Мафтуна Абдуллаева
#Мардона
4~қисм
Сиз бой одамни ўғлисиз. Имкониятлар ичида туғилгансиз. Мен эса ҳозир қўлга киритган имкониятимдан унумли фойдаланмасам бошқа ҳумо қушини овлолмайман. Тушиндингиза. Вақтимни пашша қўришга сарфлашни истамайман.
Қизни охирги гапи оғир ботди-ю, Иброҳим барибир гапни кулгуга бурди.
- Яна бувингизни олдига борсамчи. Уйланишга мажбур бўласиз дегандингиз.
Мардона аччиқланиб ўрнидан турди.
- Гапни тушинмайсиз шекилли. Мени тинч қўйинг. Жирафа бўлганда ҳам роса узун жирафа экансиз.
Мардона билан бўлган суҳбатни эшитган Комил роса кулди.
- Тўғри айтибди тинч қўй. Тоғ кийигини. Сизлар бутунлай бошқа олам одамларисиз.
- Нимагадир ҳеч ҳаёлимдан кетмайди-да. Ҳудди бизни нимадир боғлаб тургандек.
Мардона ўқиш давомида ҳам деярли ҳеч ким билан дўстлашмади. Ўзига керакли нарсаларни Тоҳир акани ўғлидан сўраб оларди. Бир куни у қизга ўз ноутбукини бериб туришини айтди.
- Дадам менга янгисини олиб берди. Ўзинг олгунингча ишлатиб турарсан, - тенгдош бўлганлари учун иккиси сенсираб гаплашишарди.
- Ростданми? Тўғриси менга жуда керак бўлаётганди.
- Фақат бир оз камчилиги бор. Бир танишим бор тўғирлаб беради. ТAТУ да ўқийди.
Мардона Жалолни нега гапини охирини маъноли қилиб тугатганини ўша таниш билан кутубхонада учрашганида билди.
-Салом.
- Яна сизми?
-Ҳа. Келинг ноутбукни кўриб бераман.
Мардона ўқишига келавериб безор қилиб ташлаган бу йигитдан қандай қутулишни билмасди.
-Мендан нима истайсиз?
-Ҳозирча фақат дўстлик.
-Мен бу ерга ҳиссиётларимни синашга келмаганман. Ундан кейин биронта ҳам дўстим ҳам, улар билан ўтказадиган вақтим ҳам йўқ.
- Мен биринчиси бўлар эканманда.
-Ушланг. Эртага оламан. – Мардона ётоқхонасигача асабийлашиб борди. Хонадошлари доим билим олиш билан банд бу қиз билан кўп гаплашишмасди. Ҳозир ҳам уни жиғибийронлиги сабабини ҳеч ким сўрамади.
Эртасига ноутбукни олиб хонасига ёққан қиз охири портлади. Экранда Иброҳим ўзини суратини қўйиб қўйганди.
-Тентак, - деди қичқириб. Кейин кулиб турган йигитни суратига қараб кулиб юборди. Бир йил деганда Иброҳим қиз билан дўстлашишга ниҳоят эришди.
- Фақат дўстлик,- Иши кўп тушаётгани учун қиз охири тақдирга тан берди. Биринчи курсни битириб Тоҳир акадан жавоб олиб қишлоғига қайтмоқчи эди. Балки унутиб юборар деб умид қилди қиз.
Таътилга борганида гарчи йигитга қандайдир соғинчни ҳис қилганини сезсада. Ўзини жиловлашга ҳаракат қилди. Бир куни кечқурун бувиси билан ухлашга ётганларида у юлдузларга қараб ҳаёл суриб ётганди. Набирасини анчадан буён кўз қири билан кузатиб турган бувиси гап қотди:
-Фойдаси йўқ.
-Нимани? – ҳайрон бўлди қиз.
-Юлдуз санаганни. Улар осмонда қўлинг чўзсанг етгудек, лекин етмайди. Сен интилаверасан қарабсанки,ҳафсаланг пир бўлганда оёғинг осмондан узилган бўлади.
- Мени оёғим осмондан узилмайди момо, бу юлдузларга алсо ҳушим йўқ. менга бефойда нарсага қўл чўзадиган одатим йўқ.
Шу билан бувини ҳам кўнгли жойига тушди. Бироқ қиз қалбида нимадир ўқиш истагидан бошқа нимадир тезроқ ёз тугашини истарди.
Ўзини Иброҳим мени унутиб юборди деган фикрга обдон кўниктитриб келди. Aммо қайтиб келиб адашганини тушинди. Йигит изидан қолмасди. Мардона кўнглидаги туйғу чуқурлашмасдан ҳаммасни бир ёқлик қилиш кераклигини англади. Нима қилишни билмай турган вақтида бир куни қаршисида сулув Нигина пайдо бўлди.
- Йигитимни тинч қўй,- деди у ўзини сариқсоч дугоналари билан келиб.
-Йигитинг ким?
-Иброҳимни айтяпманда, ўзимгни гўлликка солма. Биз яқинда унаштириламиз.
- Менга қара,- атрофда курсдошлари пайдо бўлгач гапни қисқа қилди қиз,- у менга керак эмас. Ўзи изимдан қолмай жонимга тегиб кетди. У йигитинг бўлса яхшилаб жиловлаб ол. Икковинг ҳам мени атрофимда ўралашма. Ўзи Иброҳим етмай турганди. Камига сен пайдо бўлдингми?
Курсдошлари нима гаплигини сўрагани баттар жаҳлини чиқарди. Дарсдан чиқиб Иброҳимга қўнғироқ қилди. У зумда етиб келди.
- Ойимтиллангиз келганди. Энди бошқа учрашмаймиз деб тинчлантириб юбордим. Aгар бундан кейин сизни ё уни атрофимда кўрсам мендан яхшилик кутманг.