#РОБИЯ
#ОЖИЗА
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
52-қисм
-Қизим ҳаммаси жойидами?
-Ҳа жойида.
-Сенга ортиқча гап қилмаяптими куёв?
-Йўқ ойи ҳаммаси жойида. Ҳақиқатдан ҳам дори беришган чоғи. Ҳозир умуман бошқа одамга айланиб қолгандек.
-Майли қизим, бахтинг бутун бўлсин.
Кунда кунора шу саволлар такрорланарди. Шахбоз эса ўзига тушунолмасди. Хонасига кирса бўлди Замирага асирга тушарди гўё. Уни ёнидан кетгиси келмас, кўпроқ суҳбатлашсам дерди . Ишга кетаётганда ҳам аранг хонасидан чиқарди. Барно опа эса ҳар куни атирни сепишни канда қилмасди. Замирани бўйнига ҳам сепишни унутмасди.
Бугун Шахбоз Робияни кўриш учун ётоқхона томон ўтди. Кейин эса улар ўқишни битиришганини эслаб ортга қайтаётганда Нигорага дуч келди.
-Салом яхшимисиз?
Нигора индамай ўтиб кета бошлади.
-Нигора
-Ҳа нима дейсиз?
-Робия қаерда?
-Эрга тегиб кетган. Билмайман қаерда. Аммо сизни деб дугонамиздан айрилдик. Неча ойдан бери йўқ у. Эрга тегволиб жимиб кетди.
-Бўлиши мумкинмас. У эрга теголмайди.
-Нега теголмайди. Сиз уйланганда у теголмайдими?
-Етааар.
Шахбозни жахли чиқди. Нигора бу йигитдан ҳар балони кутса бўлади деб, дарров қочиб қолди. Шахбозни қўли мушт бўлди.
-Мен сенга кўрсатиб қўяман эрга тегишни. Ерни тагидан бўлса ҳам топаман сени.
💦💦
Робия Файзиддин берган сомсани еб ўтирибди.
-Робияхон сиз овқатланишга чиқмайсизми?
Робияни ёқтирмайдиган Гулмира чимирилиб гапирди.
-Йўқ.
-Ҳмм кўриниб турибди. Дарров келгандан ўзингизга ошиқ топиб соғяпсиз эканда?
Робияни жахли чиқди.
-Бу нима деганингиз?
-Ҳеч нима.
Гулмира кетиб қолди. Робияни асаби бузилиб қолаверди. Сомсани ҳам емай столи устига қўйиб қўйди.
-Иееэ нега ҳали еб бўлмадингиз?
Файзиддин сок ушлаб тураркан Робияга узатди.
-Иштаҳам ўлди.
-Бирортаси гапирдими?
Робия индамади .
-Кейин ерман.
-Бирга айланайлик кечда демоқчидим. Кўнглимни сиқиб турган нарсадан фориғ бўлдим. Синглимни ҳаёти изига тушди.
-Ҳурсандман. Аммо боролмайман. Негадир толиқибман. Бориб ухламоқчиман.
Давоми бор...
@Qalbgavhar