МАКСИМУС dan repost
- Уйда соғин сигирим бор эди - деб гап бошлади Давлат ака, - Яхши сут беради. Лекин унга қарашга иштиёқ йўқ. Кимгадир бир неча йил фойдаланишга бериб туриш фикри туғилди.
Дарров узоқ танишлардан бири Луқмон сигирдан маълум муддат, яъни 2042 йилгача фойдаланиб турадиган бўлди.
Луқмон ишбилармон экан. Барибир бўш турибдику деб сигирни ўзимнинг молхонамда қолдирди. Ҳар куни эрталаб ва кечқурун 10 литрдан 20 литр сут олади. 20 литр сутни 5 мингдан юз минг сўмга сотади.
Фарзандларимни ишга олди. Биттаси томорқамиздан уч маҳал ўт ўриб бергани учун уч мингдан тўққиз минг сўм олади. Иккинчиси икки маҳал сут соғиб бергани учун тўрт мингдан саккиз минг сўм олади.
Биз хурсанд: оила бюджетига ҳар куни 17 минг сўм кирим бўляпти. Шу кирим бўлаётган сумма учун сигирни текинга ижарага берганман.
Шу йил қиш оғир келди. Уйни иситиш учун сигир гўнгидан таппи тайёрлаб қўйгандик. Таппининг тафти қишнинг қаҳратонида жонга оро кирди. Бироқ, Луқмон ҳар бир таппининг баҳосини икки ярим минг сўмдан ҳисоблаб бораётган экан. Олиб борилган дипломатик мунозаралардан сўнг сигирни мендан олиб турганлиги учун таппи нархини икки минг сўмга туширди. Биз куннинг совуқлигига қараб кунига бештадан ўн иккитагача таппи ёққанмиз. Якуний ҳисоб китобларга кўра Луқмондан анчагина қарзимиз жамғарилиб қолибди. Сигирни қайтиб олай десам, ўртада шартнома бор...
Сигирни беришдан олдин фарзандларимни ўзим ишлатиб сутни сотганимда...
Ҳисоблаб чиқдим:
Гўнг ва таппилардан ташқари ҳар кунлик фойда 83000 сўм бўларкан.
P.S. Давлат аканинг бошдан кечирганлари бизга ибрат бўлсин.
Ҳа, айтмоқчи, тирноқ ичидан кир қидирувчилар! Давлат акани ҳукуматимизга, сигирни ер ости бойликларимизга, фарзандларни «Ўзбекнефтгаз» таркибидаги ташкилотларга, Луқмонни Лукойл каби чет эл корхоналарига, таппини табиий газга қиёслай кўрманг...
Воқеа ўхшашлиги мутлақо тасодифийдир
https://t.me/joinchat/AAAAADzoRyAeVwrb4dOSbw