини олиб, етарлича таҳлил қилиб бормасдан, табиий газнинг рухсатсиз истеъмол қилинганлиги, газ тармоқлари моддий бойликларининг талон-тарож қилинганлиги тўғрисида Бюро ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини хабардор қилиб бормасдан давлат ва жамият манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабабчи бўлишган. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси хабар бермоқда.
Хусусан, «Ҳудуд газ таъминот» АЖ ва «Ўзстандарт» агентлиги Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган текширишда, Ғузор туманидаги «ТАЗИБ» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ)да ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунаси конфигурациясининг босимлар фарқи калибровкасига ўзгартириш киритиш йўли билан 01.08.2019 йилдан 18.09.2019 йилга қадар бўлган вақт яъни 49 кун давомида ташқи таъсир ўтказилиб, 1 млрд. 031 млн. 683 минг сўмлик 1.031.683 м3 табиий газ ноқонуний равишда истеъмол қилинганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштириб, шаҳобча газ тармоғида узиб қўйилган эди. Шундан сўнг МЧЖ давлатга етказилган зарарни ҳамда тармоққа қайта улаш учун тўловларни амалга оширди ва жорий йилнинг 22-январь куни тармоққа қайта улаб берилди.
👉@Qashqadaryokanali