Ишдан ҳар сафаргидан эртачироқ қайтдик. Ҳамма бир-бирини олдиндан табриклаб уй-уйига тарқалди. Бир аҳволда кирган бўлсам керак онам хавотир билан олдимга келди.
-Нима бўлди?
-Яхшиман. Озгина дам олай.
Шу билан кечгача ўрнимдан турмадим. Овқатни ҳам нари- бери еб олдим. Байрам учун тайёргарликни ҳам онам ва синглим қилди. Иккиси ҳам нимадир бўлганини сезишди, лекин сўрашга ботинишмади. Амирни телефони эса ўчган. Қайта -қайта териб ташладим. Биронта қариндошини номерини ҳам сақлаб қўймаган эканман. Ҳаммасини ўчириб ташлаган эдим. Бўлганда ҳам нима дейман. Наҳотки Амир мени аҳмоқ қилган бўлса. Ёғэй ўша кунги гаплари ёлғон бўлиши мумкин эмас. Шунча гапни ўйлаб топиб нима қилади...
-Опа,- деди чала ярим ухлаб алағда бўлиб ётар эканман.
-Ҳа.
-Инграяпсиз. Мазангиз яхшими?
-Ҳа,- бошқа томонга ўгирилдим. Соатга қарасам тунги 3. Ухлашга қанча ҳаракат қилмай бошқа ухлай олмадим. Тонг отиши ҳам жида қийин бўлди. Деразага қарай-қарай тонг ёришган пайт ухлаб қолибман. Турсам соат 9. Эриниб ўрнимдан турдим. Кўзгуга қараб ўзимни қўлга олишим кераклигини тушиндим.
-Бўлди. Келмаса келмасин аҳмоқ. Мени биринчи марта бундай аросатга қўйишими? Бу тентакдан ҳар балони кутса бўлади,- Тоғда қилган нағмалари эсимга тушиб кулгим қистади. Балки яна шунга ўхшаш нимадир ўйлаб топиб мени аҳмоқ қилаётгандир. Анчагина тетик аҳволда овқатлангани бордим. Онам ва Осиё мени кўриб хурсанд бўлишди. Укам ҳар доимгидек уйда йўқ. Кайфиятим кўтарилганини кўриб ҳам Амир ҳақида сўрашмади. Бирам тушимган одамки меҳрибонларим. Улар учун ҳам ўзимни қўлга олишим керак. Шу сабаб ўз дардимни бор оз унутиб уларга қараша бошладим. Кун бўйи овқат ва салатлар тайёрладик. Кеч тушиши билан бир-бир меҳмонлар кела бошлади. Амир ҳақида эшитганлар тортинмай қачон кетишимни сўрашди.
-Яқинда,- дедим қисқагина қилиб.
Бироқ бу гаплар барибир кайфиятимга таъсир этмай қолмади. Юрагим қисиб кела бошлади.
-Опа,- деди Осиё мени туртиб,- поччам телефон қиляпти. Юрагим бир ҳапқириб телефонга қарадим. Овозсиз бўлиб қолибди. Экранда Амир деган ёзув. Шошиб ташқарига чиқдим.
-Алё.
-Қаерга йўқолиб қолдингиз,- дедим ғуруримни йиғиштириб,- қанча қўнғироқ қилдим.
-Осу,- деди Амир қандайдир дардчил,- мени севасанми?
-Бу нима деганингиз жинни?- юрагим шувиллаб кетди. Унга нимадир бўлган.
-Мени ёнимга нега қайтяпсан?
-Ёқмаса қайтмайман,- аччиғим чиқа бошлади.
-Ростини айт. Ҳомиладор бўлмаганингда ҳам қайтармидинг. Ёки Давлатёрни танлармидинг.
-Амир,- яхшилаб ачитиб олай дедим-у, уни овозидаги дард мени бундай қайтарди.
-Жавобингни кутяпман.
-Қаердасиз Амир?
-Уйинг ёнида.
- Ааа?
-Аниқроғи дарвозанг ёнида.
Телефонни ўчирмай ташқарига отилдим. Амирни машинасини кўриб олдига шошдим. Югуриб чиққанимни кўриб у машинадан тушди.
-Чопма, тентак.
-Мени шунча хавотирга қўйиб, энди боламни ўйлаяпсанми?
- Бизни боламиз,- Амир мени қучоқлади.
-Ўтакамни ёрдингиз.
-Кечир.
-Нега бундай қилдингиз?
-Сенга чин дилдан керакманми йўқми билгим келди.
- Кераксиз. Жуда кераксиз.
🌺🌺🌺
Осиё икковини деразадан кўриб аста видеога олиб турар эди. Ҳаво яхши эди. Юлдузларга тўлган мусаффо осмонда, ой заррин нурларини сочиб турар эди.
Орадан олти ой ўтгандан кейин.
-Алё, - Амир қўлидаги пакетларни қўйиб телефонини кўтарди.
-Памперс ҳам олдингизми?
-Ҳа.
-Аниқми? Ўтган галгидек бўлмасин яна.
-Олдим. Сотувчи қизга айтиб энг сифатлисини олдим.
-Бунча қолиб кетдингиз десам, қизларга кўз сузиб юрибсизми?- аввал Осудани бақиргани, кейин чақалоқни йиғиси эшитилди.
-Бақирма болани қўрқитасан?- Амир ҳам овозини кўтарди.
-Келинг қўрқиш қандай бўлишини кўрсатаман.
Амир уйига етиб келганида Осуда бола ухлагандан фойдаланиб овқат қилаётган эди.
-Мана айтган нарсаларинг,- Амир қўлидагиларни столга қўйди.
Осуда ҳамма нарсани кўздан кечириб қовоғини баттар уйиб олди.
- Кўкат олмабсиз.