Qashqadaryo Viloyat Prokuraturasi dan repost
РАСМИЙ БАЁНОТ
Чироқчи тумани, Чиял жамоа хўжалигидаги анъаналарга кўра ҳар йилги “Наврўз” байрами арафасида қишлоқ аҳолиси томонидан байрам тадбирлари ўтказиш ташкиллаштирилиб келинган.
2020 йилги “Наврўз” байрамини шу қишлоқда 1986 йилда туғилган йигитлар томонидан пул йиғишиб, байрам қилиб бериш, байрам тадбирига таниқли эстрада хонандаларидан таклиф этиш ва бошқа ҳаражатларини кўтариш лозим бўлган.
Айбланувчи Н.О ҳам синфдошлари билан бирга “Наврўз” байрамини ташкилий масалалари ҳақида маслаҳат қилиш учун йиғилиб, йиғинда кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилган.
Маслаҳат ошида синфдоши марҳум С.Я билан суҳбат давомида барйамда ошпаз танлаш масаласида ўзаро оғзаки тортишиб қолган.
Айбланувчи Н.О уйига қайтганидан сўнг марҳум С.Я билан телефон орқали яна тортишиб, ўзаро бир- бирларини ҳақорат қилишган.
Шундан сўнг, Н.О ўзининг яшаш ҳонадонидан ошхона пичоғини олиб, марҳумнинг яшаш хонадонига борган, уни уйидан тополмагач яшаш уйига қайтишида қишлоқдаги кўприк устида марҳум С.Яни учратиб қолиб, ёнидаги пичоқни С.Яга санчиб уни қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан 14.02.2020 йилда Чироқчи тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ