Дилми-дилимни ўйнатар ёр,
қошингиз қаросиму?
Тилми-тилимни сўйлатар ёр,
кўзингиз чаросиму?
Бунчалик шўх бўлмасалар,
бунча анор бўлмаса юз.
Улар ҳусн-зебими ёр?
Жазманингиз жазосими?
Мулки дилимга отадур,
киприк ўқи камонингиз.
Машуқанинг ошиғига
нозими бу, жафосиму?
Нигоҳингиз тушса агар,
увуллагай кўкда Қуёш.
Манинг каби у ҳам ёниб
жамолингиз адосиму?
Ўлмасингиз сизни дея,
ғазал ёзишдан толмағай.
Ошиқ эканми у билмадим,
ёки назм фидосиму?
Дилми-дилмни ўйнатар ёр,
қошингиз қаросиму?.
✍Ўлмас ЖАМОЛ.
🎤Озодбек Назарбеков.
https://t.me/Qalbgavhar
@Qalbgavhar
қошингиз қаросиму?
Тилми-тилимни сўйлатар ёр,
кўзингиз чаросиму?
Бунчалик шўх бўлмасалар,
бунча анор бўлмаса юз.
Улар ҳусн-зебими ёр?
Жазманингиз жазосими?
Мулки дилимга отадур,
киприк ўқи камонингиз.
Машуқанинг ошиғига
нозими бу, жафосиму?
Нигоҳингиз тушса агар,
увуллагай кўкда Қуёш.
Манинг каби у ҳам ёниб
жамолингиз адосиму?
Ўлмасингиз сизни дея,
ғазал ёзишдан толмағай.
Ошиқ эканми у билмадим,
ёки назм фидосиму?
Дилми-дилмни ўйнатар ёр,
қошингиз қаросиму?.
✍Ўлмас ЖАМОЛ.
🎤Озодбек Назарбеков.
https://t.me/Qalbgavhar
@Qalbgavhar